Республика давра суҳбати

Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ходимлари Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида бўлиб ўтган “Ўзбекистон Республикасида янги авлод кадрлари малакасини ошириш тизимининг назарий ва амалий муаммолари” номли Республика давра суҳбатида иштирок этишди.


Тадбирнинг мақсади– Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадидан келиб чиқиб, кадрлар малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, республикамиз малака ошириш муассасалари фаолиятидаги илғор тажрибаларни ўрганиш, тизимдаги мавжуд муаммоларни ечими юзасидан фикрлар алмашишдан иборат.

Тадбирда  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Фан таьлим ва соғлиқни сақлаш масалалари, Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш ва Мудофаа ва хавфсизлик масалалари аъзолари, кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга бевосита масъул бўлган- Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси, Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби, Олий ва Ўрта махсус таьлим вазирлиги, Халқ таьлим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Тошкент давлат юридик университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Миллий гвардия Ҳарбий техник институтининг ва бошқа бир қатор малака ошириш муассасаларининг раҳбарлари ва масъуллари қатнашди.

Skip to content