Онлайн ўқув амалий семинар ташкил этилди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси томонидан “Жиноий ва маъмурий ҳуқуқбузарликларни расмийлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари, мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича ҳамкорликдаги масалалар” тўғрисида онлайн ўқув амалий семинар ташкил этилди.

Ушбу семинарда суд, прокуратура ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, адлия, адвокатура ҳамда экспертиза муассасалари ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг экспертлари:  А.Пак, М.Махкамов, Э.Пак ва А.Буриевлар фаол иштирок этишди.

Семинарда божхона ходимлари томонидан аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан барча текширув ва терговга қадар ҳаракатларни тўлиқ ўтказиш, экспертиза тадқиқоти жараёнида олинган далилларни келгусида номақбул деб топмаслик учун экспертиза органлари билан ҳамкорликни кучайтириш каби масалалар кўриб чиқилди.