Жорий йилнинг 1 декабрь куни Адлия вазирлиги томонидан “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини молиявий, иқтисодий ҳамда коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишнинг айрим масалалари, моҳияти ва аҳамияти ” мавзусида онлайн семинар-тренинг ташкил этилди.
Семинар-тренинг вазирликлар юридик хизматлари ҳамда Адлия вазирлиги масъул ходимлари ўртасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни молиявий, иқтисодий ва ҳуқуқий экспертиза қилишнинг сифатини оширишга қаратилган.
Ушбу семинар тренингда Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг Бош юрисконсульти Б.Махсадов фаол иштирок этди.