Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларни аниқлаш ва самарали тергов олиб бориш фақат махсус иқтисодий билимлардан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади. Бунда хўжалик юритувчи(корхона)ни нафақат молиявий ҳужалик операциялари, балки ўзида иқтисодий кўрсаткичларни ифодаловчи бухгалтерия, статистика ва тезкор ҳисоб ҳужжатлари тадқиқ қилиниши керак.
Суд-иқтисодий экспертизалар тергов қилинаётган жиноят ишлари бўйича суруштирувчи, терговчи, прокурорлар қарори, судда кўрилаётган фуқоролик ишлари ёки хужалик ва жиноят ишлари бўйича суднинг ажрими асосида ҳам ўтказилади.
Суд-иқтисодий экспертизалар иқтисодий соҳа бўйича махсус билимга эга бўлган, суд иқтисодий эксперти мутахасислиги бўйича махсус тайёргарликдан ўтган, судга оид иқтисодчи –эксперти мутахассислиги малакасига эга бўлган ходимлар томонидан бажарилади.
Суд- иқтисодий эксперти мутахассислиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига қарашли Республика суд экспертиза марказининг махсус малакали эксперт комиссияси томонидан берилади.
ЎзР.ЖПКнинг 174-модасида, жумладан, Суд бухгалтерлик экспертизаси фақат ихтисослаштирилган суд экспертиза муассасаларида ўтказилиши белгиланганлигин алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.
Бозор муносабатларини шакиллантириш ва ревожлантириш шароитида иқтисодий экспертизаларга бўлган эҳтиёжнинг кескин кўпайиши ва иқтисодий экспертизанинг янги турларини ташкиллаштиришга олиб келди.
Тергов ва суд амалётида суд-иқтисодий экспертизанинг- суд-бухгалтерия, -суд молия-кредит, -суд- меҳнат иқтисодий, -суд режа иқтисоди, -суд-статистика, -суд иқтисодий-мухандислик каби турларга бўлган талаб кучаймоқда.
Суд– иқтисодий экспертизаслари турли масалаларни хал этади, шу жумладан:
– корхоналардаги молиялаштиришни тўғрилигини аниқлаш;
– олинган даромад миқдорини аниқлаш;
– солиқ солинадиган асосларни аниқлаш;
– иқтисодий фондларнинг яратилиш асосларини аниқлаш;
– меҳнат хақини ҳисоблашда меъёрий хужжатларга асосланганликни аниқлаш;
– ҳисоботларда иқтисодий кўрсаткичларнинг акс эттирилганлиги каби ҳолатларни тадқиқ этиш ва бошқалар.
Суд- иқтисодий экспертизанинг турларга бўлиниши иқтисодий соҳадаги жиноятларга қарши курашишда иқтсодий билимлардан ўз ўрнида самарали фойдаланиш тергов ва суд идора ходимларининг иқтисодий жиноятларни очишда уларга янада чуқурроқ кириб бориш имконини беради.
Суд-иқтисодий экспертизаси мазмун-моҳиятини тушуниш учун унинг предмети, объектлари ва услубларни тадқиқ этиш лозим бўлади.
1.Суд-Бухгалтерия экспертизаси; Суд-бухгалтерия экспертизаси иқтисодий экспертизанинг энг кенг тарқалган турларидан бири бўлиб, у корхона (ташкилот), хужаликларнинг бухгалтерия хужжатларидаги ҳисоб-китоб жараёнларини (операцияларини) таҳлил қилиш, давлат, жамият мулки талон-тарож қилинганлик ва бошқа хужалик, мансаб жиноятларини очиш каби ҳолатларга эҳтиёж туғилганда ўтказилади.
Суд-бухгалтерия экспертизаси ҳам бошқа экспертиза турлари каби ўз предмети ва тадқиқот объектларига эга.
Пул маблағлари, товар моддий бойликларни ҳақиқатда нақд бор-йўқлигини, бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидаларининг бузилиш ҳолатларини аниқлаш юзасидан бухгалтерия ҳисоби ҳужжатларини тадқиқ этиш суд-бухгалтерия экспертизасининг предмети ҳисобланади.
Суд-бухгалтерия экспертизасининг объектлари бўлиб моддий бойликларни кирим-чиқим бухгалтерия ҳужжатлари, руйхатдан ўтказиш (инвентаризация) далолатномалари ва йиғма ҳисоб ҳужжатлари хизмат қилади. Улар қаторига қуйдагилар киради:
– дастлабки ҳужжатлар ( талабномалар, моддий бойликларни бериш ҳақидаги нарядлар, банк топшириқномалари, кирим, чиқим ва касса ордерлари, маҳсулотни олиб чиқиб кетиш учун берилган рухсатномалар, транспорт ҳужжатлари, товарни руйхатдан чиқариш далолатномалари, товарларни қайта баҳолаш, таъмирлаш объектларининг ҳисоб-китобини олиб бориш далолатномалари, тўлов қайдномалари, топшириқномалари, квитанциялари ва бошқалар);
– жамлаш ҳужжатлари ( ҳисоб рестирлари ва уларга мансуб бўлган журналлар, айланма қайдномалар, ҳисобга олиш варақлари, бош китоблар, баланс ҳисоботлари, мол-мулкни руйхатдан ўтказиш далолатномалари, товар-пул маблағлари мавжудлиги ҳақидаги рўйхат қайдномалари, солиштириш қайдномалари гуруҳлантириш қайдномалари, жамлаш ва гурухлантириш жадваллари, шахсий ҳисоблар, ордер ва бошқа) ;
– автоматлаштирилган ҳисоб маълумотлари ( магнитили ахборот йиғувчи диска ва тасмалар, машинограмма, табуляграммалар, механизациялашган ҳисобга ҳужжатларни топшириш ва қабул қилиш ҳақидаги журналлар, назорат рақамлар журналлари ва бошқалар).
Бундан ташқари суд-бухгалтерия экспертиза объектлари қаторига тафтиш ва текширув далолатномалари ( текширув услуби асосланганлиги ҳақидаги масала қўйлган тақдирда), моддий жавобгарлик юклатилган шахсларнинг тушунтириш хатлари, юқори турувчи идораларнинг қарорлари , қимматбаҳо бойликлар билан харакат қилинганлиги ҳақидаги маълумотномалар, билдириш хатлари, баъзи бошқа экспертизаларнинг (товаршунослик, қурилиш, технологик, хатшунослик экспертизаларининг) хулосалари, экспетиза қилинаётган объектга таалуқли бўлган айбланувчиларнинг кўрсатмалари, тинтув ва олиб қўйиш баённомалари, норасмий олиб борилган ҳисоб ҳужжатлари киради.
Ҳозирги вақтда суд–бухгалтерия экспертизаси ҳал этиши учун қуйдаги асосий вазифалар қўйилиши мумкин:
– ҳисобдаги пул маблағлари ва товар моддий бойликлар камомади ёки ортқчалигини яшириш ҳолатларини аниқлаш;
– хужжатли тафтиш давомида тафтишчи томонидан қўланилган услубларнинг асосланганлигини аниқлаш;
– бухгалтерия ҳисобини юритиш ҳисоботларида йўл қўйилган камчиликлар оқибатида, пул маблағлари ва бошқа турдаги моддий зарарлар ҳамда товар моддий бойликлар камомади ёки ортиқчалигининг келиб чиқиш, уларни яшириш ҳолатларини аниқлаш;
– юқори ташкилотлар томонидан ўтказилган текшириш натижалари бўйича хамда жавобгар, жабрланувчи ва гувох кўрсатмалари бўйича бухгалтария ҳисоб маълумотларини тадқиқ этиш;
– корхона (ташкилот) бухгалтерия ҳужжатларга асосан ишлаб чиқаришга чиқим қилинган материаллар (ҳомашёлар) миқдорини ҳамда уларнинг маҳсулот миқдори бўйича тасдиқланган меъёрларга тўғри келишини аниқлаш;
-ҳисоботларда акс этган ҳақиқий ҳолатларини ва улар ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш;
– иқтисодий хуқуқбузарликларнинг сабабларини ва унинг содир этилишга имкон берган шарт-шароитларни белгилаш.
2.Молия-кридит экспертизаси: Пул маблағлари фондларининг шакилланиши ва сарфланиши, кредит маблағлари тақсимланишининг асослилиги акс этган, яъни молия-кридит жараёнларини (операцияларини) ўзида акс эттирган ҳужжатларни тадқиқ этиш ҳамда йўл қўйилган қонунбузарлик ҳолатларини аниқлаш-молия-кредит экспертизаси предметидир.
Молия- кредит операцияларини акс эттирувчи қуйидаги ҳужжатлар молия экспертизасининг объекти ҳисобланади:
1.узоқ муддатли иқтисодий меъёрлар ҳужжатлари, меъёрлар, ставкалар, лимитлар, дотациялар, муссасалар, банк ва муассаса ўртасида кредит шартномалари;
2.кўрсатгичларни асословчи ҳисоб-китоблар илова қилинган молиявий режалар( даромад ва ҳаражатлар баланси);
3. бухгалтерия ҳисоб-китобининг дастлабки ва жамлама ҳужжатлар, товар-транспорт юк хатлари, банк кўчирмалари билан бирга тўлов далолатномалари, кредит ажратиш, махсулот етказиб бериш шартномалари, анкредитив аризалар, ҳисоб фактуралари, юк хатлари, тўлов далолатномалари, ордер журналлар, бош китоб, баланс ҳисоботи ва бошқалар;
4.ишлаб чиқариш ва маҳсулот таннархи бўйича бухгалтерия ва статистик ҳисобот ҳужжатлари.
Молия кредит экспертизасининг вазифасига:
– молиялаштирилган маблағларнинг мақсадли тақсимланиши;
– давлат ва маҳаллий бюджетга солиқлар, йиғимлар ва ажратмаларнинг тўлиқ ва ўз вақтида келиб тушиши;
– ташкилот(бюджет)ларнинг тайинланган сметаларига амал қилиши;
– молиялаштириш ва кредитлаш соҳасидаги қоида бузилишлар натижасида давлат ва корхона( ташкилот)ларга етказилган моддий зарарлар ҳамда асоссиз яратилган фондлар ва улардан фойдаланиш;
-банк кредит маблағларини мақсадсиз ишлатиш каби ҳолатларни аниқлаш киради.
Булардан ташқари, молия -кридит экспертизаси молия ва кредитлаш соҳасидаги бой берилган даромад(фойда) ва шу каби масалаларни ҳам ҳал этади.
Молия-кридит экспертизасини ўтказишда одатда эксперт ихтиёрига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:-корхона (муасссаса)нинг бош китоби; -ҳисоб-китоб (баланс) ва унга изоҳлар;-ордер журналлари;-банк ҳужжатлари (кўчирма иловаси билан);-Ҳаражат моддаси бўйича изоҳлар;-иқтисодий рағбалантириш жамғармаларига кўчирилган пул маблағлари, ишлаб чиқариш таннархининг ҳисоб-китоби;-сотилган маҳсулот бўйича ҳужжатлар;-шартномалар;-Солқ инспексияларига тақдим этган ҳисоб-китоб ва ҳисоботлар;
3.Меҳнат иқтисоди экспертизаси: Иш ҳақи фондларининг меъёридан ортиқча сарфланиши, меҳнат ресрусларидан самарасиз фойдаланилишига ва пенсия, пасобияларини тўғри тайинланмаганига оид далиларни аниқлашда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идора ходимлари томонидан меҳнат иқтисод экспертизасидан фойдаланишни тақоза этади.
Мехнат иқтисодий экспертизанинг предмети меҳнат ва иш ҳақи тўловлари ҳужжатларидаги иш ҳақини тўлаш, уларнинг ҳисоботларда тўғри акс этиши, меҳнат ва иш ҳақини режалаштиришдаги қоидабузилиш ҳолатларини аниқлаш ҳисобланади.
4.Суд-Режали иқтисодий экспертиза: Иқтисодиёт соҳасидаги жиноят ишларини тергов қилишда режали иқтисодий кўрсатигичларни ва шартнома мажбуриятларининг асосли бажарилганини аниқлаш керак бўлади. Солиқ ва бошқа кўрсатгичларнинг миқдори билан боғлиқ иқтисодий кўрсатгичларнинг бажарилиши ҳақидаги ҳисоботини бузуб кўрсатиш ва шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда молиявий-хўжалик фаолиятига тегишли маълумотларни ҳужжатларда нотуғри акс эттириш натижасида моддий зарар етказилган ҳолларда мазкур экспертиза ўтказилиши мумкун.
Шартнома, ишлаб чиқариш фаолиятининг иқтисодий кўрсатгичларини асосли режалаштириш, уларнинг бажарилиши ва хисоботда акс этиши, шунингдек, булар хақида ҳисобот таёрлашда бузилишга йўл қўйилган ҳолатлар хақида маълумотларни аниқлаш мақсадида режалаштириш, бажариш ва ҳисобот ҳужжатларининг предмети ҳисобланади.
5.Иқтисодий-статистика экспертизаси: Иқтисодий-статистик экспертиза нинг предмети, иқтисодий кўрсатгичларни бажарилиш бўйича ҳисоботларни тузишдаги статистик услублар ва статистик ҳисоботларни тузатишдаги қоида бузилиш ҳолатларини аниқлаш.
Иқтисодий- статистика экспертизаси режа иқтисодий-экспертиза билан боғлиқдир. Иктисодий статистика қайта ишлаб чиқариш жараёнлари иқтисодий кўрсаткичларни тузиш усуллари ва тахлил қилиш қоидаларини ишлаб чиқади.
Иқтисодий кўрсатгичлар бажарилишининг ҳисобини тузишда статистика услублар тўғри қўлланилишини, шунингдек статистика иқтисодий кўрсатгич ларнинг ҳақиқийлигини ва солиштирилишини таъминлай олмайдиган статистик ҳисоботни олиб боришдаги камчиликларни аниқлаш иқтисодий-статистик экспертизанинг предметидир.
6.Комплекс иқтисодий эспертизалар: Иқтисодий экспертизаларнинг баъзи турлари бир вақтда бир неча иқтисодий экспертиза турлари учун предмет бўлган иш шарт-шароитини аниқлаш билан яқин боғланганлиги туфайли, юқорида қайд этилган масалаларнинг айримлари комплекс иқтисодий экспертиза ўтказилишини талаб қилиши мумкун. Комплекс иқтисодий экспертиза турли иқтисодий мутахасисликка эга экспертлар томонидан иқтисодиётнинг ёндош сохаларидаги билимларни талаб қилувчи масалаларни ечиш учун ўзаро боғлиқ хўжалик операциялари ва иқтисодий кўрсаткичларни акс эттирувчи ҳужжатларни текширишдир.
Иқтисодий билимларнинг комплекси, айниқса бухгалтерия ҳисоб услубида яшириш, рўйхатдаги ва ҳақиқий кўрсаткичларни нотуғри кўрсатиш, шунингдек солқ қонунчилигини бузилишига, хўжалик операцияларини молиялаштириш ва кредитлаш қоидаларини бузиш ёрдамида яширин ўғирликлар билан боғлиқ ишларни текширишда муҳим аҳамият касб этади.
Ўз.Рес. Адлия вазирилги хузуридаги Х.С.Сулаймонова
номидаги Республика суд экспертиза маркази
Бухоро вилоят бўлими С.Ў.Очилов