Тадбирда Марказ директори А.Халилов ўзининг табрик нутқи билан Марказ ходимларини байрам билан табриклади.
Тадбир жараёнидаги бир гуруҳ ходимларнинг тақдирланиши байрам шукухини янада оширди. Жумладан, Марказнинг Одам ДНКси суд биологик лабораторияси мудири А.Норматов Адлия вазирлигининг “Адлия аълочиси” кўкрак нишони билан, Самарқанд вилояти бўлими етакчи эксперти Ғ.Абдужалилов Адлия вазирлигининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.
Яна бир қатор Марказ ходимлари Марказ директорининг фахрий ёрлиқ ва ташакурномаларига муносиб кўрилди.
Шу билан бирга, Марказнинг “Энг фаол тарғиботчи” ва “Энг яхши бўлим (лаборатория)” кўрик танлови ғолиблари аниқланиб, тақдирланди.
“Энг фаол тарғиботчи” танловида Сифат менеджементи бўлими бошлиғи Д.Тошева 1-ўринга, Суд автотехника экспертизаси лабораторияси бош эксперти М.Маҳкамов 2-ўринга, Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораторияси мудираси Н.Солиева эса 3-ўринга сазовор бўлган бўлса, “Энг яхши бўлим (лаборатория)” танловида Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораторияси ғолиб деб топилди. Одам ДНКси суд биологик экспертизаси лабораторияси 2-ўринга, Сифат менеджменти бўлими 3-ўринга лойиқ топилди.
Албатта, ходимларнинг бу каби меҳнатларининг Марказ томонидан тақдирлашга муносиб кўрилиши уларга ғайрат бағишлайди, келгусидаги меҳнат фаолиятига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатиши табиий.
Ходимларга келгуси йил иш фаолиятларига омад, муваффақиятлари бардавом бўлишини тилаган ҳолда, улардан бунданда юқори натижаларни кутиб қоламиз.