Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертларини қайта тайёрлаш курсига 2021 ўқув йили учун хужжатларни қабул қилишни 2021 йилнинг июль ойидан қабул килишни бошлаганлигини эълон килади. Ҳужжатлар 2021 йилнинг 30 августига қадар қабул қилинади.
Талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни
Марказ директори (комиссия раиси) номига ариза (аризада талабгорнинг қайси тилда таълим олиш истаги кўрсатилади);
паспорт нусхаси;
-маълумоти тўғрисидаги диплом нусхаси;
-3,5х4,5 ҳажмдаги икки дона фотосурат;
-нодавлат суд-экспертиза ташкилоти номидан тавсиянома (агар талабгор юридик шахс ходими бўлса);
Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказига келиб ёки почта ёхуд info@sudex.uz электрон почта орқали сифатли (кўринарли, яхши ўқиладиган) даражада тақдим қилишлари (суҳбат жараёнида ҳужжатларнинг асли кўрсатилади) лозим.
Қабул комиссияси томонидан (ўзбек ёки рус тилида) суҳбат 2021 йил сентябрь ойининг иккинчи ўн кунлигида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази биноси (Тошкент шаҳри, Миробод тумани Фарғона йўли кўчаси)да ўтказилади.
Ўқиш муддати олти ойдан (24 хафта) кам бўлмаган муддатда ташкил этилади.
Ўқиш учун тўлов миқдори ўқув жараёни анъанавий таълим шаклида ташкил этилганда, амалдаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 45 (қирқ беш) баравари миқдорида, масофавий таълим шаклида ташкил этилганда эса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 (қирқ) баравари миқдорида амалга оширилади.
Қўшимча маълумотлар учун телефон: 71-209-11-55 ,ички (190), мобил: (+998-94)382-77-70
Электрон манзил: info@sudex.uz