Жорий йилнинг 30 декабрь куни Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида Корея Республикаси Элчихонаси иккинчи котиби Кан Джи У ва котиб-таржимон Канара Дианалар билан учрашув бўлиб ўтди

Учрашувда Марказ директорининг ўринбосaри Т.Орзиев, Халқаро ҳамкорлик ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи С.Саидходжаев, Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияси мудири Р.Ахмедова ва Одам ДНКси суд биологик экспертизаси лабораторияси мудири А.Норматовлар иштирок этишди.

Учрашув давомида Корея Республикаси ва Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ўртасида суд экспертиза фаолияти юзасидан келгусида ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.