Хуқуқни мухофаза қилиш органлари ва судларнинг махсус билимларга бўлган эхтиёжларини қондиришда “Суд қурилиш-техникавий экспертизаси хамда суд ер экспертизаси”ни тутган ўрни

Сўнги йилларда суд-ҳуқуқ ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнлари изчил давом этмоқда. Жумладан, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни кучайтириш суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишлари этиб белгилаб берилди.

Хуқуқни мухофаза қилиш органлари ва судларнинг махсус билимларга бўлган эхтиёжларини қондиришда хамда фуқароларни одил судловга эришиш даражасини оширишда “Суд қурилиш-техникавий экспертизаси  хамда суд ер экспертизаси”ни тутган ўрни хақида гапирадиган бўлсак,
Суд қурилиш–техникавий экспертизаси қуйидаги масалаларни ҳал қилишда алохида ўрин тутади.

– Баҳолаш бўйича турар жой, жамоат ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган бино (бино қисмлари) ва иншоотларни меъёрий ҳужжжатлар асосида (сарф харажат ва таққослаш) усулларини  қўллаган холда бозор нархини аниқлаш;

– Таъмирлаш-қурилиш ва қурилиш ишлари смета ҳужжатларининг асосли ёки асоссизлигини аниқлаш;

– Турар жой, жамоат ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган биноларни (бино қисмларини) бўлиш, бинолардан фойдаланиш тартибини белгилаш;

Бунда Турар жой, жамоат ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган бинолар (бино қисмлари)ни улушларни хисобга олган холда бўлиш имкониятлари мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш;

– Турар жой, жамоат ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган биноларни (бино қисмларини) бўлиш, бинолардан фойдаланиш тартибини белгилаш;

Бунда Турар жой, жамоат ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган бинолар (бино қисмлари)ни улушларни хисобга олган холда бўлиш имкониятлари мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш;

– Турар жой, жамоат ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган биноларнинг (конструкция ёки элементларининг) Қурилиш, Шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидалари, Техникавий эксплуатация меъёрлари, қоидалари талабларига жавоб бериш ёки бермаслигини аниқлаш;

– Қурилиш-монтаж ишларини бажаришда ишларни олиб бориш қоидаларига риоя қилиниши;

Қурилиш-монтаж ёки қурилиш-таъмирлаш ишларида хавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоида ва талабларига тўғри келиши ёки келмаслигини аниқлаш;

Ишларни бажариш жараёнида иш сифатли бажарилиши учун (бинонинг қулашини ва фожиали воқеаларни олдини олиш мақсадида), қандай меъёрий ҳужжатлардаги қоида ва талабларни қўллаш кераклиги;

Ушбу талабларни бажариш масъулияти юклатилган мансабдор шахслар аниқланлаш;

– Қурилган ёки қайта қурилган бино ва иншоотни, бажарилган қурилиш, таъмирлаш ёки қайта қуриш ишларини лойиҳа хужжатларига асосан бажарилганлиги ёки лойиха хужжатларига тўғри келиш-келмаслигини аниқлаш;

Бажарилган қурилиш, таъмирлаш ёки қайта қуриш ишларини бажариш тасдиқланган лойиҳа хужжатларига асосан бажарилганлигини аниқлаш;

 Бажарилган қурилиш, таъмирлаш ёки қайта қуриш ишларини бажаришда қурилиш монтаж ишлари лойиҳа талабларига биноан бажарилганлиги ёки лойихада кўрсатилган талаблардан  четга чиқилганлигини аниқлаш;

– Бажарилган ишларнинг ШНК-КМК талабларига биноан бажарилганлиги ёки ШНК-КМК талабларига жавоб бериш ёки бермаслигини аниқлаш;

Бажарилган ишларнинг умумий ҳажми ёки алоҳида иш турлари пардозлаш, мойлаш, сувоқ қилиш, шипни ўрнатиш, бинонинг инженер тармоқлари ва бошқа бажарилган қурилиш монтаж ишлари ШНК-КМК талабларига жавоб берадими?

– Кўп қаватли биноларда хонадонларни қайта таъмирлаш ва лойиҳалаштиришнинг ШНК талабларига мос келиши ёки келмалигини аниқлаш;

Хонадонда қайта лойиҳалаштириш ишларини ШНК талабларига мослиги ёки мос келмаслигини аниқлаш;

Хонадоннинг деворидан янги эшик очиш бинонинг сейсмик ҳолати ва мустахкамлигига таъсир кўрсатиши ёки таъсир кўрсатмаслигини аниқлаш;

– Кўп қаватли уйлардаги хонадонларга сув тошишларининг техник сабаблари аниқлаш;

Хонадонга сув тошиши сабаблари аниқлаш бунда хонаданга сув тошиши натижасида етказилган зарарни аниқлаш хамда сув тошишга қандай омиллар сабаб бўлганини аниқлаш;

– Қурилиш объектида ўтказилган назорат ўлчовларини илмий асосланганлиги ёки илмий асосланмаганлигини  хамда ўтказилган назорат ўлчовлари ШНК ва ҚМҚ талаблари асосида ўтказилганлигини аниқлаш;

Хақиқатда бажарилган қурилиш ва қурилиш таъмирлаш ишларини назорат ўлчовларидан ўтказиш экспертлар ваколатига кирмайди.

Суд ер экспертизаси қуйидаги масалаларни ҳал қилишда алохида ўрин тутади.

Жумладан,

  Ажратилган ер майдонларининг ҳақиқий ўлчамларини ер ажратиш кадастр ҳужжатларидаги ўлчамлар билан мослигини аниқлаш;

Турар жой биноларини бўлишда ер майдонларини бўлиш имкониятларини мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш;

Ер майдонига эгалик қилишнинг эксперт томонидан баҳоланиши;

Турар жой биноларини бўлиб фойдаланишда ер майдонларидан бўлиб фойдаланиш тартибини белгилаш имкониятларини мавжудлиги ёки мавжуд эмаслилигини аниқлаш;

Турар жой биноларини бўлиб (ажратиб) «серветут» фойдаланишда ер майдонларини бўлиб (фойдаланиш тартибини аниқлаб) фойдаланиш имкониятларини мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш;

Ер майдонларига қўшни ерларини қўшимча ўзлаштирилган (ўзлаштирилмагани)лигини аниқлаш каби масалаларни хал этишда хамда иш холатини ўрганишда алохида ўрин тутади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги ПҚ-4125-сонли қарорига асосан хозирги кунда юридик ва жисмоний шахсларга қулайлик яратиш мақсадида марказ томонидан пуллик хизмат асосида суд қурилиш-техник экспертизасини бир қатор турлари бўйича мутахассис фикрларини бериш жорий этилган.

Жумладан,

– Баҳолаш бўйича турар жой, жамоат ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган бино (бино қисмлари) ва иншоотларни меъёрий ҳужжжатлар асосида (сарф харажат ва таққослаш) усулларини қўллаган холда бозор нархини аниқлаш;

– Мустақил бахоловчилар томонидан тузилган бахолаш хисоботларини илмий асосланганлигини текшириш;

– Турар жой, жамоат ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган биноларни (бино қисмларини) бўлиш, бинолардан фойдаланиш тартибини белгилаш каби масалалар юзасидан юзасидан мунтазам равишда мутахассис фикрлари бериб борилмоқда.

Суд қурилиш-техникавий ва ер экспертизаси
бўлими иш ўрганувчи эксперти                                                                    С.Қ.Абдуқаххоров

Skip to content