Жорий йилнинг 18 февраль куни Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида марказ директори Акрам Халиловнинг БМТнинг наркотик ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси ходими Мирзоҳид Султонов ва Гиёхвандликка қарши кураш ва хуқуқни муҳофаза қилиш бюросининг (INL) Ўзбекистондаги бўлим раҳбари Расселл Сингер билан учрашуви бўлиб ўтди.
Марказ директори меҳмонларни Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолияти йўналишлари ва марказда олиб бориладиган экспертиза турлари билан қисқача таништирди.
Учрашув давомида йўлга қўйилган икки томонлама ҳамкорлик натижалари, INL ташкилотиниг суд экспертиза соҳасининг ривожига ва марказнинг моддий техник базаси яхшиланишига қаратилган бир қатор муҳим масалалари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.
Бундан ташқари марказ лабораторияларини ИСО-17025 халқаро стандарти талабларига мувофиқ ҳалқаро аккредитатсиядан ўтказиш жараёнида INL ташкилотининг ҳиссаси ҳақида ҳам айтиб ўтилди.
Учрашув якунига кўра икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.
Меҳмонлар марказнинг янги ихтисослаштирилган биноси, марказ лабораториялари ва бўлимлари билан танишдилар.
[wonderplugin_carousel id=”2″]