Бугунги кундаги ёнғинлар юзасидан ўтқазилаётган тадқиқотлар

Суд экспертизаси амалиёти, эксперт хулосаларининг далилий ахамиятининг юқорилигини, ишончлилигини, намойишлилигини таъминлаш ва экспертиза муддатларининг қисқартириш учун эксперт амалиётига янги услуб ва услубиётларни ва юқори сезгир криминалистик ускуналарни, инновацион технологияларни хамда илмий ишлар натижаларини тадбиқ этиш орқали эришиш мумкинлигини кўрсатмоқда.     Бугунги кунда, Марказда хуқуқ тартибот органларидан келиб тушган қарорга ва судлардан келиб тушган ажримга асосан экспертиза тадқиқотларини ўтказиб хулоса бериш билан бир вақтда, илмий тадқиқот ишларини олиб бориш хамда профилактик ишларни олиб бориш кенг йўлга қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги  Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида ўтказиладиган Суд ёнгин-техникавий экспертизаси (ЁТЭ) кўп йиллардан буён суриштирув, тергов идоралари ва суднинг топшириғига биноан, суд ёнғин-техникавий экспертиза хулосаларни бериб келмоқда.

Суд ёнғин-техникавий экспертизасига келиб тушаётган материаллар орасида, мураккаб ва ўта мураккаб экспертиза тадқиқотларини талаб қиладиганлари кўпчиликни ташкил этади. Мазкур экспертиза тури бўйича суриштирув ва тергов идоралари томонидан тайинланаётган экспертизалар сони ўсиб бораётганлигини ва бу эса далилнинг бу турига катта ахамият берилаётганлигини кўрсатмоқда.

Суд ёнгин-техникавий экспертизаси (ЁТЭ) амалиёти, бугунги кунга келиб, содир бўлаётган ёнгинлар орасида, яъни бино, иншоат, уй-жой ва бошка турли курилмаларда содир бўлаётган ёнғинлар билан бир қаторда, автотранспорт воситаларида содир булаётган ёнгинлар хам кўпчиликни ташкил қилаётганлигини кўрсатмоқда. Буни, содир булган ёнғин факти юзасидан РСЭМга тайинланган суд ёнгин-техникавий экспертизаси қарорларидан ва унинг асосида берилган хулосалардан кузатиш мумкин.

Ёнгин ходисаси – ёнгин содир булган жойда жаъмийки нарсаларга ўзининг таъсирини кўрсатади. У нафақат моддий, баъзида инсонларнинг  куйишига, ўлимига сабаб бўлади ва маънавий зарар келтиради. Шу хисобдан, бу ходиса инсоннинг яшаши ва ривожланиши учун яратилаётган барча мавжудликларга салбий таъсирини кўрсатади.

Ёнғинни тергов қилиш жуда жиддий кийинчиликлар билан боғлиқ бўлиб, бу турдага жиноятларни тергов қилиш ва судда кўриш жараёнида уларни сабабларини аниқлаш, жиноят содир этиш механизмини тиклаш, айбдор шахсларни топиш ва айбини исботлаш катта муаммолар туғдиради. Муаммоларнинг асосий сабаблари “содир булган воқеа хамда жиноятчи хақидаги маълумотлар акс этган ашёвий далиллар” ни кучли ёнғин ва уни ўчиришга қаратилган харакатлар натижасида кескин ўзгариб кетиши, айрим холларда умуман йуқолиши билан боғлиқ масалалардир.

Юқоридаги ёнғиннинг келиб чиқиш сабабини аниқлаш билан боғлиқ масалаларни ечишда “Суд-ёнгин-техникавий экспертизаси” мухим ўринни эгаллайди десак муболаға бўлмайди.  Суд-ёнгин-техникавий экспертизаси ўз олдидаги вазифаларни мукаммал бажариши учун илмий тадқиқот ишларининг олиб борилиши мақсадга мувофиқдир.

Ёнғин-техник экспертизаси ёнғин қаерда ва қачон бошланганлиги, унинг тарқалиш йўллари, ёнғиннинг келиб чиқишига электр тармоқлари, газ тизими, нефть махсулотлари, енгил алангаланувчи суюқликларнинг алоқаси бор ёки йўқлиги,  ёнғин бевотита келиб чиқиш сабабини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

Ёнғин сабабини аниқлаш мақсадида ашёвий далилларни топиш ва олиш тартиби

Ёнғинларни текширишда унинг сабабини аниқлашни биринчи ва зарур босқичлари ёнғин ўчоғини, яъни ёнғин бошланган жойни топишдан иборат. Ушбу босқични бажармасдан туриб ёнғиннинг ҳақиқий сабабини аниқлашнинг имкони мавжуд эмас. Шунинг учун ёнғин ўчоғини аниқламасдан туриб, ёнғин жойида олинган ашёвий далиларни текширишга жўнатиш мумкин эмас.

Ёнғин бўйича ашёвий далиллар сифатида қуйидагилар бўлиши мумкин: қисқа туташув излари мавжуд бўлган электр симлар ва кабеллар бўлаклари, электр қурилмалар деталлари, иситиш воситалари, ёнувчан суюқликлар сақланган идишлар, пилик ва ўт қўйиш қуроли сифатида ишлатиладиган бошқа воситалар қолдиқлари, хонани ёритиш учун қўлланиладиган фонарлар ва лампалар; носоз учқун сўндиргичлар, латталар, қириндилар, бузиш излари бўлган қулфлар, қон доғлари, оёқ, бармоқ излари, ёнувчан суюқлик излари, девор, пардевор, қопламаларни бузиш излари ва бунда қўлланилган қуроллар; ёнғин ўчоғи ва уни рўй бериш сабабларини аниқлашга имкон берадиган бошқа кўпгина предметлар ва уларни қолдиқлари.

Ёғоч намуналарини танлаб олиш.

Ёғоч намунасининг танлаб олиш, албатта суюқликнинг ёғочга шимилиши мумкин бўлган чуқурлигидан олинади.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бўялмаган, аммо нуқсонлари (тахта кўзлари, ёриқлари) бўлмаган тахта юзасидан енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлари унча чуқур (одатда, 0,2-0,4 мм.дан кўп бўлмаган) сингмайди. Тахта юзасида нуқсонлар (тахта кўзлари, ёриқлар ва бошқалар) бўлганда, диффузия ёғочнинг бутун чуқурлиги бўйлаб кузатилади. Нефть маҳсулотлари тахтанинг кўндаланг кесилган жойидан, йил ҳалқалари бўйлаб сезиларли даражада чуқурроқ шимилади (80-90 мм.гача). Булардан келиб чиқиб, тадқиқот учун намуналарни танлаб олишда қуйидаги тавсияларга асосланиш керак:

Нуқсонлари бўлмаган ёғоч намуналарини юза қисмидан 1 мм.дан кўп бўлмаган чуқурликдан олиш керак. Ёриқлар ва тахта кўзларидан таҳлил учун бутун чуқурлиги бўйлаб кесиб ёки пармалаб тешиш йўли билан намуналарни олиш вақтида қиринди ва пайраҳалар териб олинишига алоҳида эътибор қаратиш керак.

Намуналар танлаб олинган барча нуқталар ёнғин жойи режасида белгиланади, режага зарурият бўлганда қисқача шарҳлар берилади. Намуналарни танлаб олиш нуқталари кўрсатилган баённоманинг бир нусхаси ёнғин жойини кўздан кечириш баённомасига илова қилинади, иккинчиси намуналар билан бирга экспертизага юборилади.

Хар бир намунани ишончли беркитилган халтача ёки идишга (бюкс, шиша идиш) жойланади, уларда намуна тартиб рақами кўрсатилади, идишларни хаммасини бир қилиб полиэтилен пакетга жойланади.

Ёнғин содир бўлган жойнинг ўчоғидан тўғри олинган ва тўғри қадоқлан холда экспертизага тадқиқот учун юборилган ашёвий далиллар ёнғинларнинг келиб чиқиш сабабини аниқлашда жуда катта ахамият касб этилади. Бу борада доимий равишда оргун сохасида ишшлайдиган суриштирувчилар терговчилар билан воқеа жойидан ашёвий далилларни олиш ва ашёвий далилларни олишда нималарга ахамият берилиши юзасидан маслахатлар берилиб турилади.

 

Асилбеков Атхамжон Гафуржанович

Ёнғин-техник экспертизаси

лабораториясининг катта эксперти

 

 

Skip to content