Хозирги кунларда рақамли дунёда рақамли технологиялар ривожланиши, рақамли видео қайд этиш тизимларининг кенг тарқалиши суд, тергов ва дастлабки тергов органлари ихтиёрида йўл транспорт ҳодисасини (кейинги ўринларда – ЙТҲ) қайд этган видеоёзув материаллари тобора кўпроқ пайдо бўлишига олиб келди. Ушбу материалларни тадқиқ қилиш воқеа ҳақида маълумот олиш учун кенг имкониятлар тақдим этади.
Шу билан бирга, видео ёзув тизимлари кенг қўлланилиши туфайли йўл-транспорт ҳодисаларининг видеотасвирга тушиб қолиш вазиятлари кўпайиб бормоқда ва ушбу вазиятда йўл-транспорт ҳодисасини тергов қилиш жараёнида тўғрисида маълумот олишнинг барча мумкин бўлган усуллари орасида видео материалларни ўрганиш энг катта имкониятларни тақдим этади.
Йўл-транспорт ҳодисаларининг видеотасвиридан асосан қуйидаги маълумотлар аниқлаш керак бўлади: воқеалар орасидаги вақтни; ҳаракатнинг иштирокчилари орасидаги масофа ёки уларнинг муайян вақтдаги қатнов қисмидаги жойлашуви; транспорт воситаларнинг ва бошқа йўл харакат иштирокчиларнинг харакат йўналишлари, унинг тезликлари, харакат вақтлари; транспорт воситаларини ёритиш мосламалари ва светофорларнинг иш тартиби ва х.к.
Юқорида кўрсатиб ўтилган вазифаларни хал қилиш учун, Россия Федерацияси Адлия вазирлиги хузуридаги Федератив суд экспертиза Марказида 2016 йилда ишлаб чиқарилган ва Марказнинг Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган “Определение по видеозаписям, фиксирующим событие дорожно-транспортного происшествия, положения и параметров движения его участников” номли экспертлар учун методик тавсиялар ишлаб чиқилган ва чоп этилган. Хозирги кунда ушбу методик қўлланма бир қатор МДХ давлатларнинг экспертлик муассасаларида кенг қўлланиб келинмоқда. Х.Сулаймонова номидаги РСЭМнинг суд автотехника лабораторияси экспертлари томонидан ушбу методик қўлланма ўрганиб чиқилганда бу қуйидаги асосий саволларни хал қилиш имкониятини беради:
– Транспорт воситалардан қайси бири биринчи бўлиб чоррахага кирган?
– Пиёда қатнов қисмига чиққанидан бошлаб уни уриб кетиш жойигача қанча вақт ичида босиб ўтган ?
– Хайдовчи унга светофорнинг яшил, сариқ, қизил ранги ёнганида ундан қанча масофада бўлган?
– Транспорт восита чоррахага кирганида қайси полосада бўлган ва тўқнашувгача қандай харакатланган ?
– Пиёда қатнов қисмини қандай бурчак остида кесиб ўтган ?
– Транспорт воситаларнинг тўқнашув бурчаги аниқлаш ?
– Транспорт воситаларнинг тезлигини ва маълум масофадаги ўртача тезлигини аниқлаш ?
– Транспорт воситаларнинг харакат тезликларни ўзгариши ?
– Қайси вақтдан бошлаб транспорт восита секинлашни бошлаган ?
– Транспорт воситанинг секинлаш миқдорини аниқлаш ва х.к.
Шу билан бирга, Марказнинг суд-автотехника экспертлари ихтиёрида 2019 йилдан DTP-Expert номли махсус компьютер дастури мавжуд бўлиб, ушбу дастур ёрдамида:
– ҳодиса давомийлиги;
– ҳаракат иштирокчиларининг воқеа жойида кўрсатилган вақтда келтирилган объектларга нисбатан жойлашуви;
– транспорт воситаларининг ҳаракатланиш ўлчамлари;
– воқеа жойидаги изларнинг ўлчами ва жойлашуви;
– маълум вақт давомида транспорт воситаларнинг ташқи ёритиш асбоблари ва светофор объектларининг иш тартиби ва ҳақиқий ҳолатлари
– ҳодиса иштирокчиларининг тезлиги ва унинг ўзгариш холатлари каби саволларни хал қилиш имконини берди.
Шуни таъқидлаш лозимки, 2020-2021 йиллар давомида автотехниклар томонидан видеотасвирларга асосан 300 дан ортиқ экспертизалар бажарилди ва ушбу йўналишда экспертизалар сони кўпайиб бормоқда.
Ушбу замонавий имкониятлардан фойдаланиб ва юқорида кўрсатиб ўтилган методик қўлланма амалиётга тадбиқ этиш хозирги кунгача Республика миқиёсида хал қилиниш имкони бўлмаган саволларга аниқ ва тўғри жавоб топилишига, суд автотехника экспертиза имкониятларини янада кенгайишига олиб келади.
М.З.Махкамов – Суд-экспертлик илмий-тадқиқот
институтининг Суд иқтисодий,
товаршунослик, баҳолаш ва
муҳандислик-техник экспертизалари
илмий-тадқиқот бўлими бошлиғи