2019 йилнинг 28 август куни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтида “Ёнғинга чидамли қурилиш материаллари яратишнинг долизарб муаммолари ва ечимлари” мавзусидаги Республика илмий-амалий анжумани ўтказилди.
Ушбу тадбирда, вазирлик, ташкилот ва идоралар вакиллари қатнашдилар. Шулар қаторида, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги хузуридаги Х.Сулаймонова номли Республика суд экспертизаси марказидан ЁТЭ лабораторияси мудири, 2-даражали юрист Рустемов Якубжан Киямович қатнашди.
Анжуманни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор Қўлдошев Абдулла Ҳамидуллаевич очиб берди.
Анжуманда иштирокчилар томонидан мазмунли маърузалар ўқилди.
Ушбу анжуманда, “ёнғинга чидамли қурилиш материалларини яратилиши фуқароларимизни уй жойларини, ташкилот ва корхоналаримизни биноларини, уларнинг мол-мулкларини ёнғин каби офатдан асрашга имкон яратади. Бунинг учун, Давлатимизнинг барча сохалари вакиллари ўз хиссамизни кушимиз зарурлиги” такидлаб ўтилди.
Шунингдек, анжуман маърузачиларнинг матни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтининг “Ёнғинга чидамли қурилиш материаллари яратишнинг долизарб муаммолари ва ечимлари” мавзусидаги Республика илмий-амалий анжумани материаллари тўпламида чоп этилди. Жумладан, тўпламда Республика суд экспертизаси маркази ЁТЭ лабораторияси мудири, 2-даражали юрист Рустемов Якубжан Киямовичнинг хам маърузаси чоп этилди ва Я.К.Рустемовга, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институти маъмурияти томонидан “Минаддорчилик” билдирилди.