Фуқаролик ишлари бўйича ишларни хал қилишда Одам ДНКси суд-биологик экспертизасининг аҳамияти

Жиноятчилика қарши курашишда, одил судловни таъминлашда фан ва техниканинг замонавий ютуқларига асосланган суд экспертизаси имкониятларидан фойдаланиш хозирги пайтда ҳар бир ривожланган жамиятда муҳим ахамият касб этади. Қонун устуворлигини таъминлаш йўлида фан ва техниканинг замонавий имкониятларига таянган суд экспертизасидан кенг фойдаланиш, холисона тергов ва одил судловни таъминлаш гаровидир.

Маълумки, суд ишларини юритишнинг муҳим таркибий қисми қонуний, асосли ва адолатли ҳал қилув қарори қабул қилиш мақсадида кўрилаётган ишдаги ҳолатлар ва фактларнинг ҳаққонийлигини исботлашдир. Суд бирон-бир фуқаролик ишини ундаги мавжуд ҳолатларни аниқламасдан туриб ҳал этиши мумкин эмас. Юридик адабиётларда ҳам қатъий процессуал шаклда амалга ошириладиган фаолият бўлмиш одил судловнинг зарурий шарти ҳал қилув қарорининг суд мажлисида исботлаш воситалари орқали аниқланган ҳолатларгагина асосланиши таъкидланади.

 Эксперт хулосалари исботлаш воситаси ҳисобланиб, исботлаш воситаларининг бошқа турларидан бирмунча устунлиги, яъни объективлиги, холислиги ва аниқлиги билан алоҳида ажралиб туради. Чунки, суд эксперти ўз хулосаларини фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билимлар асосида ўтказилган илмий текширувлар натижасида асослаб беради. Иш учун аҳамиятли ҳақиқатни аниқлаш зарурати билан боғлиқ айрим ҳолатлар мавжудки, улар фақат махсус билимга эга бўлган эксперт (экспертлар) хулосаси билангина тасдиқланиши мумкин.

Айнан шундай исботлаш воситаси бўлмиш экспертиза хулосасини расмишлаштириш учун лабораториямизда мураккаб тадқиқотлар олиб борилади. Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси тадқиқотлари натижалари асосида одил судлов учун алоҳида аҳамиятли қатъий хулосалар берилади. Лабораториямизга фуқаролик ишлари бўйича судлардан оталик ёки оналикни белгилаш, оталикка эътироз билдириш холатлари бўйича ишлар келиб тушади. Ушбу холларда ота, она ва бола солиштирма намуналари текширувдан ўтказилади ва қатъий хулоса берилади. Агарда теширув учун қандайдир арзирли сабабларга кўра ота ва бола ёки она ва бола солиштирма намуналари тақдим этилса, улар ўртасида мослик кузатилган тақдирда ҳам қатъий бўлмаган хулоса берилади.

Шу билан бирга, охирги йилларда шу онадан туғилган фактини белгилаш холати бўйича тайинланадиган ишларнинг сони кўпайган. Ушбу турдаги ишларда асосан она бола туғилгандан кейин вақтида турар жойи бўйича ФХДЁ бўлимига мурожаат қилиб, ҳужжатларни расмийлаштирмаганлиги сабабли, бола вояга етганига қарамасдан шахсини тасдиқловчи хужжати бўлмаганили асос қилиб кўрсатилади. Бундай ишларда хам Одам ДНКси суд-биологик экспертизасини ўтказиш ҳақида суднинг ажрими, экспертиза ҳаражарларини тўланганлигини тасдиқловчи патта, онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, боланинг махалла ёки бошқа ваколатланган идора томонидан берилган маълумотнома, солиштирма намунлар олиш ҳақида баённома нусхаси ва текширувда ўтказилиши лозим бўлган шахслар солиштирма намуналари тақдим этилади. Агарда томонлардан солиштирма намуналар Марказда олиниши зарур бўлса, ушбу холат хам ажримда акс этиши лозим.

Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси фаолиятига фуқаролик ишлари бўйича судларнинг эхтиёжи йилдан йилга ошиб бориётганлигини қуйидаги жадвалда ҳам кузатишимиз мумкин.

1-сонли жадвал

 

РСЭМ

лаборато-рия ва бўлимлари номи

2018 йил 1-ярим йиллик

2019 йил 1-ярим йиллик

 

 

Суд-лар

Келган мате-риал-лар сони

Бажа-рил-май қайта-рилган мате-риал-лар сони

 

%

Келган мате-риал-лар сони

Бажа-рил-май қайта-рилган мате-риал-лар сони

 

%

Одам ДНКси суд биологик экспертизаси

2

100 1 100 ЖИБС
580 105 20,7 584 109 18,7

ФИБС

1-сонли жадвалда Одам ДНКси суд биологик экспертизаси лабораторисида
2018 ва 2019 йй. 1-ярим йилликлар давомида республикамиз жиноят ва фуқаролик  ишлар бўйича судлардан келиб тушган ва ижросиз қайтарилган материаллар сони  ва фоиз кўрсатгичлари келтирилган.

Жадвалдан кўриниб турганидек, экспертижа ижроси учун келган айрим материаллар ижросиз қайтарилган. Материалларнинг ижросиз қайтарилишига  экспертизани утказиш учун намуналар тақдим қилинмагшанлиги ҳамда экспертиза сарф-ҳаражатлари амалга оширилмаганлиги сабаб бўлган.

Шу ўринда РСЭМ экспертлари томонидан материалларининг ижросиз қайтарилишида Ўзбекистон Республикаси «Суд экспертизаси тўғрисида»даги Қонун, ЖПК, ФПК ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисида“ги Йўриқномада қайд этилган модда ва бандларга биноан асосли амалга оширилган.

Юқорида айтилганларда кўриниб турган айрим холатлар бўйича ҳамда суд экспертиза имкониятларидан самарали фойдаланиш учун судлар билан ҳамкорлик  шаклларини  такомиллаштиришни зарур деб биламиз.

“Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси” лабораторияси етакчи эксперти Н.С.Саитова,

“Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси” лабораторияси эксперти А.А.Рўзиев

Skip to content