Сайёр машғулот

Жорий йилнинг 6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси Академияси прокуратура органлари раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш курсининг тингловчилари учун Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида Суд экспертиза маркази фаолияти билан яқиндан танишиш мавзусида сайёр машғулоти ўтказилди.

Сайёр машғулотда тингловчилар марказнинг Суд-баллистика ва трасалогия экспертизаси, Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси, Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси ва Суд-автотехника экспертизаси лабораториялари фаолияти билан таништирилди.

Машғулот иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоблар олишди.