Жорий йилнинг 24 май куни Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов департаменти ходимлари учун “Жиноятларни тергов қилишда судга оид замонавий экспертиза имкониятларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда М.Ташпулатов, Ф.Исомиддинов, Б.Мамадалиев, Б.Ахмедовлар маъруза қилишди.
Давра суҳбатида тергов органлари ходимларига суд-экспертиза фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди ҳамда Марказ бўлим ва лабораториялари билан яқиндан таништирилди.
Тергов органлари ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларига экспертлар томонидан жавоб олишди.