Жорий йилнинг 17 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази биносида Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд эксперти лавозимида ишлаш учун касбий лаёқатни тасдиқловчи сертификат олишга қайта тайёрлаш курсларини ўтмасдан туриб тўғридан-тўғри якуний имтиҳон топширишнинг иккинчи босқичи-суҳбат шаклида бўлиб ўтди

Нодавлат суд экспертиза ташкилотлари суд эксперти сифатида касбий лаёқатни тасдиқловчи сертификат олиш учун қайта тайёрлаш курсларини ўтмасдан якуний имтиҳон топшириш ҳақида 2020 йил 16 сентябрь ҳолатига жами 17 нафар талабгордан 12 та экспертиза тури бўйича сертификат олиш учун аризалар келиб тушган.

2020 йил 16 сентябрь куни бўлиб ўтган имтиҳоннинг биринчи босқичи – тест синовларида 12 та экспертиза тури бўйича 13 нафар талабгор иштирок этди. 3 нафар талабгор сабабсиз иштирок этмади. Бир нафар талабгор тест синовларидан ўта олмаганлиги сабабли, кейинги босқичга ўтмади.

Имтиҳоннинг биринчи босқичида 13 нафар талабгордан 12 нафари тест синовларидан муваффақиятли ўтди. Бир нафар талабгор тест синовларидан ўтолмаганлиги сабабли, кейинги босқичга ўта олмади.

2020 йил 17 сентябрь имтиҳоннинг иккинчи босқичида 3 нафар талабгор  имтиҳондан ўта олмади.

9 нафар талабгорлар 10 та экспертиза тури бўйича имтиҳондан муваффақиятли ўтиб, комиссия томонидан Нодавлат суд эксперти сифатида фаолият юритиши учун қарор қабул қилинди.

Skip to content