Тил – миллат кўзгуси

Миллатнинг қадрияти ҳисобланмиш унинг она тили миллатнинг асосий қадриятидир. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ҳузуридаги Республика суд экспертизаси марказининг “Ҳужжатлар криминалистик лабораторияси”да навбатдаги лаборатория йиғилиши ўзгача руҳда олиб борилди. Сабаби “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонунининг 30 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарорида “Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлик ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, мамлакатимизнинг сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий тараққиётида ғоят муҳим ўрин эгаллаб келаётган буюк қадрият” экани ҳамда бу лабораторияда олиб бориладиган суд-лингвистик экспертизаси бевосита ушбу қонунда кўрсатилган ва Президент қароридан келиб чиқиб бажариладиган йўналтирилган, мақсадали ишлар натижасига боғлиқдир, чунки ушбу экспертизанинг объекти ҳисобланмиш ёзма ва оғзаки нутқ намуналари инсонларнинг ўзаро муносабатини ифодалаб уларнинг маънавияти ва маданиятини акс эттиради.

Президентимиз томонидан 2019 йил 21 октябрь куни қабул қилган «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони 21 октябрь санасини юртимизда «Ўзбек тили байрами куни» деб белгиланиши Она тилимиз юртимиздаги қадим ва муқаддас, истеъмолга доим яроқли бўлишини, унинг ички имкониятлари чексизлигини, ундан ўринли фойдаланиш, табиийлиги учун курашиш, оғзаки ва ёзма нутқда тил меъёрларига тўлиқ риоя қилиш каби масалаларни хал этишига замин яратилди.

ҲКЭ лабораторияси

Skip to content