Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва фуқароларга ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилиш кўникмаларини шакллантириш кўп жиҳатдан аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда суд иқтисодий экспертизалари томонидан амалга оширилаётган суд экспертиза тадқиқотларини адолатли, одилона ўтказилиб холис хулосалар беришдаги амалий фаолиятига ҳам боғлиқ. Бу жараёнда инсон ва унинг манфаатлари бош меъзон этиб белгиланган Конституциямизнинг юртдошларимиз ҳаётида нечоғлик муҳим аҳамият касб этишини алоҳида эьтироф этиш жоиз. Мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган босқичма-босқич ислоҳотлар замирида ҳаётимиз фаравонлигини таьминлаш ва мамлакатимиз аҳолисини турмуш шароитини янада юксалтиришдек эзгу мақсадлар мужассам. Одил судловни таьминловчи судлар ва бошқа ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан чиқарилаётган ҳукм ва қарорларнинг ҳар жиҳатдан холислик билан эьлон қилинишида суд экспертизасининг хулосалари алоҳида муҳим роль ўйнайди. Суд экспертизаси билан боғлиқ тамойилар 2010 йил Олий мажлис Сенати томонидан маъқулланган “Суд экспертизаси тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солиниб келинмоқда.
Мазкур ҳуқуқий ҳужжат суд экспертизаси фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Бешта боб, 33 та моддадан иборат ушбу қонун суд экспертизасига таълуқли иқтисодий, жиноят, фуқаролик, маъмурий, ҳуқуқбузарлик каби барча жиноятларга аниқлик киритиб, тадқиқот ўтказиб хулосалар беришда муҳим ҳужжат бўлиб хизмат қилиб келмоқда.
Давлат суд эксперти ёки суд экспертлари комиссияси томонидан тузиладиган ва суд эксперт тадқиқотларининг олиб борилишини ва натижаларини ўзида акс эттирадиган хулоса ёзма ҳужжатдир.
Қонунда суд-экспертиза фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, инсон ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилиши, суд экспертининг мустақиллиги, суд эксперт текширишларининг холислиги, ҳар томонламалиги ва тўлиқлиги билан алоҳида ўрин тутади.
Шунингдек суд-экспертлик фаолияти Ўзбекистон Республикасининг бош қомуси ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.
Бундан ташқари давлат суд-экспертиза муассасаси, бошқа ташкилотлар рахбарларининг ҳамда суд экспертининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам белгилаб қўйилганлиги муҳим аҳамият касб этади.
Мисол тариқасида айтиш мумкинки суд иқтисодий экспертизасига турли иқтисодий жиноятлар бўйича келган ҳужжатлар асосида қонунга мувофиқ етказилган моддий зарар ва қонун бузилишлари аниқланмоқда. Шундан сўнг суд иқтисодий экспертизаси бўлими экспертлари томонидан ўтказилган иқтисодий тадқиқотлар асосида жиноят механизми холисона очиб берилаяпти.
Суд иқтисодий экспертиза бўлимига келган фуқаролик, иқтисодий ва жиноят ишлари бўйича ҳар томонлама малакали ва тажрибага эга бўлган бўлим экспертлари тадқиқотлар олиб боради.
Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларни аниқлаш ва сифатли тергов олиб боришда иқтисодиётни яхши тушунадиган тажрибали мутахассислар томонидан олиб борилиши яхши самара бермоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулайманова номидаги Республика суд экспертиза Марказининг суд-иқтисодий экспертизаси бўлими экспертлари томонидан, суд-бугалтерия, молия-кредит, меҳнат иқтисодиёти, суд режа-иқтисодий, суд иқтисодий статистик ва ташқи савдо фаолиятининг суд-иқтисодий экспертизаси турлари бўйича тадқиқотлар ўтказилиб тегишли хулосалар бериб келинмоқда.
Жорий йилнинг ўтган 9 ойи даври мобайнида Республика суд экспертиза Марказининг суд иқтисодий экспертиза бўлимига фуқаролик, хўжалик, жиноий ва бошқа ишлар юзасидан жами 204 та ишлар келиб тушган бўлиб, улар юзасидан тадқиқот ўтказилиб экспертларнинг тегишли хулосалари берилган.
Шуни эьтироф этиш жоизки суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд фаолиятида бугунги замонавий технологияларини жорий қилишни асосий механизмини ташкил қилган суд экспертизасининг ўта мураккаб жиноятларни очиш, тергов ва судда уларни инкор этиб бўлмайдиган далилллар билан таьминлашдаги нуфузи тобора ортиб бормоқда.
Суд-иқтсиодий экспетизасининг яна бир муҳим жиҳатларидан бири иқтисодий ахборотни ўзида қамраб олган ҳужжатдаги маълумотлар эксперт тадқиқотининг объекти бўлганлиги билан белгиланади.
Иқтисодчи экспертнинг ўрганиш жойи сифатида ушбу ахборот турли мантиқий белгилар ва иқтисодий кўрсатгичлар тизими кўринишида намоён бўлади.
Суд экспертизасига келаётган жиноий ишларнинг аксарияти, экспертиза тадқиқотига зарурат бўлган ҳужжатларни ташкил қилади. Уларнинг орасида муоммоли ва мавҳум бўлган жиноят ишлари аксарият ҳолларда кўп учрайди. Бундай ҳолатда экспертиза муассасасининг экспертларидан чуқур билим, кўп йиллик ҳаётий тажриба ва малака талаб қилинади. Чунки бундай ишлар устидан ҳар томонлама адолатли ҳукм чиқарилишида суд иқтисодий экспертизасининг кенг доирадаги таҳлиллар асосида ёндашилган ҳолда тадқиқотлари ҳамда хулосалари муҳим ҳуқуқий ҳужжат бўлиб хизмат қилади.
Шу боис бугунги кунда суд-иқтисодий экспертизаси бўлимида ҳар томонлама малакали ходимлар хизмат қилмоқда. Бўлимга келаётган ҳужжатларга экспертлар синчковлик билан олиб борилган тадқиқотлар натижасида берилган хулосалар судлар томонидан одил ҳукм чиқаришда ўз самарасини бермоқда.
Бугунги кунда мамлакатимизда бозор муносабатлари тез ва жадал суратларда ривожланиш жараёнида суд-иқтисодий экспертизаларга бўлган талаб ҳамда эҳтиёж ортиб бормоқда. Хусусан, солиқ, банк, тадбиркорлик субъектлари ҳамда иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида содир этилган жиноятлар бўйича эксперт тадқиқотини ўтказиш талаби кучайди. Бунда тергов ва суд амалиётида суд-иқтисодий экспертизасининг турларига бўлган талаб янада жонланиб ҳуқуқ тартибот идоралари орасидаги муносабатларнинг узвийлигини кучайтирмоқда. Бу ўз-ўзидан тизим ходимларига тинимсиз изланиш ва ташаббускорлик талаб қилиш билан бирга катта маъсулият ҳам юклайди.
Шуни айтиш керакки, иқтисодий экспертизанинг энг кўп учрайдиган турларидан бири бу суд-бухгалтерия экспертизасидир.
Бу корхона ва ташкилот, хўжаликларнинг бухгалтерия ҳужжатларидаги ҳисоб-китоб операцияларини таҳлил қилиниши, давлат, жамоат мулки талон-тарож қилинганлик ва бошқа хўжалик ҳамда мансаб жиноятларини очиш каби ҳолатларда ўтказилиб келинмоқда.
Бир сўз билан айтганда суд–иқтисодий экспертизаси доимо жисмоний ва юридик шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда муҳим тармоқ бўлиб хизмат қилаверади. Зеро меъёрлар ва самарадорлик, адолат ҳамда одиллик тизимнинг муҳим меъзонидир.
Республика суд экспертиза маркази
давлат суд эксперти М.Ж.Саидов