Фармацевтика соҳасидаги муаммолар, истиқболли режалар муҳокама қилинди

Тошкент фармацевтика институтида “Фармацевтика соҳасининг бугунги ҳолати: муаммолар ва истиқболлар” мавзуида республика илмий-амалий анжумани ўтказилди. Унда мамлакатимиз ҳамда Корея, Хитой, Германия, Россия, Украина, Ҳиндистон, Миср Араб Республикаси, Қозоғистон, Қирғизистондан келган олимлар, фармацевтика соҳаси ходимлари иштирок этди.
Мазкур тадбирда Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказидан “Материаллар, ашёлар, буюмлар криминалистик экспертизаси” лабораторияси бош эксперти Н.Ш.Халилова ва эксперт А.А.Боисхўжаевалар ҳам иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев, Тошкент фармацевтика институти ректори Иброҳим Алимжонов, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Наркотиклар назорати қўмитаси раиси Исматжон Азизов мамлакатимизда фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар аҳоли саломатлигини асрашда муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади.

Анжуман иши секцияларга бўлинган ҳолда олиб борилди.
Марказнинг “Материаллар, ашёлар, буюмлар криминалистик экспертизаси” лабораторияси эксперти А.А.Боисхўжаева секцияларнинг бирида “Трамадол дори воситасини газ-хромато-масс-спектрометрия усулида таҳлил шароитларини ишлаб чиқиш” мавзусида илмий анжуман иштирокчиларига маъруза қилди ҳамда мавзу бўйича савол жавобларга жавоб берди.

МАБКЭ лабораторияси бош эксперти
Н.Ш.Халилова

Skip to content