Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2019 йил 5 февралдаги 42-ум-сонли “Адлия органлари ва муассасаларида табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулотда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича 2019 йилга мўлжалланган асосий тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Марказ директорининг 2019 йил 18 февралда 18-ум-сонли буйруғи қабул қилинган бўлиб, унда Марказда ўтказиладиган маънавият дарсларида тегишли ташкилотларнинг мутахассис вакилларини жалб қилиш орқали табиий ҳамда техноген ҳусусиятли фавқулотда вазиятлардан муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўқув машғулотларини ўтказиш режаси ишлаб чиқилган.
Жорий йилнинг 28 ноябрдаги ўқув машғулоти ушбу масалага қаратилиб, “Табиий ҳамда техноген ҳусусиятли фавқулотда вазиятлардан муҳофаза қилиш масалалари” мавзусида ўтказилди.
Машғулотда, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хузуридаги Фуқаро мухофазаси институти ўқитувчиси Назокат Назокат Саидхонова ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Миробод туман ФВБ Ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи ўринбосари подполковник Бегали Жураевлар мавзу бўйича маъруза ва видеолавхалари билан қатнашди.
Мутахассислар томонидан, юзага келиши мумкин бўлган зилзила, тошқин, ёнғин, портлаш хамда ис газидан захарланиш каби табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, куч ва воситаларининг доимий шайлигини таъминлаш, барча тоифадаги ходимларни фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича зарур ахборот ва тавсиялар берилди.
Тадбир якунида, мавзуга оид савол-жавоблар бўлиб ўтди.