Суд экспертлик фаолиятидан кундалик лавхалар

Бугунги кунда мамлакатимиз худудидаги йўлларда транспорт воситаларининг сони кўпайтиб кетаёнгани бир томондан яхши, яъни фуқароларнинг вақтлари тежалади, мушкуллари осон бўляпти иккинчи томондан эса баъзи ҳайдовчи ва пиёдалар томонидан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслиги йўл транспот ҳодисаси соннини кўпайишига сабаб бўлмоқда. Бу эса оддий жарималардан тортиб инсоннинг ўлимига хам олиб келмоқда.

Йўл транспорт ходисасини содир бўлишига айрим сабаблар сифатида йўл ҳаракат қатнашчилари томонидан йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб характланишлари натижасида келиб чиқмоқда, яъни хайдовчилар томонидан йўл, об-ҳаво шароитини, йўлни кўриниши инобатга олмасдан транспорт воситаларини тезлигини мёрдан ошириб бошқариши, транспорт воситаларини маст холларда бошқариши, ёш болалар ва қария пиёдаларга нисбатан эҳтиёт чораларини қўрмасдан характланишлари,  ҳаракатланиш вақтида телефон ёки бошқа видео-аудио қурилмаларига чалғишлари натижаларида ҳамда пиёдалар томонидан йўлларни белгиламаган жойларидан кесиб ўтишлари, пиёдаларни қатнов қисмида сабабсиз ушланиб қолишлари ва пиёдаларни қатнов қисмига ҳайдовчи учун хар хул тўсиқ бўлган обйектларни орқа қисмидан югуриб чиқишлари йўл транспорт хосисасини содир бўлишига сабаб бўлмоқда.

         Йўл транспорт ходисаси содир бўлишига айрим холларда транспорт воситаларини техник жихатдан носоз бўлганлиги сабаб бўлмоқда, бунга ўзимнинг иш фаолиятимдан мисол келтиришим мумкин, яъни 2016-йил сентябрь ойини 14-куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси юзасидан Самарқанд вилоят ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчисининг судга оид автотехника экспертизасини тайинлаш ҳақидаги қарорига асосан ВАЗ-2106 русумли автомобилни кўздан кечиришим пайтида ушбу автомобилнинг ишчи тормоз тизими техник жихатдан носоз бўлганлигини, яъни ушбу автомобилнинг орқа ғилдиракларини тормоз тизимини тормоз суюқлиги билан таъминловчи узатма найчаси (қувури), автомобиль бош тормоз цилндрининг олдидан ечиб,  “болт” билан тормоз суюқлигини йўли беркитиб қўйилган эди.

Ушбу холат юзасидан судга оид автотехника хисоблаш экспертизасининг тадқиқоти ўтказилганда, воқеа содир бўлган жойда автомобилнинг олдинги ғилдиракларидан қолган тормоз изларига кўра, унинг ҳаракат тезлиги соатига 64.1 км.ни, ҳайдовчи хавфга таъсирланиб тормозлашни бошлаган пайтида, автомобиль пиёдани уриб юборган жойдан 53.1 метр масофа узоқликда бўлганлиги ҳамда автомобилнинг ишчи тормоз тизими техник жихатдан соз холатда бўлганида автомобилнинг тўхтатиш масофаси 42.5 метрни ташкил қилар эди, яъни 65 км/соат тезликда бўлган автомобилни техник жихатдан соз ва носоз бўлган холатларида унинг тўхтатиш масофаси тахминан 10 метрни ташкил қилади.

Ушбу холатда ҳайдовчи ўз мажбуриятини холисона бажарганида, яъни автомобилни ўз вақтида ва сифатли техник хизмат кўрсатиб фойдаланганида, бир инсоннинг барвақт хаётдан кўз юмишидан сабабчи бўлмаслиги мумкин эди.

Суд автотехника экспертизаси амалиётида, техник жихатдан носоз автомобиллар фақат фуқароларнинг шахсий автомобилларида учрамасдан балки корхона ва ташкилотларга тегишли бўлган транспорт воситаларига хам учраб туради, мисол учун 2018-йил декабрь ойининг 3-кунидаги Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчисининг қарорига асосан НЕКСИЯ русумли 30_???_DAA давлат рақам белгили автомобилнинг кўздан кечирилганда ушбу автомобилнинг орқа ўнг ғилдирагининг тормоз цилиндрини тормоз суюқлиги билан таъминловчи узатма найчасининг ичига “тиқин” (матога ўралган мих) тиқиб тормоз суюқлигининг йўли беркитилганлиги аниқланган эди.

Бугунги кунда амалдаги Йўл ҳаракати қоидаларининг 179-бандининг
3-иловаси 1.1-бандчасининг талабига биноан, транспорт воситасини юқорида кўрсатилган носозлик билан фойдаланиш тақиқланган, аммо ушбу автомобиль тегишли бўлган корхона ва ташкилот рахбарлари ҳамда транспорт воситаларига жавобгар бўлган шахслар мазкур автомобилни йўлга чиқишига рухсат берганликлари учун, бир фуқарога тан жарохати етказишга сабаб бўлган.

РСЭМнинг Самарқанд вилоят
бўлимини эксперти Р.Р.Ахмеджанов

Skip to content