Суд иқтисодий экспертизаси!

Солиқ соҳасида ислоҳотлар амалга оширилиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси янги таҳрирда ишлаб чиқилганлиги муносабати билан Марказнинг Суд иқтисодий экспертизаси бўлими томонидан олиб борилган илмий тадқиқот ишлари натижасида 2021 йил ноябрь ойида Суд солиқ экспертизаси йўналиши бўйича услубий қўлланма ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Жумладан, 2022 йилдан бошлаб Марказ томонидан суд-тергов идораларига Суд солиқ экспертизаси бўйича тадқиқотлар амалга оширилади.

Бундан ташқари, юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари асосида ҳам пуллик хизмат кўрсатиш бўйича солиқ соҳасида туғилган саволлар, яъни солиқлар ҳисобланиши тўғри ва асосли амалга оширилганлиги юзасидан мутахассис фикрлари бажарилади.

Шунингдек, Марказнинг Суд иқтисодий экспертизаси бўлими томонидан корхона ва ташкилотларда ишлаётган ходимнинг ўз хизмат вазифасини бажаришда олган тан жараҳоти бўйича тўланиши лозим бўлган нафақани ҳисоблаш, бундан ташқари жамиятдаги таъсисчилар улушини аниқлаш борасида ҳам юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари бўйича мутахассис фикрларини бажариш хизматлари 2021 йил ноябрь ойидан бошлаб йўлга қўйилди.

Skip to content