ОДИЛ СУДЛОВНИ ТАЪМИНЛАШДА СУД ЭКСПЕРТИЗАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Мамлакатимизда адолатли одил судловни, шу жумладан суд экспертизасини доимий равишда такомиллаштириш ва ривожлантириш  асосий вазифалардан бири деб ҳисобланади. Бунинг учун Ўзбекистонда суд тизими ва суд экспертиза муассасаларини ислоҳ қилиш, шунингдек адолатли ёндашувларни шакллантириш орқали суд экспертизасини ривожлантириш, суд экспертизасининг моҳиятини, суд экспертларининг процессуал ҳаракатлардаги аҳамияти ва ўрнини тўғри тушуниш ва талқин қилиш, адолатли одил судлов функцияси ҳамда суд экспертларининг функцияларини, жамият ва суд-ҳуқуқ тизимида суд экспертларининг ролини тўғри идрок этиш, жамиятимизнинг одил судлов тизимига, шу жумладан суд экспертларига бўлган ишончини яхшилаш ва тушунчасини шакллантириш борасида муҳим ишлар амалга оширилмоқда.

Суд экспертизасини ривожлантириш ва унинг имкониятларини кенгайтиришга таъсир этувчи кўплаб омиллар қаторида суд-экспертиза муассасаларининг хорижий ҳамкасблар билан халқаро алоқаларни амалга ошириш бўйича фаолиятини фаоллаштириш каби омилларни ҳам таъкидлаш лозим.

Бу каби ўзаро ҳамкорлик шакллари жуда хилма-хил, жумладан: халқаро илмий-амалий анжуман ва конференциялар ташкил қилиш ва уларда иштирок этиш, қўшма ўқув-семинарлар, симпозиумлар ўтказишда экспертлик тажриба алмашиш, бошқа мамлакатларнинг суд экспертлари делегацияларини қабул қилиш ҳамда уларни суд-экспертиза муассасаларида ўқитиш ва стажировкаларини ташкил қилиш, халқаро икки томонлама шартномаларга мувофиқ хорижий ташкилотлар топшириқларига кўра суд экспертиза вазифаларини бажариш, суд экспертизаси масалалари бўйича хорижий экспертиза муассасалари билан телекоммуникацион алоқалар ва ҳ.к.

Экспертиза хизматларининг халқаро фаолиятини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, ушбу алоқалар муайян тактик қоидаларга риоя қилишни талаб қилади. Халқаро ҳамкорлик алоқалари суд-экспертлик фаолиятининг барча соҳаларида амалга оширилиши керак, жумладан, барча даражаларда: оддий суд экспертлардан бошлаб суд-экспертиза муассасалари раҳбарияти даражасида; Ўзбекистонда ва чет элда суд экспертизасини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусияти бўйича ҳам ва шунингдек, соҳага оид стратегик масалалар бўйича ҳам; нафақат суд-экспертиза муассасалари билан, балки бошқа органлар ва ташкилотлар билан ҳам ҳамкорлик қилиш лозим.

Келажакда суд-экспертиза муассасаларининг тактик жиҳатдан тўғри ташкил этилган халқаро алоқалари маълум даражада – Ўзбекистонда жиноятчиликка қарши самарали курашишга; Ўзбекистонда суд экспертизасини ривожлантириш, суд экспертлик фаолиятини Ўзбекистоннинг суд-экспертиза муассасалари ва идоравий мансблигидан қатъи назар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан илмий-тадқиқот ва услубий йўналишларда дунёла илғор даражаларда мустаҳкамлашга; жиноят, фуқаролик ва бошқа ишларда бошқа ҳамкор давлатларга ҳуқуқий ва бошқа турдаи ёрдам кўрсатиш, суд экспертларининг ғаққоний ва ишончли хулосаларини таъминлаш бўйича Ўзбекистонинг халқаро мажбуриятларини бажаришга ёрдам беради

Одил судловни таъминлаш учун суд экспертизасини такомиллаштиришнинг асосий йўллари сифатида қуйидагиларни айтиш мумкин:

суд экспертиза муассасаларининг барча таркибий тузилмаларини (лаборатория, бўлим, бўлинма, гуруҳ ва ҳ.к.) ISO/IEC 17025 халқаро стандартига мувофиқ аккредитациядан ўтказиш ҳамда мувофиқлик сертификати олиш (мисол учун, ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги РСЭМнинг “Одам ДНКси суд биологик экспертизаси” ва “Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси” лабораториялари ISO/IEC 17025 халқаро стандартига мувофиқ аккредитациядан ўтказилган ва мувофиқлик сертификати олинган);

бошқа давлатларнинг эксперт хизматлари билан тажриба, усуллар (услубиётлар, технологиялар ва бошқ.) ҳақида маълумот алмашиш орқали халқаро ҳамкорлик;

ҳамкорлик доирасини янада кенгайтириш мақсадида Жаҳон суд экспертлари ассоциацияси (IAFS) ҳамда Осиё суд экспертизаси тармоғига (AFSN) аъзо бўлиб, унга аъзо бўлган давлатлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш;

Европа суд экспертиза тармоғи ташкилоти аъзолари билан экспертиза соҳасида биргаликда ишлаш;

электрон тест синовлари орқали суд экспертларининг касбий тайёрлаш самарадорлигини ошириш;

суд экспертининг мустақиллигини мустаҳкамлаш орқали суд экспертизаси соҳасидаги коррупцияга қарши курашиш;

давлат суд экспертининг ҳуқуқий мақомини такомиллаштириш;

суд экспертизасининг адолатлилигини таъминлаш, давлат суд экспертларининг мотивациясини ошириш;

суд экспертининг фаолиятига қонунга хилоф тарзда аралашганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш;

суд экспертининг тегишли ижтимоий ва моддий таъминотини таъминлаш;

суд-экспертиза муассасаларини замонавий асбоб-ускуналар, меъёрий-ҳуқуқий ва маълумотли-методик материаллар, суд экспертизаси соҳасидаги янги ютуқлар тўғърисидаги маълумотлар, экспертиза вазифаларини ҳал этишнинг замонавий илмий-методик даражасига мос келадиган дастрий таъминоти маҳсулотлар билан таъминлаш.

Республикамиз суд-экспертиза муассасаларини ривожлантиришнинг юқорида айтиб ўтилган босқичларини жорий этилиши суд экспертиза тизимининг ривожланишига, унинг одил судловни таъминлашга амалий ёрдам бера оладиган орган сифатида шакллантиришга имкон беради.

 

Суд-баллистика ва изшунослик

экспертиза лабораторияси эксперти

Мухамеджанова Мадина Махкамджановна

Skip to content