Ўзбекистон Республикаси Презитентининг 2019 йил 17 январь кунидаги ПҚ–4125-сонли қарорида кўзда тутилган вазифаларни ижро этиш ҳамда прокуратура ва ички ишлар ходимларини суд-экспертиза ҳақидаги билимларини ошириш мақсадида жорий йилнинг 18 ноябрь куни Хоразм вилоят ИИБ биносида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг Хоразм вилояти бўлими мудири Қ.А.Ҳасанов, катта эксперт Х.Сапаев, эксперт У.Жуманиёзовлар томонидан “Суд экспертиза имкониятлари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
Мазкур семинар-тренингда Марказ ҳақидаги умумий маълумотлардан ташқари соҳалар бўйича экспертиза предмети, объектлари, эксперт олдига қўйиладиган саволлар ва уларга бериладиган жавоблар, экспертиза тадқиқотлари босқичлари, ашёвий далилларни олиш ва уларни сақлаш қоидалари, ҳозирда иш бўйича экспертиза муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари каби мавзуларда маърузалар ўқилди берилди.
Маърузадан сўнг, вилоят ички ишлар ходирлари ўзларининг амалиётида юзага келаётган муаммолар юзасидан кўпгина саволларига атрофлича жавоблар олди.