Ички ишлар вазирлиги Академиясида конференция

Жорий йилнинг 20 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг “Криминалистик экспертизалар кафедраси”да “Рақамли экспертизанинг замонавий ҳолати” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Унда кафедра бошлиғи ва ўқитувчилари, РСЭМнинг “Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораторияси”

эксперти Б.Мамадалиев ва “Суд-фонография экспертизаси лабораторияси” иш ўрганувчи эксперти Т.Йўлдошев ҳамда, курсантлар қатнашдилар.

Конференцияда Б.Мамадалиев “Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораториясида ўтказиладиган экспертизалар турлари ва имкониятлари” мавзусида, Т.Йўлдошев эса “Суд компьютер-техникавий экспертизаси тушунчаси, предмети ва вазифалари” мавзусида курсантлар учун маърузалар билан чиқишди. Конференция қатнашчилари маърузачиларга мавзу юзасидан талайгина саволлар бериб, саволларга батафсил жавоблар олишди.

Конференция якунида Ички ишлар вазирлиги Академиясининг “Криминалистик экспертизалар кафедраси” бошлиғи, подполковник Т.Б.Маматкулов маьрузачиларга Академия ва кафедра номидан ўз миннатдорчилигини билдирди.

СФЭ лабораторияси

Матнда хато топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини биргаликда босинг .