“Электр мослама ва ускуналарида авария ҳолатларини текшириш усуллари” мавзусида вебинар

✅Жорий йилнинг 29 апрель куни Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасининг тергов ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг суриштирувчилари, Ёнғин техник экспертизаси Маркази экспертлари ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясининг ходимлари учун “Электр мослама ва ускуналарида авария ҳолатларини текшириш усуллари” мавзусида вебинар ташкил этилди.

✅Вебинарда Марказнинг Ёнғин-техник экспертизаси лабораторияси мудири Я.Рустемовнинг ва шу лабораториянинг иш ўрганувчи эксперти А.Пардабоевнинг маърузалари тингланди.

✅Маърузада “Судга оид электротехника экспертизаси”ни ташкил этилиши, электр табиатига хос бўлган авария ҳолатлар, қоидабузарликлар, эхтиётсизлик оқибатида келиб чиққан фавқулодда ҳолатлар бўйича юзага келган масалаларни ҳал этилиши, ҳозирги кунда электр асбоб-ускуналари, ҳар-хил техникавий қурилмалар ва технологик жиҳозлар, иситиш асбоблари турларининг кўпайиб кетганлиги сабабли уларни текшириш каби масалалар ҳақида айтиб ўтилди.

✅Вебинар якунида барча иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди.

Skip to content