Жорий йилнинг 19 декабрь куни навбатдаги ўқув машғулотида Марказинг Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораториясининг мудири Р.Ахмедова ўзининг Литва полицияси криминалистик марказига қилган хизмат сафари тавсилотлари ҳақида маъруза билан қатнашди.
Жумладан, Р.Ахмедова ўз маърузасида жорий йилнинг 2 – 6 декабрь кунлари Литва Республикасининг Вильнюс шаҳрида жойлашган Литва полицияси криминалистик марказига Бирлашган миллатлар ташкилотининг Афғонистон ва қўшни давлатлар учун режалаштирилган дастури доирасида “Ноқонуний гиёҳванд воситаларини суд-лаборатория экспертизаси ва қўлланиладиган лаборатория ускуналари” мавзусидаги ўқув семинар-тренинга иштирок этгандлигини. Семинар-тренингда Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Қозоғистон Республикалари вакиллари қатнашганлигини баён этди.
Шунингдек, семинар иштирокчилари Литва полицияси криминалистик маркази бўлим ва лабораториялари фаолияти билан улар томонидан бириктирилган ходимлар ёрдамида яқиндан танишганликларини ҳақида айтиб ўтди.
Дастлаб, “Гиёҳванд воситалари ва психотроп моддаларни текшириш” лабораторияси фаолияти билан ушбу лабораторияда “Сифат мененджменти тизими” нинг қўлланилиши ҳақида, “Спайс” ларни текшириш услублари, олинган натижаларни интерпретация қилиш, услубларни валидация қилиш жараёнлари билан иштирокчилар таништирилган.
Сўнгра Литва полицияси криминалистика марказининг девонхонаси иш юритувидаги электрон хужжат юритишини ва ушбу жараён қандай амалга оширилишини ҳақида тушунтирилган.
Шунингдек, Литва полицияси криминалистика марказининг бошқа бўлим ва лабораториялари фаолияти ўрганилган.
Тренинг охирида семинар иштирокчилари билан давра суҳбати ўтказилиб, бир ҳафта давом этган ўқув натижалари муҳокама қилинганлиги ҳақида Р.Ахмедова томонидан Марказ ходимларига слайдлар ёрдамида тушунтирилди.
Келгусида бундай хорижий сафардлар ходимларнинг илмий ва амалий кўникмаларини оширишга хизмат қилиша таъкидланди.
Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик
экспертизаси лабораториясининг мудири
Р.Ахмедова