СУД ЭКСПЕРТИЗА СОҲАСИДА ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРГА ЯРАТИЛГАН ИМКОНИЯТЛАР

Бугунги кунда барча соҳада такомиллашиш, кўрсатиладиган хизматларнинг мукаммал ва аниқ бўлиши борасида талай ишлар қилинмоқда. Худди шунингдек, суд экспертизаси борасида адолатли тизим яратилиши, ҳаққоний ва аниқ маълумотга эга бўлиш муҳим аҳамият касб этади. Бу борада эса тизимли ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Президентимизнинг бевосита ташаббуслари ва раҳбарлигида 2017 йил 7 февралда қабул қилинган ҳамда изчил амалга оширилаётган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш доирасида барча соҳалар каби суд ҳуқуқ тизимининг ажралмас қисми, яъни муҳим бўғинларидан бири саналган суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш борасида ҳам ислоҳотлар изчиллик билан амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, 2017 йилда қабул қилинган 206-сонли Ҳукумат қарори асосида РСЭМнинг фаолиятини янада такомиллаш, Давлат суд экспертларининг малака ва ҳуқуқий билимларини ошириш тизимини ташкил қилиш мақсадида: Бухоро, Навоий, Жиззах ва Наманган вилоятларида худудидй бўлимлари ҳамда суд экспертининг малакасини ошириш Ўқув маркази ўз фаолияти ишлаб келмоқда.

2019 йилнинг 17 январь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4125-сон қарорига мувофиқ амалиётда илк бор нодавлат ташкилотлар томонидан суд-экспертлик фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари яратилди. Мазкур қарор билан 2019-2020 йилларда суд экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 25 банддан иборат «Йўл харитаси» тасдиқланган.

Марказ нафақат суд экспертиза тадқиқотларини ўтказиш, балки янги услубиётлар ҳамда янги экспертиза турларини жорий этиш бўйича кенг кўламли илмий ишларни амалга ошириши натижасида, айниқса сўнги 2 йил ичида Суд-лингвистика экспертизаси, Суд-компьютер-техник экспертизаси, Суд-автомобиль-йўллари экспертизаси, Суд-электротехника экспертизаси, Озиқ-овқат маҳсулотлари суд экспертизаси, Суд-психологик экспертизаси янги экспертиза турлари яратилиб, Марказда амалга ошириладиган суд экспертлик турлари ва мутахассисликлар сони ортиб бормоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судларининг малакали суд экспертиза хулосаларига бўлган эҳтиёжларини доимий равишда ўрганиш орқали суд экспертизанинг янги турларини, янги услубиётларини босқичма-босқич амалиётга татбиқ этиш чораларини кўриш мақсадида Адлия вазирининг 2020 йил 25 ноябрдаги буйруғи билан Марказда Илмий-тадқиқот бўлими ташкил этилган.

Суд экспертиза соҳасининг яна бир муҳим йўналишларидан бири суд
ва тергов органларининг бу соҳадаги билимларини ошириб бориш ҳамда содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдир.

Марказнинг лабораториялари илк бор ISO/IEC 17025 халқаро стандарти талаблари бўйича Халқаро аккредитация ташкилоти томонидан аккредитация қилиниб, мувофиқлик сертификатига эга бўлди.

Албатта, мазкур халқаро стандарт талаблари бўйича халқаро аккредитациядан ўтиш лабораториялар томонидан берилган тадқиқот натижаларини (хулосаларни) халқаро миқёсда шубҳасиз тан олинишини, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишига ва одил судловни таъминланишига хизмат қилади.

Ходимлар томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган ҳамда қонунийликни таъминлаш юзасидан бир қатор тизимли тадбирлар ўтказиб келинган.

Марказнинг очиқлигини таъминлаш мақсадида, Марказнинг расмий веб сайти янгиланиб, турли ижтимоий тармоқларда саҳифалари очилди. Марказнинг ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида “Sudex дан гапирамиз» ва «Эксперт жавоби» номли янги рукнлар яратилиб, унда эксперт ходимлар томонидан фуқаролардан келиб тушган саволларга аудио ва видеоролик кўринишида жавоб берилиши йўлга қўйилган. Марказнинг расмий веб-сайтида ҳамда Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида «Сўраган эдингиз» рукни очилиб, унга ҳам аҳолини қизиқтирган саволларга матн кўринишида жавоблар қўйилиб келинган.

Суд экспертиза фаолиятига замонавий АКТ ютуқларини жорий этиш мақсадида «Суд экспертизалари ҳисоби тизими» ва «Электрон таълим платформаси» ахборот тизимлари ҳамда аҳолига суд-экспертлик соҳасига доир маълумотларни етказишга қаратилган “sudexpert.uz” суд-экспертиза ахборот портали, экспертиза учун ашёвий далилларни идентификациялаш
(ИД рақам ва штрих код ёрдамида) дастури ишлаб чиқилиб, фаолиятга татбиқ этилган.

Ўз навбатида Марказ томонидан юридик ва жисмоний шахслар учун ҳам қулайлик яратилмоқдаки, эндиликлар улар эркин ва осон мурожаат этишлари ва ўзларини қизиқтирган маълумотларга эга, хизматдан фойдаланишлари мумкин.

Бундан ташқари суд экспертиза соҳасини янада ривожланитириш бўйича давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилган ҳолда соҳага оид , унинг ривожлантирилиши йўлида бир қатор ҳукумат қарорлари имзоланмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5.07.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6256-сон Фармони қабул қилинди. Ушбу фармон ижросини таъминлаш мақсадида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси йўналиши бўйича ҳам бир қатор янгиликдар критиш ва худудларда бўлимларни очиш бўйича кўрсатмалар бериб ўтилган. Бунга кўра Ўзбекистон Республикаси ҳузуридаги Х.С.Сулаймонова номидаги РСЭМнинг Фарғона, Сурхандарё, Хоразим вилоят ҳудудидй бўлимларида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси ҳамда Самарқанд вилоят ҳудудий бўлимида материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабараториялари босқичма босқич ташкил этиш кўрсатилган. Ушбу Фармон ижроси ўз навбатида жисмоний ва юридик шахсларнинг вилоятлардаги мурожатларидан келиб чиқиб бир қатор енгилликларга олиб келади.

Шунингдек ушбу фармон доирасида суд-экспертиза ташкилотларига Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга кўра шартнома асосида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига мувофиқ, суд экспертизаси турлари бўйича тадқиқот ўтказиш ҳуқуқи берилган бўлиб, бунда, тадқиқот натижаларига кўра мутахассис фикри тақдим этилиши , иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий иш юритишда адвокатга судга қадар тайёргарлик ва суд жараёнида эксперт хулосасини суд муҳокамасида тақдим этиш ҳуқуқи асосида давлат ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларида шартнома асосида адвокат сўровига кўра экспертиза ўтказиш ташаббуси билан чиқишга рухсат берилиши ва бошқа бир қатор экспертиза соҳасини ривожигааратилган ҳолатлар юзасидан фирк юритилган.

Албатта, суд экспертизаси тизимини янада такомиллаштириш, кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш, аҳоли билан янада яқинлашишни замоннинг ўзи тақозо этмоқда. Бу борада эса барча ҳуқуқий асос яратилган, амалий ишлар ҳам қувонарли.

 

РСЭМнинг Қашқадарё вилоят

Бўлими етакчи суд эксперти

А.И.Қуртбитдинов

Skip to content