photo_2020-06-30_18-12-01
Бизнинг нашрлар

ШАҲАРСОЗЛИК НОРМАЛАРИ АСОСИДА НОТУРАР БИНОЛАР ҚУРИШ ҚОИДАСИ

      Бугун Ўзбекистон улкан қурилиш майдонига айланди. Қайси гўшага борманг, бунёдкорлик ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида ҳам кенг ёритилмоқда. Айниқса, ижтимоий тармоқларда ҳар сафар қурилишга оид қайсидир мавзу мухокамалар марказида бўлади. Кимдир уй-жойи ёки янги қурилган нотурар-биноси бузилганидан норози бўлса, жамоатчилик бунга ўз билганича муносабат билдирмоқда.

     Умуман, қурилишга оид мурожаатларни иккига ажратиш мумкин. Биринчиси турар-жой иншоотлари бўлса, иккинчиси нотурар бинолар билан боғлиқ масалалардир. Шикоятлар матни турлича, бироқ мазмунан бир-бирига яқин. Банкдан кредит олиб, бино қуради. Янги иш ўрни яратади. Ҳокимиятдан келиб, бузишади. Тадбиркор касод ёқасида, бунга давлат — сиёсат айбдор.

      Қурилиш шундай кенг соҳаки, уни содда қилиб тушунтириш учун кўп билим ва вақт талаб этилади. Шунга қарамай нотурар бинолар тўғрисидаги айрим ҳолатларга халқчил тилда изоҳ беришни лозим топдик.

      Хўш, нотурар бино нима, унга қандай бинолар киради? Бундай биноларни қуришда нималарга амал қилиш керак?

     Бир қарашда кўплар учун жўн савол. Шунинг учун белгиланган тартибни санаб ўтмоқчи эмазмиз. Бироқ панд еганлар сонидан келиб чиқилса, аслида масалага жиддий ёндашиш талаб этилади. Содда айтганда, одамлар истиқомат қилмайдиган иншоотлар — нотурар бино ҳисобланади. Мисол учун дўкон, супермаркет, ёқилғи қуйиш шохобчаси, тўйхона, ишлаб чиқариш корхонаси ёки таълим муассасаси обьектлари шулар жумласидандир.

     Кўплаб тадбиркорлар қурилиш билан тўқнашади. Бунда иш ер майдонини танлашдан бошланади. Бироқ аксарият кишилар ер-майдонини масъул идоралардан эмас, балки таниш-билишлардан орқали топишни афзал кўради. Бинони қуриш учун банкдан олган кредитини сарфлайди ва кўп ўтмай бу қурилиш шаҳарсозлик талабларига зид эканлиги маълум бўлади. Оқибатта, “дод — дардимни ким эшитади” қабилидаги мурожаатлар сони ижтимоий тармоқда яна биттага ортади.

     Демоқчимизки, ҳар қандай қурилишни бошлашдан аввал, унинг шаҳарсозлик талабларига мувофиқлиги борасида тегишли давлат идораларининг хулосаси олинмоғи лозим. Албатта, бунда қурилиш якунига қадар вазиятдан бехабар қолган туман ёки шаҳар Бош архитекторининг ўз вазифасига лойиқлиги муҳимдир. Президентимиз таъбири билан айтганда, “тадбиркор бойимаса, давлат бойимайди”.     

 Республика суд экспертизаси маркази
СҚТЭ бўлими эксперти
Ҳилола Косимова 

Матнда хато топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини биргаликда босинг .