Ҳозирги кунда салбий ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида Республикамизда жиноят ва бошқа турдаги қонунбузарликларининг олдини олишга, уларни фош этишга, айбдор шахсларнинг жавобгарлик масаласини қонуний ҳал қилишга, жазонинг муқаррарлигини таъминлашга алоҳида эътибор берилмоқда.
Турли жиноятларнинг таркиби, уларни содир қилиш усулларнинг тахлили бугунга кунда қонунбузарликлар жараёни замонавий техник имкониятлардан фойдаланиш билан ажралиб туришини кўрсатади. Бундай кирдикорларни фош этиш учун тергов ва судларда тегишли воситалар бўлиши заруратини исботлаш зарур эмас. Бу ўринда фан ва техниканинг ютуқларидан кенг фойдаланиш одил судловни таъминлаш учун алоҳида ахамиятга эгалигини такидлаш жоиз. Бошқача қилиб айтганда ҳозирги вақтда, мавжуд криминал вазиятни ҳисобга олган ҳолда қонунбузарликлар билан муваффаққиятли кураш учун мутасадди идораларида тегишли техник жиҳоз ва тергов қилиш учун суд экспертиза имкониятларига қаратишнинг долзарблиги айниқса сўнгги вақтда ўсиб бориши тасодифий эмасдир.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жамият ва давлатнинг манфатларини таъминлаш ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг асосий вазифасидир. Бу вазифани самарали бажариш фан ва техника ютуқларидан кенг фойдаланиш билан боғлиқ. Шу сабабли дастлабки тергов ва судловни амалга оширишда фан ва техниканинг замонавий имкониятларига асосланган суд экспертиза хулосалари алоҳида ўрин эгаллайди.
Суд экспертизаси фуқаролик, хўжалик, жиноят ва маъмурий ишлар бўйича далилий фактларни аниқлаш мақсадида ўтказилади, яъни суд экспертизасини мақсади – процессуал далилларни олиш бўлиб, шу томондан бошқа турдаги экспертизалардан (масалан, қўрилиш соҳасида сметани экспертизаси) тубдан фарқ қилади.
Суд экспертизаси фақат муайян иш бўйича исботлаш зарур бўлган ҳолатларни аниқлаш учун ўтказилади.
Суд экспертизаси процессуал ҳаракат ва тегишли процессуал шаклда амалга оширилади. Суд экспертизасини тайинлаш, унга материалларни тайёрлаш, суд экспертизасини ўтказиш ва шу жараён билан боғлиқ шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари махсус ҳуқуқий регламентга риоя қилишни талаб қилади, жумладан, суд экспертизаси фақат процессуал қонунга биноан чиқарилган суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки судьянинг қарори, суднинг ажрими билан тайинланиши мумкин.
Суд-экспертлик фаолиятининг асосий принциплари. Қонунийлик, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиши, суд экспертининг мустақиллиги, суд-эксперт текширишларининг холислиги, ҳар томонламалиги ва тўлиқлиги суд-экспертлик фаолиятининг асосий принципларидир.
Суд экспертизасини тайинлаш ва экспертнинг хулосасини процессуал тартиби
Бугунги кунда фан техниканинг замонавий ютуқларидан кенг фойдаланмасдан туриб одил судловни таъминловчи идораларнинг самарали фаолиятини тасаввур қилиб бўлмайди. Фан ва техника имкониятларини қонунни муҳофаза қилиш фаолиятига тадбиқ қилиш шакллари турлидир. Уларнинг асосий мазмунини иш учун аҳамиятли бўлган фактни аниқлаш учун махсус билимлардан фойдаланиш ташкил этади. Хозирда суд экспертизанинг бир қатор йирик соҳаларини ажратиш мумкин. Улардан Ўзбекистонда ташкилий шакилланган ва фаол хизмат қилаётганлари қаторида суд-тиббий, суд-психиатрик ва хусусан суд экспертизаларни айтиб ўтиш жоиз.
Суд экспертизаси мустақил кўп тармоқли билим ва амалиёт соҳасига айланган. Хозирда фан ва техника ютуқларига асосланган суд экспертизанинг ривожланиш даражаси турли ашёвий далилларни текшириш орқали иш учун муҳим аҳамиятга эга холатларни ва аниқ маълумотларни олишга йўл очиб беради. Фақатгина Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказида бугунги кунда бир неча эксперт мутахассислиги бўйича тадқиқотлар ўтказиш ташкил қилинган. Ушбу тадқиқотлар асоида воқеа жойидан топилган излар, ашёвий далиллар, қонунбузарлик билан боғлиқ бўлган бошқа объект ва хужжатлар бўйича жиноят объекти, у содир этилган вақт, жойи, жиноятчининг харакатлари, шахси, жиноий харакат натижасида келтирилган зарар, жиноятни содир этишга имкон яратган шарт-шароитлар хақида аниқ маълумотларни олиш мумкин. Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, куп вазиятларда, айниқса, хуфиёна, гувоҳсиз содир этилган қонунбузарликлар юзасидан эксперт хулосалари иш бўйича асосий далил вазифасини бажаради.
Суд эксперти ўзининг фан, техника, саънат ёки ҳунар соҳасидаги махсус билимларига мувофиқ ўтказилган текширишлар натижаларига асосланиб хулоса беради.
Суд эксперти текширишларни холисона, қатъий илмий ва амалий асосда, тегишли ихтисослик доирасида,ҳар томонлама ва тўлиқ ҳажимда ўтказади. Суд экспертининг хулосаси қилинган фикрларнинг асослиги ва ишончлилиги умум эътироф этилган илмий ва амалий маълумотлар базасига мувофиқ текшириш имкониятини берадиган қоидаларга асосланиши керак.
Экспертиза ўтказишнинг муҳим омили бўлиб экспертга тадқиқотни ўтказиш учун зарур материалларни тақдим этиш хизмат қилади. Бу материаллар –ашёвий далиллар, текшириш учун намуналар, бошқа моддий объектлар, мурдалар ва уларнинг қисимлари,хужжатлар, шунингдек суд экспертизаси ўтказилаётган иш материаллари текшириш объектлари бўлиши мумкин. Текшириш ўтказиш ва хулоса бериш учун суд экспертига зарур бўлган тирик одам, мурда,ҳайвон,ўсимлик, буюм, материал ёки модданинг хусусиятларини акс эттирувчи объектлар текшириш учун наъмуналардир.
Агар тақдим этилган текшириш объектларининг, материалларнинг ёки суд экспертининг махсус билимлари етарли эмаслиги текшириш давомида маълум бўлиб қолса айрим қўйилган саволларга жавоб беришни рад этиш асосини ўз ичига олган бўлиши керак.
Тадқиқотлари тугаганидан сўнг хулоса тузилиб эксперт имзоси билан бирга экспертиза ташкилотининг муҳр билан тасдиқланади. Хулоса текшириш объектлари ва иш материаллари суд экспертизасини тайинлаган оргага юборилади.
Кейинги давр мобайнида суд экспертизасининг барча жабҳаларида жиддий ижобий ўзгаришларга эришилди.
Маълумки, ҳуқуқни қўллаш фаолиятининг самарадорлиги кўп жиҳатдан унинг меъёрий-ҳуқуқий асоси билан белгиланади. Суд экспертизасининг ҳуқуқий асосини такомиллаштириш зарурияти, жумладан мустақил давлатчилик талабларига жавоб берадиган алоҳида суд экспертиза фаолиятини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий базани яратиш билан белгиланади.
Мустақиллик даврида яратилган суд экспертиза хизматининг янги моддий-техник базаси уни техник имкониятлари бўйича дунёнинг етакчи криминалистик лабораторияларига яқинлаштирилди. Мустақиллик даврида суд экспертизанинг янги турлари ўзлаштирилди, мавжуд экспертизалар имкониятлари кенгайтирилди.
Бугунги кунда жиноят, хўжалик ва фуқаролик ишларида ишни олиб боришда замонавий экспертиза имкониятларнинг ўрни жуда катта аҳамиятга эга. Шундан келиб чиқиб терговчи, судьянинг билим тажрибасига кўра, ишда одилона қонуний ва адолатли суд хукмлари ва қарорларини қабул қилишда, экспертиза имкониятларидан тўлақонлик фойдаланиши мумкин.
Суд товаршунослик бўлими катта эксперти, 3-даражали юрист Ш.З.Мансурова