2020 йил октябрь ойида Ҳалқаро Виртуал Интерпол Академияси томонидан “Biometric Data and International Data Sharing» (Биометрические данные и международный обмен данными) мавзусида 4 ҳафталик “Small Private Online Course SPOC” онлайн курси ташкил этилди. Онлайн ўқиш давомида юқори сифатли биометрик маълумотларни халқаро алмашинуви, хусусан Интерпол биометрик маълумотларини юбориш усуллари, ДНК профиллари алмашинуви, юз идентификацияси ва бармоқ излари маълумотлари ҳамда халқаро характерга эга бўлган оғир жиноятларни очишда биометрик маълумотларнинг роли кўрсатиб берилди. Интерполнинг ДНК маълумотлар базаси, бармоқ излари маълумотлар базаси ва юз идентификацияси базалари билан ишлаш принциплари ўрганилди. Курс бўйича ўрганилган билим ва кўникмалар келгусида ДНК миллий маълумотлар базасида ишлаш қонун қоидаларини белгилайди. Ҳафталик тест синовлари ўтказилди, амалий машғулот топшириқлари бажарилди ва иштирокчиларнинг курсни ўзлаштириш даражалари баҳоланди. Онлайн ўқишда Х.Сулаймонова номидаги РСЭМ Сифат менеджменти бўлими бошлиғи Д.М.Тошева, Одам ДНКси СБЭ лабораторияси мудири А.Э.Норматов ва мазкур лаборатория етакчи эксперти Н.С.Саитовалар иштирок этишди. Онлайн курс якуни бўйича Интерпол Виртуал Академияси томонидан Марказ ходимларининг тест синовларидан муваффаққиятли ўтганлиги ҳақидаги махсус сертификатлари тақдим этилди.