Ҳамкорлик ва ҳуқуқий тарғибот

2019 йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораторияси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги тергов органлари ходимларининг малакасини ошириш курсида малака ошираётган, республикамизнинг турли ҳудудларидан келган тингловчилари билан амалий семинар ўтказилди. Аввало, бугунги кунда Марказ фаолиятини такомиллаштириш бўйича олиб борилган ишлар, жумладан, янги бино, лаборатория учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан таништирилди.

Унда ҲКЭ лабораторияси бош, етакчи экспертлари ўз маъруза ва амалий машғулотлар олиб бордилар. Амалий семинар давомида тергов органлари ходимлари ҲКЭ лабораторияси тарихи, унинг асосий вазифалари, фаолият турлари ва йўналишлари ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлдилар. Бундан ташқари экспертлар томонидан амалиёт жараёнида ҳужжатларнинг хатшунослик ва техник жиҳатларига алоҳида тўхталиб ўтилиди. Шунингдек, тадқиқот олиб бориш босқичлари бунда зарур ускуналардан фойдаланиш усуллари намойиш этилди. Амалий семинар якунида барча тингловчилар ўзини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олиб соҳавий билимларни бойитдилар.

Skip to content