2019 йилнинг 25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтида “Ёнғинлар билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш ва тергов қилишда назарий ва амалий билимлардан фойдаланиш муаммолари” мавзусидаги давра сухбати ўтказилди.
Ушбу давра сухбатида, мутахассислик олий таълим муассасаларининг профессор ўқитувчилари, талаба ва курсантлари хамда бошқа тегишли ташкилотларининг вакиллари иштирок этишди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ академияси, Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тергов департаменти, Тошкент давлат юридик университети вакиллари, шулар қаторида, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги хузуридаги Х.Сулаймонова номли Республика суд экспертизаси марказидан ЁТЭ лабораторияси мудири, 2-даражали юрист Рустемов Якубжан Киямович қатнашди.
Давра сухбатида иштирокчилар томонидан ёнғинлар билан боғлиқ ходисаларни терговга қадар текширув ўтказиш ва жиноятларни тергов қилишда дуч келинаётган муаммолар, уларни бартараф этиш йўллари, бунда замонавий услубларни қўллаш, экспертизанинг роли тўғрисида фикр алмашилди ва маърузалар ўқилди.
Шунингдек, тадбирда назарияни амалиёт билан боғлиқлиги, ёнғин билан боғлиқ ишларни текширишда процессуал харакатлар борасида, воқеа жойини кўздан кечириш, ашёвий далилларни олиш, тегишли хужжатларни тўплаш ва иш материалларига қўшиш, экспертизалар тайинлаш, бунда тақдим этиладиган хужжатларни сифатини ошириш каби масалалар бўйича сухбат ва саволлар-жавоблар бўлди ва барча иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институти маъмурияти томонидан минаддорчиликлар билдирилди.