Суд қурилиш-техник экспертизасини ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари ва йўналишлари.

биридир.

Суд қурилиш-техникавий экспертиза қуйидаги масалаларни ҳал қилади:

  • Турар-жой, жамоат ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган бино ва иншоотларнинг меъёрий ҳужжатлар асосида ҳисоб усули билан бозор нархини аниқлаш;
  • Қурилиш иншоотларининг ўтган даврга бўлган нархини аниқлаш;
  • Турар-жой, жамоат ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган биноларни бўлиш (бинолардан фойдаланиш тартибини белгилаш);
  • Таъмирлаш-қурилиш ва қурилиш ишлари смета ҳужжатларини асосли ёки асоссизлигини аниқлаш;
  • Қурилиш – монтаж ишларини бажаришда ишлар олиб борилиши қоидаларига риоя қилинишини аниқлаш;
  • Қурилган ёки қайта қурилган бинони, бажарилган қурилиш, таъмирлаш ёки қайта қуриш ишларини лойиҳага тўғри келиш-келмаслигини аниқлаш;
  • Бажарилган ишларнинг сифати ва ШНҚ (Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари) – ҚМҚ  (Қурилиш меъёрлари ва қоидалари) талабларига жавоб бериш ёки бермаслигини аниқлаш;
  • Кўп қаватли биноларда хонадонларни қайта таъмирлаш ва лойиҳалаштириш ШНҚ (Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари) талабларига мослигини аниқлаш;
  • Кўп қаватли уйлардаги хонадонларга сув тошишларининг техник сабабларини аниқлаш;
  • Қурилишда мансабдор шахслар томонидан талон-тарожликка йўл қўйилишининг сабаблари ва шароитларининг келиб чиқиши ҳамда, бино ва иншоотларнинг техник ҳолатига таъсир қилувчи авария ҳолатини аниқлаш.

Суд қурилиш-техник экспертизасини ўтказишнинг процессуал ва тактик хусусиятлари қуйидагилардан иборат:

  • Воқеа содир этилган жойни ёки объектларни эксперт иштирокида кўздан кечириш;
  • Биноларнинг қулаб тушиши ёки ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ходисалар бўйича ишларда ўтказиладиган кўздан кечириш ва ишга оид материалларни йиғиш;
  • Мутахассисларнинг бинолар қулаб тушиши, қурилишда бахтсиз ходисалар содир бўлишининг шароитлари ва сабаблари тўғрисида берган хулосаларининг мазмунан-моҳиятини таҳлил қилиш;
  • Кўздан кечириш натижаларини тергов (суд) томонидан тузилган баённома орқали расмийлаштириш.

 

Воқеа содир бўлган жойни ёки низоли объектларни кўздан кечириш терговчи ёки суд томонидан амалга оширилади, кўздан кечириш натижалари (фуқаролик ёки хўжалик ишлар) бўйича баённома тузилади.

Биноларнинг қулаши ёки бахтсиз ҳодисалар билан боғлиқ ишлар бўйича техник инспекция мутахассислари томонидан олдиндан фалокатнинг техник сабаблари тергов қилиниб, хулоса берилиши шарт.

Бино ёки конструкциялар қулаганда қулаш жойларидан олдиндан лаборатория тадқиқоти ўтказиш учун конструкция ёки материаллардан намуналар олиниши керак.

Мутахассислар хулосаларида қулаш жойларидан олинган намуналарнинг лаборатория тадқиқотлари натижалари кўрсатилиши, бахтсиз ҳодисалар билан боғлиқ ишлар бўйича воқеа содир бўлган жойнинг чизмалари тақдим этилиши керак.

Лойиҳа-смета ва ишлаб чиқариш-техник ҳужжатлари реестр вариантида тўлиқ хажмда (асл нусхалари) рўйхат бўйича олиниши керак.

Ҳақиқатда бажарилган қурилиш ва қурилиш-таъмирлаш ишларини назорат ўлчовларини ўтказиш экспертлар ваколатига кирмайди.

Назорат ўлчовлари банк мутахассислари томонидан бажарилади ва тушунтириш хатлари ҳамда, таққослаш ведомостлари тузилиб далолатномалар расмийлаштирилади. Суд қурилиш техникавий экспертизалари фақат судлар ажримлари ва тергов идоралари томонидан чиқарилган қарорлар асосида ўтказилади.

Суд-тергов амалиёти сўнгги йилларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан тайинланаётган экспертизалар сонини мунтазам равишда ошиб бораётгани, турли тоифадаги ишлар бўйича хақиқатни аниқлашда ва қонунбузарликларнинг олдини олишда суд экспертизасининг аҳамияти тобора ошиб бораётганлигидан далолат беради.

 

 

 

РСЭМнинг Фарғона вилоят

бўлими эксперти: Х.О.Жабборов.  

Skip to content