Коррупция ва унга қарши курашишнинг аҳамияти

Коррупция-бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. Мазкур иллат демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига тағдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ходисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб беради.

Коррупция- (лот, Corrumpere) одатда мансабдор шахслар томонидан унга берилган мансаб ваколатлари ва ҳуқуқлардан ўзларининг шахсий манфаатларини кўзлаб қонунчилик ва ахлоқ қоидаларига зид равишда фойдаланишни англатади.

Коррупцияни назорат усуллари:

  1. Ички назорат-бу усул бошқарув аппаратининг ўзида назоратни кучайтирувчи тузилмалар (ҳар хил ички инспекциялар ва бошқа назорат органлари тузиш орқали) яратишни тақазо этади. Бу тузилманинг асосий вазифаси ходимларнинг ички этикет қоидаларига риоя қилишини назорат қилишдир. Хозирги кунда бизнинг юртимизда ҳар бир қатор ҳуқуқни мухофаза қилиш органларида айнан шу вазифани бажарувчи ички тузилмалар яратилган.
  2. Ташқи назорат-бу усулда ижро аппаратидан мустақил тузилмаларнинг мустақиллигини ошириш назарда тутилиб, айнан ушбу тузилмалар орқали коррупцияга қарши самарали кураш олиб борилади. Яъни, суд ҳокимиятининг максимал даражада мустақиллигига эришиш оммавий ахборот воситаларига кўпроқ эркинлик бериш ва х.к.
  3. Сайлов тизими орқали курашиш-демократик давлатларда сайланган вакилларни коррупция учун жазолашнинг асосий усулларидан бири кейинги сайловларда унга овоз бермаслик ҳисобланади. К.га сайловлар орқали таъсир ўтказиш энг самарали усул ҳисабланади.

Коррупцияга қарши курашда БМТ муҳим роль ўйнайди. Айнийса, бу борада ташкилотнинг  2003 йил декабрь ойида қабул қилинган Коррупцияга қарши курашиш конвенцияси алохида аҳамиятга эга. Шунингдек, коррупцияга қарши қарши курашишга алоҳида эътибор бериб келаётган халқаро ташкилотлар сифатида Европа иттифоқи, Жахон банки, Трансперенчи Интернейшнл халқаро ноҳукумат ташкилоти, Америка давлатлари ташкилоти, Африка иттифоқи,  Араб давлатлари лигаси, Жаҳон божхона ташкилоти сингари халқаро ташкилотларни санаб ўтиш мумкин.

Шу ўринда бир неча ривожланган давлатларда коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишларни кўриб чиқиш мумкин:

  • АҚШ– Айрим штатлари қонунчилигида ким (совға берувчи) томонидан. Кимга (хизматчига) ва нима совға бериш муакинлиги юридик жихатдан белгиланган бўлиб, совға берувчи томонидан бир нечта совға берилганда тақдирда ҳама унинг суммаси 20 доллардан, умимий миқдори йилига 50 доллардан ошмаслиги белгиланган.
  • Сингапур-1952 йилда коррупциявий фаолиятни тергов қилиш бўйича бюро ташкил этилган. Бюро фақат бош вазирга бўйсуниб, давлат ва хусусий секторда доимий назоратни олиб боради. Ушбу давлатда амалдорлар ҳар йўли ўз мулки, шунингдек, оила аъзолари ва фарзандларига тегишли бўлган компаниялардан оладиган улушлари ҳақида маълумот беришлари шарт ҳисобланади. Агар мансабдор шахснинг бошқа ташкилотлар ва шахслардан пул ёки қимматбахо совға кўринишидаги буюмларни олгани ёхуд бошқа яширин мол-мулклари мавжудлиги бюро томонидан аниқланса, айбдорларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ёки жарима солинади. Агарда амалдор ёлғон гапирган бўлса, унга бир йилгача қамоқ ёки жарима тўлаш тариқасида жиноий жазо чораси қўлланилади.
  • Япония-қонунларига кўра давлат хизматчиси бўлиб ишлаган мансабдор шахс ўз хизмат лавозимини ижро қилаётган вақтида ҳам, ишдан бўшаганидан сўнг ҳам ҳусусий бизнесга ўтиши мумкин эмас. Японияда коррупцияга қарши курашиш билан бирга нотўғри, яъни тухматдан, пора олиш ҳақида хабар бериш ҳам, пора олувчиларга нисбатан белгиланган жазога  уч йил муддатда ёки жарима жазосига тортилиши мумкин.
  • Хитой-қонунчилигига кўра порахўрлик билан боғлиқ жиноят деб эътироф этиш учун пора олишда 450 евро, уни беришда, 2 баробар кўп бўлиши лозимлиги қайд этилган. Шунингдек, жиноят йўли билан топилган дароматларни легаллаштириш ҳам коррупция саналади.
  • Ж.Корея-1999 йилдан бери миллий антикоррупция дастурлари ичида анча оброга сазовор бўлган “OPENА” онлайн тизими амалда иш юритмоқда. Ушбу давлатда жиноят ишини қўзғатиш мамлакатнинг бош антикоррупцион органи ҳисобланган аудит ва инспекция бўйича комитети томонидан амалга оширилади.

Коррупция қарши муросасиз курашиш мустаҳкам ҳуқуқий асос ва самарали механизм жорий этилишини талаб қилади. Шу муносабат билан, мамлакатимизда 2017 йил 03 январда “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Ушбу қонунда давлат органлари ва бошқа ташқилотлар коррупцияга қарши курашиши мақсадида ҳуқуқий тарбия, илмий-амалий тадбирларни ташкил этиш, ўқув-услубий ва лимий адабиётларни кўплаб нусхада чоп этиш йўли билан зарур чора-тадбирлар кўриши лозимлиги белгилаб қўйилди. Қонун 6 боб, 34 моддадан иборат бўлиб, ушбу қонунда коррупцияга қуйидагича таъриф берилган:Коррупция-шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш.Юқоридагилардан кўриниб турибдики, коррупцияга қарши курашиш дунё миқёсидаги долзарб муаммолардан бири бўлиб, мамлакатни ривожлантириб, юқори чўққиларга кўтариш учун коррупцияга қарши курашиш мухим омиллардан бири ҳисобланади.

Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси
лабораторияси етакчи эксперти Н.Саитова