Барчамиз орзиқиб кутган сўлим баҳор кириб келиши билан табиат очилиб, кўнгилларимиз ёруғ туйғуларга тўлиб бораётган мана шу шукуҳли айёмда бутун Ўзбекистон хотин-қизларини 8 март байрами билан чин қалбимдан муборакбод этамиз.
Биз бугун Яратганнинг буюк мўъжизаси бўлган, ҳаёт давомийлиги ва абадийлигини ўзида мужассам этган аёл зотини, табаррук оналарни улуғлар эканмиз, беихтиёр мутафаккир бобомиз Алишер Навоийнинг “Жаннат оналарнинг оёғи остидадир” деган мазмундаги ҳикматли сўзларини эслаймиз ва муқаддас Она сиймоси олдида таъзим қиламиз.
Ўзининг латофати ва нафосати, вафо ва садоқати, қалб саховати билан оилани оила қиладиган, хонадонларимиз бекаси ва чароғбони бўлмиш сиз, мунис аёлларимизга ҳар қанча тасаннолар айтсак, сизларни ҳар қанча эъзозлаб, бошимизга кўтарсак, арзийди, албатта.
Ҳақиқатан ҳам, сиз, азизларнинг юртимизда тинчлик-осойишталикни сақлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, жамиятимизда меҳр-оқибат муҳитини кучайтиришдаги ўрнингиз ва таъсирингизни, чидам ва сабр-бардош, оқилалик ва шукроналик каби фазилатларингизни ҳеч нарса билан қиёслаб, баҳолаб бўлмайди. Ҳеч иккиланмасдан айтмоқчиман: ўзининг гўзаллиги ва фидойилиги, меҳнаткашлиги ва бағрикенглиги билан бизнинг юртимиз аёлларига тенг келадиган аёллар дунёда камдан-кам топилади.
Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида 8 март халқаро хотин қизлар куни муносиб нишонланди.
Марказ директори А.Халилов, директор ўринбосарлари У.Узоқов ва Т.Орзиевлар аёлларни ушбу баҳорнинг нафис байрами билан табриклаб, барча аёл ходимлар учун байрам кечаси уюштирилди.
Азиз ва мўтабар аёлларга совғалар улашиб, муносиб рағбатлантирилди. Байрам дастурида аёллар шаънига чиройли шърлар ўқиб, аёлларга юқори кайфият бахш этилди.
[wonderplugin_carousel id=”4″]