Амалий семинар ўтказилди

Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси Одам ДНКси Суд Биологик Экспертизаси лабораторияси эксперти Б.Ахмедов 2020 йил 25 февраль куни М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети Биология факультети Генетика кафедраси 1-курс Магистр талабаларига Марказ Одам ДНКси Суд Биологик Экспертизаси лабораторияси биносида “Одам ДНКси суд-биологик экспертизасининг инсох ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги аҳамияти” мавзусидаги амалий семинар ўтказди.
Семинарда одам ДНКси суд биологик экспертизасини тайинлаш тартиби, тақдим этиладиган ҳужжатлар ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги аҳамияти ҳақида маъруза ўқилди.
Семинар якунида магистр талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар олишди.

Skip to content