Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги хузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази ходимларининг Бўстонлиқ туманидаги “Олмос” дам олиш масканига ташриф буюрилди. Ушбу саёҳатни уюштиришдан мақсад ходимларнинг маданий, марифий ҳамда маънавий салохиятини ошириш ва жисмонан соғломлаштиришга қаратилди.
Мазкур саёҳат давомида ходимларнинг интеллектуал ва жисмоний салохиятини ошириш учун шахмат, шашка ва волейбол турнирлари ўтказилиб, ғолиблар мукофотланди.
Шунингдек тимбилдинг акциялари доирасида турли хил жамоавий спорт ўйинлари, психологик тренинглар олиб борилди.
Юқорида қайд этилган тадбирлар жамоани нафақат жипслаштиришга балки иш унумдорлигини ошишига ҳам салмоқли ҳисса қўшади.