Онлайн мулоқот

Жорий йилнинг 7 апрель куни Адлия вазирлигининг facebookдаги “Адлия билан мулоқот” (https://www.facebook.com/groups/adliya/) ва Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг facebook.com/sudexuz гуруҳида “Суд хатшунослик ва ҳужжатлар суд техник экспертизалари. Уларни ўтказиш тартиби ва аҳоли учун яратилган имкониятлар” мавзусида “On-line” мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқотда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази директорининг экспертлик фаолияти ва илмий ишлар бўйича ўринбосари У.Узаков, Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораторияси мудираси Н.Солиева ва лабораториянинг эксперти Ф.Исомиддиновлар иштирок этишди.

Кун тартибида қўйидаги масалалар ўрин олди:
🔹 Суд хатшунослик экспертизасини ўтказиш тартиби;
🔹 Талаб этиладиган намуна турлари, уларга қўйиладиган талаблар.
🔹 Ҳужжатлар суд техник экспертизаси ҳал этадиган саволлар.
🔹 Қалбаки пул ва сохта ҳужжатлар қандай аниқланади?

Фуқаролар ёзув, имзо, қалбаки ҳужжатлар ва қалбаки пуллар экспертизасига оид ўзларини қизиқтирган саволларни Адлия вазирлигининг @adliyaga_savolbot электрон почтаси орқали йўллаб, марказ экспертлари томонидан жавоблар олишди.

Онлайн трансляцияни
❗️ https://www.facebook.com/sudexuz/videos/157754356241206/?vh=e&extid=0&d=n ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

Skip to content