2019 йил 12 июль куни Марказда криминалистик ускуна ҳамда реагент, сарф материалларни ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг етакчи корпорацияси “Thermo Fisher” вакили Алексадр Вахрушин ишторикида “Thermo Fisher”корпорациясининг молекуляр генетика соҳасидаги энг сўнгги ишланмалари” мавзусида семинар ўтказилди. Семинарда БМТнинг гиёхванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Ўрта Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси халқаро консультанти М.Султонов, “Inrertech corporation” корпорацияси Ўзбекистондаги вакили М.Баймухамедов, “Hayot Technologie» фирмаси вакили Р.Мухамедов, “InShare LTD” фирмаси вакили М.Белякова қатнашдилар. Семинарда криминалистика соҳасида ҳусусан, ДНК таҳлили учун ишлаб чиқилган энг сўнгги асбоб-ускуналар ва реагентлар тўпламларининг имкониятлари ҳақида маърузалар тингланди.
Мазкур семинар 2019 йил 20 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 338-сон қарири ижросини таъминлаш доираси Марказнинг Одам ДНКси суд биологик экспертизаси лабораторияси янги биносини криминалистик асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда тадқиқотларда фойдаланиладиган реагентларни харид қилиш бўйича тендер савдолари бўлиб ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур семинарда олинган маълумотлар келгусида ДНК лабораториясини энг замонавий ва самарали
ускуналар билан жиҳозлашда амалий ёрдам беради. Семинарда Марказ раҳбарияти ва Одам ДНКси суд биологик экспертизаси лабораторияси ходимлари томонидан кўпгина соҳага оид ҳамда ИСО17025халқаро стандарти талаблари асосан аккредитациядан ўтказиш масалалари бўйича қизиктирган саволларга жавоблар олинди.
Маълумотни Одам ДНКси суд биологик экспертизаси лабораторияси эксперти Б.Б.Ахмедов тайёрлади.