contracti

Матн муаллифи қандай аниқланади?

Тилшунослик экспертизалари сирасига кирувчи, асар муаллифини аниқлаш, суд-филологик (муаллифшунослик) экспертизаси муаллифлик ҳуқуқини ўрнатиш ёки муаллиф тўғрисида маълумот олиш учун ўрганиш (кўп ҳолларда чоп этилган) материаллар асосида ўтказилади.

         Ҳуқуқий жараёнда кўпинча суд филологик (муаллифшунослик) экспертизасини тайинлаш зарурати матннинг у ёки бу муаллиф томонидан тузилганлигини аниқлаш учун нутқ тадқиқотлари соҳасидаги махсус филологик билимларга эга бўлган мутахассис томонидан тадқиқот ўтказилиши талаб этилади.

         Бу турдаги экспертизалар хорижий эксперт муассасаларида фуқаро ва жисмоний шахсларнинг муаллифлик ва турдош ҳуқуқларини, обрў-эътиборини, ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш ҳақидаги фуқаролик даъволарни кўриб чиқишда қўлланилади.

        i3KI0WL6O            iP22CWHVZ             Мазкур филологик (муаллифшунослик) экспертизаси шахснинг нутқий  салоҳиятини идентификациялаш ва ташхис қилиш учун ишлатилиши мумкин бўлган хусусиятлари мажмуасининг индивидуаллик ва ўзига хослигига асосланади. Экспертиза усулларининг бутун мажмуи бу хусусиятларни ёритишга, уларни тавсифлашга ва таққослашга қаратилган.

         Филологик (муаллифшунослик) экспертизаси муаллифни аниқлаш ёки у ҳақида маълумот олиш учун матн ёки алоҳида асарларнинг мазмунини махсус услубиёт асосида тадқиқ қилишдир. Бунда суд филологик тадқиқот объекти ёзма нутқ, унинг предмети эса ҳужжат муаллифини аниқлаш ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, суд филологик (муаллифшунослик) тадқиқоти бир ёки бир неча аноним ҳужжатлар (идентификация вазифа) муайян муаллифи ташкил этиш, шунингдек, унинг таълим даражасидан келиб чиқиб, муаллифни маълум бир гуруҳга тегишлилигини аниқлаш мақсадида, касбий, ёзма муайян услуб кўникмаларининг даражаси, унинг ижтимоий-демографик портрети, ва бошқа маълумотлари тадқиқот жараёнида аниқланади.

         Шуни таъкидлаш жоизки, суд-филологик (муаллифшунослик) экспертизасининг тадқиқот объектлари бўлиб: китоблар, алоҳида боблари ва китобларнинг бўлимларининг текширилиши; журналлар, улардаги алоҳида мақолаларни тадқиқ этиш; электрон кўринишдаги мақолаларни текширилиши; илмий ишларни тадқиқ этиш; ўқув, илмий-услубий материалларни текшириш; турли жанрдаги адабиётларни текшириш киритилган.

         Суд-филолгик(муаллифшунослик) экспертизасининг афзаллик жиҳатлари эса, ушуб тадқиқот ёрдамида: экспертиза муаллифнинг муайян шахс эканлигини исботланишига ёки бундай имкониятни истисно қилинишига; матнларнинг бир киши томонидан ёзилганлигини аниқлашга, бировнинг адабиёт, илм-фан, санъат ёки ихтирога оид муаллифлик ҳуқуқини қасддан ўзлаштириш юзасидан ҳақиқатни исботлаш имконини беради.

Х.Сулаймонова номидаги
РСЭМ ҲКЭ лабораторияси эксперти                                             Н.Нишанова

Матнда хато топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини биргаликда босинг .