Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги хузуридаги Х.Сулаймонова номли Республика суд экспертизаси маркази 72-йилдирки, хукук-тартибот органларига сидқидилдан хизмат қилиб келмоқда.
Ўзбекистон Суд экспертизаси хизматининг мустақиллик йиллари давридаги босиб ўтган йўли сархисоб қилинганда, Суд экспертизаси хизмати кенг суратлар билан ривожланганлигини, бугунги кунда жахон суд экспертизасидан ортда қолмай кадамма-кадам келаётганлигини кўп мисоллар билан келтиришимиз мумкин. Ушбу давр мобайнида янги тур экспертизалар, уларнинг хар бири учун услубий қўлланмалар, уларнинг тадқиотлари ўтказилиши учун моддий техник базаси яратилди. Янги ташкил этилган лаборатория ва бўлимларда фаолият олиб борилишини таъминлаш учун экспертлар тайёрланди. Бу қилинаётган ишлар Ўзбекистонимизда одил судни таъминлашга яъни айбдорнинг жазосиз колмаслиги, айбсиз нохак жазоланмаслигига қаратилганлигини, яъни демократик институтларнинг барқарорлигини таъминлашга қаратилганлигини кўрсатади.
Марказда ўтказилаётган экспертизалар орасида, 1981 йилда ташкил этилган Суд-ёнгин-техникавий экспертизаси (СЁТЭ) хам, ёнғин ходисаси юзасидан кенг қамровдаги масаларни хал қилиб, самарали хизмат қилиб келмоқда. 2019 йилга қадар суд-ёнгин-техникавий экспертизаси Материаллар, ашёлар, буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияси таркибида фаолият юритиб келган. 2019 йил 17 январдаги 4125-сонли “Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан пуллик хизматлар кўрсатишдан келиб тушадиган ва бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Марказнинг янги бўлинмаларини ташкил этиш ва қўшимча штатлар бирлигини жорий қилиш вазифаси белгилаб берилган. Унинг асосида Марказда янги бўлим ва лабораториялар ва шу жумладан улар орасида Ёнғин-техник экспертизаси лабораторияси хам ташкил этилди.
Ёнгин ходисаси — ёнгин содир булган жойда жаъмийки нарсаларга ўзининг термик таъсирини кўрсатади. У нафақат моддий, баъзида инсонларнинг куйишига, бевақт ўлимига сабаб бўлади ва маънавий зарар келтиради. Шу хисобдан, бу ходиса инсоннинг яшаши ва ривожланиши учун яратилаётган барча мавжудликларга салбий таъсирини кўрсатади.
Ёнғинни тергов қилиш жуда жиддий кийинчиликлар билан боғлиқ бўлиб, бу турдага жиноятларни тергов қилиш ва судда кўриш жараёнида уларни сабабларини аниқлаш, жиноят содир этиш механизмини тиклаш, айбдор шахсларни топиш ва айбини исботлаш катта муаммолар туғдиради. Муаммоларнинг асосий сабаблари “содир булган воқеа хамда жиноятчи хақидаги маълумотлар акс этган ашёвий далиллар” ни кучли ёнғин ва уни ўчиришга қаратилган харакатлар натижасида кескин ўзгариб кетиши, айрим холларда умуман йуқолиши билан боғлиқ масалалардир.
Юқоридаги ёнғиннинг келиб чиқиш сабабини аниқлаш билан боғлиқ масалаларни ечишда “Суд-ёнгин-техникавий экспертизаси” мухим ўринни эгаллайди десак муболаға бўлмайди.
Суд ёнгин-техникавий экспертизаси масалаларини ечишда шу жумладан, алюминий ва мис электр симларидаги киска туташув аломатларини аниклашда «МБС-9» русумли микроскопи ва AxioTech (Carl Zeiss, Germany) металлографик микроскопидан кенг фойдаланилади.
Суд ёнғин-техникавий экспертизаси асосан классификацион ва диагностик масалаларини ечишга қаратилган.
Классификацион масалаларга ёнгин хавфсизлиги, ДавСТ, ҚМҚ ва шу каби меъёрий хужжатларнинг талаб ва қоидаларининг бузилиши оқибатида содир булган ёнғинлар билан боғлиқ саволлар киради. (Мисол учун: вагондаги пахта кипларида содир булган ёнғин уларнинг нотўғри тахланишидан келиб чиққанми? Ушбу ёнғин ёнғин хавфсизлиги қоидасининг бузилишидан келиб чиққанми?)
Диагностик масалаларга ёнгиннинг келиб чикиш механизми тикланилиши йули билан аниқланадиган масалалар киради. Булар: ёнғиннинг келиб чиқишига электр симидаги қисқа туташув сабаб бўлган ёки йуқлигини аниқлаш, ташқи ёнғин манбайи (гугурт оловининг) ёнғинга сабаб бўлганлиги ёки йуқлигини аниқлаш, кимёвий моддаларнинг аралашиб кетиши натижасида уларнинг ўз-ўзидан ёнғин хосил қилган ёки йўқлигини аниқлаш каби масалалардир.
Суд-ёнғин-техникавий экспертизаси, содир бўлаётган ёнғинларнинг келиб чиқиш сабаблари турлича эканлигини, улар асосан учга бўлинишини таъкидлайди. Булар: эхтиётсизлик оқибатида содир бўладиган ёнғинлар, қасддан содир этиладиган ёнғинлар ва кучли табиат ходисалари оқибатида содир бўладиган ёнғинлар эканлигини, СЁТЭ амалиётида асосан, эхтиётсизлик оқибатида содир бўладиган ёнғинлар ва қасддан содир этилган ёнғинлар кўп учраши маълум бўлди.
Эхтиётсизлик оқибатида содир бўлаётган ёнғинлар жумласига, электр ускуналари ва газ мосламаларидан нотўғри фойдаланиш, электр ва газ носоз мосламалардан фойдаланиш, иситиш тизими мосламаларидан нотуғри фойдаланиш, пайвандлаш ишларини ёнғин қоидаларига риоя қилинмасдан олиб борилиши, ёнғин юкламалари юқори даражада бўлган ман этилган жойлар (хар-хил омборхоналар, пахта ёки кип скирдлари, завод, фабрика, маъмурий бинолар, ёнилғи қуйиш ва сақлаш жойлари ва бошкалар)да, чекиш ёки ёнгин манбаларидан ноўрин фойдаланиш, болалар шўхлиги, ўз-ўзидан ёнувчи махсулотларнинг сақлаш қоидаларининг бузилиши каби ёнғинлардир. Бундай, ёнғинларни текширишда суриштирув, тергов органлари ходимларидан, экспертдан юкори савия, бунда нафакат мутахассислиги бўйича билим, балки турли мухандислик-техникавий, кимёвий ва бошка билимларни билиши талаб этилади.
Қасддан содир этилган ёнғинларни текширишда суриштирув, тергов органлари ходимларидан юқори савия, синчиковлик талаб қилинади. Чунки, қасддан содир этиладиган ёнғинлар “ёнғин жинояти” остида, бошқа жиноятлар ётишини кўрсатмоқда. Жиноятчилар хар-хил турдаги масалан: қотиллик, ўғрилик, ўзганинг мулкига зарар етказиш, иқтисодий жиноятлар каби турли жиноятларни содир этиб, ёнгин оркали ўзларининг изларини йўқотишга харакат қиладилар. Шу сабабли, бундай ходисаларнинг сабаби билан боғлиқ масаларни ечишда ёнғин объектини текшираётган орган ходимлари — суриштирув ёки тергов органлари ходимларидан алохида синчиковлик, маъсулият, маҳорат талаб қилади. Шу жумладан, ёнғинни текшираётган орган ходимларининг турли экспертизалар имкониятларини мукаммал билиши, экспертиза тайинлаш қарори тўлиқ ва аниқ тузилиши, хужжатларни сифатли тўпланиши, воқеа жойини синчиковлик билан кўздан кечирилиши, эксперт ихтиёрига ашёвий далилларнинг хамма зарур объектлар ва маълумотлар билан тақдим этилиши, ёнгин-техник эксперти – сохаси бўйича чуқур билимга эга бўлиши, экспертиза услубларини тўғри қўллаши – суд ёнгин-техникавий экспертизаси хулосасининг хаққоний, тўғрилиги самарадорлигини оширишга имкон яратади.
Ёнғиннинг сабабини аниқлашда биринчи навбатда унинг бошланган жойи яъни ёнғиннинг (ўчоги) маркази аниқланиб олиниши зарур. Ёнғиннинг ўчоги иншоат ичида жойлашгаи қурилиш конструкциялар, асбоб-ускуналар ва материалларга ёнғиннинг таъсири оқибатларини ўрганиш орқали аниқланади.
Ёнғин марказида турли хил бузилишлар, қийшайиб қолишлар ёки уларнинг бутунлай ёниб кетиши фақат ёнғиннинг вақтига боғлиқ эмас, балки бошқа, асосан, ёнғин бўлаётган жойда газ алмашинуви (хаво кириши), ёнғин жойида бўлган хар-хил ёнғин юкламалари, енгил ёнувчи суюқликларнинг бўлиши ва шу каби шарт-шароитларига боғлиқ.
Баъзида ёнғин марказида ёнғинни бошланиш жойи билан бир қаторда муайян шарт-шароитларда иккиламчи ёниш маркази пайдо бўлиши мумкин. Бунга хар-хил ёнувчи материалларни бир жойга тўпланиши ёки ёнғин юкламаси учун қулай бўлган шарт-шароитларни бўлиши хамда ёнгинни чала ўчирилиши каби сабаблар киради.
Ушбу холатни аниқлаш учун экспертга унинг тадқиқоти учун барча шароитлар яратилган бўлиши, шунингдек, ишни олиб бораётган орган томонидан экспертиза учун зарур маълумотлар мукаммал тўпланиб, тақдим этилиши зарур. Ёнғин содир булган жойнинг эксперт томонидан кўздан кечирилиши ёки вокеа жойи туширилган видеотасвирни тақдим қилиниши, ёнғин бўйича тўпланган барча ҳужжатлар билан танишиши экспертнинг туғри хулосага келишга имконият яратади.
Ёнғин ходисаси юзасидан, экспертизага тақдим этиладиган хужжатлар орасида қуйидаги асосий хужжатлар бўлиши зарур:
а) Воқеа жойини куздан кечириш баённомаси, бунда, бинонинг ўлчамлари, курилиш-конструкцияси, хоналарнинг курилиши, эшик, ромларининг ўрнатилиши, хонанинг ичида қандай материалларнинг бўлганлиги, электр шити ёки электр хисоблагичнинг ўрнатилган жойи, унга ўрнатилган саклагачларнинг холати, электр розетка, вилка ва уларга уланган (телевизор, музлатгич, кондиционер, дазмол, иситгич, хар-хил аппаратуралар ва хокозо) электр юкламаларининг уланган ва жойлаштирилган жойлари, электр симларининг холати, газ плитаси, иситгич, унинг тутун чиқиш йуллари кўрсатилган бўлиши ва ушбу жойда қайси жойда ёнғин кўпроқ бўлган, қайси жойида ёнгғиннинг маркази аломатлари борлигига эътибор берилиши ва ашёвий далиллар олинган жойлар кўрсатилиши зарур;
б) Ёнғин жойининг умумий ва электр чизмаси: ходиса жойининг умумий чизмасида текширилаётган объект, хонадаги бор нарсаларнинг жойлашиш тартиби ва ашёвий далиллар олинган жойлар кўрсатилади. Электр чизмасида электр тармогининг столбадан тортиб, бинонинг ичи буйлаб электр симининг тармокланиши ва уларга уланган электр юкламаларининг уланган жойлари кўрсатилиши зарур;
в) Давлат ёнгин назорати инспекцияси комиссияси томонидан тузилган “Ёнғин хакдда далолатнома” хужжати, бунда, ёнгиннинг пайқалган, хабар берилган, содир булган ва ўчирилган вақти, ёнғин жойига келинганда нима ёнаётган бўлганлиги, ёнғиннинг ўчирилган вақти ва тахминий сабаби кўрсатилиши зарур;
г) Туман электр таъминоти корхонасидан ёнгин куни, ёнғингача, электр тармоғида кучланишнинг камайиб ёки кўпайиб кетиш холлари ва авария холатлари бўлган ёки бўлмаганлиги туғрисида маълумотнома.
д) Туман газ идорасидан ёнғин куни, ёнғингача, газнинг босими қандай булганлиги ва авария холатлари бўлган ёки бўлмаганлиги туғрисида маълумотнома.
е) Гидрометеорология хизматидан ёнган куни, ёнгин вақтигача бўлган шамолнинг йўналиши, тезлиги, ёғингарчилик, момакалдирок каби табиат ходисаларининг бўлган ёки бўлмаганлиги туғрисида маълумотнома.
ж) Ёнғин жойининг фотосуратлари, видеотасвири;
з) Ёнғинни бирламчи кўрган шахслар, гувох, жабрланувчи, айбланувчининг кўрсатмалари. Унда, ёнгин бошланган жойи, вақти, бошланғич тутун чиққан жой ва унинг ранги, кучли ёнган жой, специфик хидлар сезилганлиги ёки йўқлиги, ёнғиннинг тарқалиши қанадай кечганлиги, бирданига алангаланиш ёки портлаш бўлган бўлмаганлиги, шамолнинг йўналиши, дераза ва эшикларнинг очиқ ёки ёпиқлиги, ёнғин содир бўлиши олдидаги холатлар: шу жой атрофида электр пайвандлаш, тамаки чекиш, очиқ алангадан, газ ва электр тармоғидан фойдаланиш, ўз-ўзидан ёнишга мойил ашё ва моддаларнинг сақланиши, шунингдек, электр юкламаларининг ўчган ёки уланган ҳолатда бўлганлиги каби маълумотлар бўлиши зарур.
Ёнғиннинг сабабини аниқдашда мухим омиллардан бири воқеа содир бўлган жойдан ашёвий далиларнинг тўғри (топилиши) танланиб олинишидир. Ёнғин содир булган объектларда ашёвий далиллар тергов олди харакатлар жараёнида “ёнгиннинг марказини” суроқ қилиш, мутахасисларни жалб қилиш йўли билан имконияти борича аниқланиб, шу ёнғин маркази ва унинг яқинидан олиниши зарур. Шунингдек, ёнгин объектларидан олинган ашёвий далиллар яхши қадоқланган бўлиши, унинг олинган жойлари воқеа жойини кўздан кечириш баённомасида хамда унга илова қилинган чизмада аниқ кўрсатилиши ва бу вокеа жойидан олинган ашёвий далиллар экспертга кечиктирмасдан, холати бузилмаган холда тақдим этилиши зарур. Чунки ёнғин техникавий экспертизасига объект булиб, мухим аҳамиятга эга бўлган ашёвий далил сифатида хизмат қиладиган буюм ва нарсалар кўпинча ёнғиннинг кучли ҳарорати таъсирида ёниб мурт, нозик ёки унинг таркиби, холати узгариб, камайиб, бугланиб узининг бирламчи холатини йукотади. Бундай объектлар жуда эхтиёткорлик билан олинишини ва етказилишини талаб қилади. Акс ҳолда қўпол ҳаракат ва транспортировка оқибатида (масалан: симнинг шарсимон эриган қисмларининг, электр ҳисоблагичнинг саклагичларини ва шу кабиларни тушиб қолиши), баъзи холларда ёнғиннинг сабаби нефт махсулотидан чиккан ёки йўқлигини аниклашда экспертизани иш олиб борилаётган орган томонидан кечиктириб тайинланиши ёки ашёвий далиллар нотуғри қадоқланиши (қогоз пакетга солинган ёнгин қолдиқаридаги бўлган нефть махсулотлари буғланиб йуқ бўлиб кетиши) масалани ойдинлаштиришга субъектив таъсирини кўрсатади.
Эксперт ўзининг ўтказаётган тадқиқоти жараёнида, ёнғинни келиб чиқиш сабабининг аниқлаш учун унинг эхтимоллик томонларини ўрганиб, хуқуқий баҳо бермаган ҳолда, электр тармоқлари, газ тизими, ўз-ўзидан ёниш, табиат ходисалари, енгил ёнувчи суюликлар, нефт махсулотларининг бирма-бир ёнғинга алоқаси бор ёки йўқлигини аниқлаш услуби орқали аниқлайди. Суд-ёнгин-техникавий экспертининг ўтказадиган бу тадқиқоти мураккаб тадқиқотлардан ҳисобланади ва бу тадқиқотлар натижаси унинг “эксперт хулосаси” асосида текширилаётган масалага ойдинлик киритилади ва уни қонуний ҳал қилиш имконияти бўлади. Хулоса қилиб айтганда, холисона тузилган экспертиза хулосаси, Ўзбекистонимизда одил суд ва қонун устиворлиги хамда демократик институтларнинг барқарорлигини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги хузуридаги
Х.Сулаймонова номли Республика суд экспертизаси маркази,
ЁТЭ лабораторияси эксперти,
3-даражали юрист Пардабоев Ахрор Дехконбой угли