Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Ўзбекистонда суд экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи муассасалар орасида биринчи бўлиб “Тадқиқот ва калибрлаш лабораторияларининг ваколатлилигига қўйиладиган талаблар” ISO 17025:2019 стандарт талаблари бўйича халқаро аккредитация аттестатини қўлга киритди.
Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказида бўлиб ўтган тадбир, ISO 17025:2019 стандарт талаблари бўйича халқаро аккредитация аттестатини топширилишига бағишланди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари – Х.Мелиев, БМТнинг гиёҳвандлик ва жиноятчиликка қарши курашишнинг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонасининг раҳбари – А.Миттал, БМТнинг гиёҳвандлик ва жиноятчиликка қарши курашишнинг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонасининг миллий кординатори – М.Султанов, АҚШ нинг Ўзбекистондаги миссияси (элчихона) раҳбари ўринбосари – Дебора Робинсон, АҚШ давлат департаментининг Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти бўйича бюроси “INL” дастур мутахассиси – Азиз Юсупов ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.
ISO 17025:2019 стандарти талаблари бўйича халқаро аккредитация аттестатини БМТнинг гиёҳвандлик ва жиноятчиликка қарши курашишнинг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонасининг раҳбари – А.Миттал Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази директори А.Халиловга расман тақдим этди.
Тадбир якунида ОАВ вакиллари Марказнинг аккредитациясига оид барча саволларига жавоб олдилар.