Мавзу: Электр ўтказгичларидаги авариявий ҳолатлар оқибатида келиб чиқадиган ҳодисалар юзасидан тайинланадиган суд электротехникавий экспертизаси”.

Бугунги кунда давлатимиз томонидан барча соҳаларга кучли эътибор қаралаётган бўлиб, шулар қатори суд экспертизаси соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Буни Президентимизнинг соҳалар бўйича қабул қилаётган қарорлари, фармон ва фармоишларда, шу қаторида Президентимизнинг 17 январь 2019 йилдаги 4125-сонли  “Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида яққол кўришимиз мумкин.

Марказнинг Ёнғин-техник экспертизаси лабораториясида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17 январь 2019 йилдаги 4125-сонли “Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг “Йўл ҳаритаси”да кўрсатилган вазифаларни бажариш мақсадида Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат Техника Университети билан ҳамкорликда мазкур илмий иш бажарилди. Бундан мақсад, Марказда “Судга оид электротехника экспертизаси” услубиётини бойитиш, электротехникавий объектларни текшириш бўйича мавжуд усулларни такомиллаштириш, янги усулларини ишлаб чиқиш мақсади ётади. Бунда, электр табиатига хос бўлган авария ҳолатлар, қоидабузарликлар, эхтиёцизлик оқибатида келиб чиққан ҳолатлар бўйича юзага келган масалаларни ечишда бундай илмий иш натижалари муҳим рол ўйнайди. Электр асбоб-ускуналари, ҳар-хил техникавий қурилмалар ва технологик жиҳозлар, иситиш асбобларни текширишда илмий-тадқиқот ишларни олиб бориш зарур бўлади. Электр ускуналаридаги носозликларни аниқлаш ва ушбу носозликлар оқибатида ёнғин, портлаш ёки одамни ток уриши ва бошқа техник масалаларини ойдинлаштиришда илмий-тадқиқот ишларини тадбиқ этиш долзарбдир.

Шунингдек, суд электротехникавий экспертизасини тайинлашда ёнғиннинг келиб чиқишига электр ускуна ва асбобларнинг сабаб бўлган ёки бўлмаганлиги омилларини, содир бўлган ёнғинларни текширишда айнан электр ускуналарни ўрнатиш қоидаларига риоя қилмаслиги ёки улардан нотўғри фойдаланиши натижасида ёнғинларни келиб чиқишига сабаб бўлганлигини аниқлашда илмий услубий қўлланма экспертлар учун хизмат қилади.

Суд электротехникавий экспертизасини тайинлашда электр ускуна ва асбобларнинг ишдан чиқиш механизмини тиклаш яъни унинг техник носозлиги, ишлаб чиқаришда йўл қўйилган камчилик, электр ускуна ва мосламаларнинг сифатсизлиги, ишлатилган деталларнинг нуқсонини аниқлаш ёки эксплуатациянинг нотўғри қилинганлигини ўрганиш мазкур услубий қулланманинг асосий мақсадидир.

Шу боис, эксперт хулосаларининг сифатини таъминлашда албатта, янги услуб-услубиётларни ва юқори сезгир криминалистик ускуналарни, инновацион технологияларни ҳамда илмий ишлар натижаларини тадбиқ этиш мақсадга мувофиқдир.

 

 

Электротехника фани хақида

 

Электротехника фан сифатида электр ва магнит ҳодисаларини ўрганиш ва уларни амалда қўллаш билан шуғулланади. Электр энергияси инсон фаолиятининг барча соҳаларида, жумладан уй-жой, барча турдаги ишлаб чиқариш соҳалари (завод, фабрика, цех ва ҳоказо), транспорт, қишлоқ хўжалигида қўлланилади.

Ишлаб чиқариш қурилмалари, асосан, электр двигателлар билан ҳapaкатланади, электр ва ноэлектр параметрлар электр асбоблар ва курилмалар ёрдамида ўлчанади ва назорат килинади. Кўпинча замонавий автоматик бошқарув системалари электр ва ноэлектр элементлар асосида қурилади.

Электр энергия шаҳарлар ва кишлокларни ободонлаштиришда катта роль ўйнайди. Инсон хаётида электр энергиясининг улкан аҳамияти унинг ютуқлари билан изоҳланади: электр энергияни йирик электростанцияларда ишлаб чиқариш, узоқ масофаларга узатиш ва турли истеъмолчилар орасида тақсимлаш мумкин. Бундан ташқари, электр энергияни бошқа энергия турларига осонгина ўзгартириш мумкин. Жумладан электр энергиясини иссиқлик энергиясига, электр энергиясини механик энергияга, электр энергиясини ёруғлик энергиясига.

Шунингдек, электроника фан сифатида барча электр асбобларни ўрганиш ва уларни амалда қўллашни ўргатадиган фан. Улар вакуумда, газда ва қаттик кристалл жисмларда зарядланган заррачалар концентрациясининг ўзгаришига асосланган.

Электр асбоблар ва қурилмалар фан ва техниканинг деярли ҳамма соҳаларида қўлланилади. Шунингдек, электрон қурилмалар ҳам жуда кўп соҳаларда қўлланилади. Бу уларнинг юқори сезувчанлиги, тезкорлиги ва универсаллиги билан изоҳланади. Электрон қурилмалар ҳар доим кичик ўлчамли бўлиб, электр энергияни кам истеъмол қилади. Бугунги кунга келиб, интеграл микросхемаларнинг яратилиши билан уларнинг ўлчамлари ва электр энергияни истеъмол қилиши бир неча минг мартага камайтирилди. Ҳозирги замонда барча электрон ҳисоблаш техникаси интеграл микросхемалар асосида ишлаб чикарилади. Бу эса бошкарув жараёнларини автоматлаштиришга, идрокли автоматларни яратишга имкон беради.

 

Суд электротехникавий экспертизасининг вазифалари

– истемолчиларнинг электр мосламларнинг тузилиш қоидаларига (бундан кейин-ПУЭ-Правила устройства электроустановок), истемолчиларнинг электр қурилмаларини (бундан кейин-ПТБ-Правила техники безопасности при эксплуатации электроустановок потребителей) ишлатиш хавфсизлиги қоидаларига, электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига қоидаларига риоя қилиш мослигини текшириш;

  • биноларнинг электр тармоқларини ва уларнинг конструкциясини таҳлил қилиш;
  • электр сим ва кабелларни ётқизиш усулини ўрганиш;
  • электр қурилмаларидаги технологик носозликлар, авариялар ва фавқулодда вазиятларнинг ёнғинларга алоқадорлигини аниқлаш;
  • электр қурилма ва жиҳозларнинг созлиги билан боғлиқ ҳолатларни текшириш;
  • авария содир бўлган жойда электр тармоқлари, ускуна ва мосламалари ҳамда электр сим ва кабелларни ўрганиш;
  • электр тармоқларида қисқа туташувлар ва юқори ўтувчи қаршиликлар, юкори кучланиш остида бўлган ёки бўлмаганлигини аниқлаш;
  • тақдим этилган объектларни эксперт визуал, инструментал ва микроскопик тадқиқот қилиш;
  • электр тармоғидаги авария ҳолатларни асосий белгиларини аниқлаш – электр тармоғидаги қисқа туташув, ортиқча юклама, юқори ўтувчи қаршилик, юқори кучланиш остида бўлганлигини текшириш;
  • электр ускуналарни тўғри ўрнатилиши, қўлланиладиган электр мосламаларни тузилиш қоидалари (ПУЭ) талабларига мувофиқлигини ўрганиш;
  • электр жиҳозларини тўғри техник эксплуатация қилиш ва ундан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этилган ёки риоя этилмаганлигини текшириш;
  • маиший электр иситиш мосламалари ва бошқа электр жиҳозларининг авария ҳолатини текшириш;
  • электр тармоқларида электр ҳимоя воситаларининг яроқлилигини аниқлаш;
  • электр таъминот тармоғининг иш режимини, электр кабелларининг руҳсат этилган оқим юкламаларини ва сим ва кабелларни тўғри танланлашни текшириш;
  • ҳар қандай кучланишли электр бино-иншоотларида ишларнинг хавфсизлигини ва уларга риоя қилинганлиги ҳолатларини ўрганиш, авария ҳолатларининг механизмини тиклаш каби вазифалардир.

 

Электротехникавий экспертиза объектлари

Электротехникавий экспертизаси объектлари бўлиб, бино, иншоот, хонадонлар ва транспорт воситаларининг электр тармоқ мосламалари, электр ускуналар, электр жиҳозлар, мосламалар, электр симлари, кабеллар, электр сақлагичлар ва ҳоказо.

Шунингдек, электропоезд, электромобиллар ва уларнинг электр қисмлари электротехникавий экспертиза объекти сифатида хизмат қилиши мумкин.

Маълумки, электр мослама ва ускуналари билан ишлашда, уларни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатишда хавфсизлик талабларига кўра, қуйидагиларга амал қилиш зарур бўлади:

Ташкилотларда электр қурилмаларни ўрнатиш ва улардан фойдаланишда Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши керак.

Электр энергиясидан фойдаланишда ташкилот раҳбарининг буйруғи билан муҳандис-техник ходимлардан электр хўжалиги учун жавобгар ходим тайинланган бўлиши ва бу ходим электр хавфсизлиги бўйича тегишли малака гуруҳига эга бўлиши керак.

Электр хўжалиги учун масъул ходим кучланиши 1000 В ва ундан юқори бўлган электр ускуналарга хизмат кўрсатиши учун электр хавфсизлиги бўйича V малака гуруҳига, кучланиши 1000 В гача бўлган электр ускуналарга хизмат кўрсатиш учун эса IV малака гуруҳига эга бўлиши талаб этилади. Масъул ходим даврий равишда ва ўрнатилган тартибда электр хавфсизлиги бўйича ташкилотда тузилган комиссияда билимлар синовидан ўтиши шарт.

Электр токи ўтказувчи қисмлар, тақсимловчи қурилмалар, аппаратлар ва ўлчаш асбоблари, шунингдек турли сақловчи қурилмалар, рубильниклар ва бошқа ишга туширувчи аппаратлар ва мосламалар ёнмайдиган қилиб монтаж қилиниши лозим.

Юқори намлик ва иссиқлик ажралиб чиқувчи хоналарда электр ёриткичлар намликдан ва электр двигателлари эса суюқлик таъсиридан ҳимояланган бўлиши шарт.

Тақсимловчи қурилмалар изоляциясининг қаршилиги ва чидамлилиги текшириб турилиши лозим.

Ишлаб чиқариш ва маиший хоналарда қўлланувчи люминесцент ёриткичлар ёпиқ ҳолда, намлик ва чанг ўтказмайдиган махсус арматура билан қопланиши лозим.

Кабеллар ва электр ўтказгичларнинг изоляцияси, ташқи бирикмалар, электр токдан ҳимояловчи ерга уланган симлар, электр двигателларнинг ишлаш режими кўрикдан ўтказилиши ва асбоблар билан ўлчаш орқали текширилиб турилиши лозим.

Ток узатилмаганлиги сабабли ускуна тўхтатилган ҳолларда электр двигателлар ўчирилиши керак.

Электр қурилмаларнинг нолга ва ерга улаш симларининг бутунлиги камида олти ойда бир марта текширилиши лозим. Текшириш натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади.

Кам қувватли электр лампалар ва асбобларни каттароқ қувватлиларига алмаштириш тармоқ учун йўл қўйилувчи юкламани ҳисобга олган ҳолда электр хўжалиги учун масъул ходимнинг рухсати билан амалга оширилиши лозим.

Битта электр штепселига бир нечта истеъмолчиларни улаш тақиқланади.

Чангларнинг статик электр разрядларидан алангаланиб кетмаслиги учун машиналарнинг ғилофлари, унинг асосий валлари ва ҳаво қувурлари ерга уланган бўлиши лозим.

Ҳаво қувурларининг фильтрлари майда катакли металл тўрлар билан ўралган ва ерга уланган бўлиши лозим.

Ташкилотнинг барча турдаги бинолари яшин қайтаргичлар ўрнатилган ҳолда тўғридан-тўғри яшин уришидан ҳимояланган бўлиши лозим.

Яшин қайтаргичлар ҳар йили баҳорда текширилиб турилиши ва носозликлари бартараф этилиши лозим.

Момақалдироқ вақтида электр ўлчашларни амалга ошириш тақиқланади.

Юқоридаги қоидаларнинг бузилиши, электр билан боғлиқ ҳар-хил номаъқул ҳолатга олиб келиши мумкин. Шундай ҳолатлар юз берганда, электротехникавий экспертизага мурожаат қилинади.

 

Электр мосламалари ва симларини текшириш.

Эксперт тадқиқотининг дастлабки босқичи:

  1. Визуал тадқиқот.
    • Электр мослама ва унинг симларини визуал кўриб чиқилади.
    • Унинг электр симларида эриган жойлари бўлса, объект № 1,2,3 белгиланиб кетилади (зарур ҳолда қирқиб олинади).
    • Объектнинг устки қисми этил спирти ёки хлороформ ёрдамида артиб тозаланади.
  2. Инструментал тадқиқот
    • Электр мослама ва унинг симларини оптик ёки металлографик микроскоп объектив (фокус) остига қўйилиб, ёрдамида тадқиқот қилинади.
    • Объектлар микроскоп ёрдамида 50х, 100х, 500х марта катталаштирилган ҳолда кўрилиб, улардаги ўзгариш аломатлари аниқланади.
  3. Текширувлар таҳлили

Текшириш учун тақдим этилган электр мосламанинг сими Объект №1  аввал визуал, сўнг МБС-9 микроскопи ва AxioTech (Carl Zeiss, Germany) металлографик микроскопи ёрдамида катталаштирилган ҳолда кўздан кечирилганда, уларда қисқа туташувга хос булган аломатлар, яъни эриш, электр парчаланиш, электр симининг устида майда металл парчалари (электр дуга асоратлари) мавжудлиги, электр симларида қисқа туташув аломатлари мавжудлигини кўрсатади.

 

Электр симларидаги юқори ўтувчи қаршиликни текшириш

 

Элекр тармоғидаги симлар бутун бўлишини, уларнинг уланган жойлари кам бўлиши, уларнинг уланган жойлари бўлса, ПУЭ талаблари асосида уланган бўлиши мақсадга мувофиқдир.

Амалиётдан маълумки, кўпинча экспертизага ашёвий далил сифатида мис ва алюминий электр симларининг тўғридан-тўғри «бураб» улаган (скрутка) қисмлари, бир жинсли мис ёки алюминий электр симларининг ўзаро уланган ҳолдаги бўлаклари, уланган жойларидаги контактлари суст ҳолатидаги бўлаклари, бир жинсли аммо кўндаланг кесими ҳар-хил бўлган электр симларининг бўлаклари тақдим этилади. Ушбу юқорида кўрсатилган электр симининг уланишидаги ҳолатлар юқори ўтувчи қаршиликни келтириб чиқаради. Электр симлари ва мосламаларининг контактлари суст жойларида қизишдан пайдо бўлган эриш, изоляцияларнинг куйиши, парчаланиши ишларини топиш орқали аниқлаш мумкин.

* Электр симларини ўзаро ёки мосламаларга уланиши пайвандлаш, пресслаш ёки болт, винт ёрдамида маҳкамлаш оркали амалга оширилади.

Электр тармоқларида электр симларини ўзаро бураб уланиши ва уларнинг уланган жойлари контактларнинг бўшаб қолиши натижасида ушбу зоналарда “юқори ўтувчи қаршилик”нинг ортишига, натижада уларнинг изоляцияларини қизиб ёнишига ёки учқун ҳосил қилиб электр тармоқларида ҳар-хил авария ҳолатларни келтириб чиқаришга олиб келади. Электр тармоқларида авария ҳолатларининг содир бўлиши, ёнғин, электр портлаш, токдан жароҳат олиш каби ҳодисаларнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

 

Электр билан боғлиқ ускуна, мослама ва уларнинг симларини тадқиқот қилишда, улар билан боғлиқ экспертиза тадқиқотларини бажаришда Жоул-Ленц қонунига эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Электр энергиясининг айланма қонуниятининг бир тури унинг иссиқлик энергиясига айланишидир:

Q=I2чег r t

Q  –    иссиқлик миқдори, Жоул.

Iчег –  узоқ вакт ўтаётган токнинг чегаравий қиймати, А.

r –    электр актив қаршилик, Ом.

t –    вақт, с.

Ўтказгичдан ўтаётган электр токи очиқ ҳавода тарқалиб кетувчи иссиқлик ажратади, баъзи ҳолларда тармоқлардаги носозликлар оқибатида  ўтказгичларда жуда катта ҳароратда иссиқлик ажратиш ҳоллари учраб туради, натижада юқори(ёниш) ҳароратга етади.

 

Қисқа туташув

 

Қисқа туташув турли сабабларга кўра содир бўлиши мумкин, аммо буни аниқ билиш учун тажриба талаб этилади. ҚТ қуйидагилар туфайли юзага келиши мумкин:

  • электр симларини изоляциясини бузилиши;
  • электр тармоқларининг шикастланиши;
  • электр подстанциясининг ишлашидаги нуқсон ва хизмат кўрсатувчи ҳодимларнинг хатолари;
  • қасддан қисқа туташув.

Қисқа туташув ҳолатида электр симларини текшириш қуйидаги ишларни ўз ичига олади:

  • визуал текшириш;
  • рентген нурларини таҳлил қилиш;
  • морфологик тадқиқотлар;
  • металлографик тадқиқотлар.

Қисқа туташувни бирламчи ва иккиламчи даражага ажратиш мумкин. Aгар ёнғин қисқа туташув туфайли содир бўлган бўлса, у бирламчи дейилади. Ёниш пайтида қисқа туташув содир бўлса ҳамда симларнинг изоляциясининг эриши натижасида қисқа туташув ҳосил бўлса у иккиламчи даражали қ.т. деб номланади.

Бироқ, электр занжирларининг тажрибаси нафақат ёнғин содир бўлган тақдирда ҳам талаб қилинади. Кўпинча, қисқа туташув содир бўлгандан сўнг, электр жиҳозлари ишламай қолади. Бу қурилманинг ўтказгичларида катта оқимдаги электр токи ҳаракатланиш натижасида, ҳаддан ташқари юклама пайдо бўлишига сабаб бўлади, бунинг натижасида эса ускуналар термик қизишга дуч келади ёки оқим қисмлари орасидаги катта электромагнит кучларнинг таъсири туфайли механик шикастланишларга олиб келади. Бундай ҳолда, текширув электр мосламасининг бузилишига қисқа туташув бўлганлигини тасдиқлаш мақсадида ўтказилади.

ХУЛОСАЛАР:

Мазкур рефератда электр мослама ва ускуналаридаги авария ҳолатларини текшириш усуллари ўрганиб чиқилди.

Шунингдек, қуйидаги бўлимлар ҳам ёритилиб кетилди.

  • Электротехника фани хақида тушунча;
  • Электротехника экспертизасининг вазифалари;
  • Электротехника экспертизаси объектлари;
  • Электр мослама, ускуна, электр симлари, кабеллари, маиший техника асбобларини тузилиши;

Электродвигателни  тадқиқот қилинди:

ғалтагини созлиги ва куйиш аломатлари ;

мегаомметр ёрдамида изоляцияси;

эриган жойдан намуна олиниб микроскоп ёрдамида аниқланди ва текширилди.

Стартер чўлгамда қисқа туташув бўлганлиги аниқланди

Шундан чўнг,

Визуал тадқиқот қилинди.Электродвигател визуал кўриб чиқилади.

Унинг статорини эриган жойлари, объект № 1,2,3 белгиланди. Объектнинг устки қисми этил спирти ва хлороформ ёрдамида артиб тозаланади. Электродвигател эриган жойини оптик ёки металлографик  микроскоп объектив (фокус) остига қўйилиб, ёрдамида тадқиқот қилинди.  Объектлар микроскоп ёрдамида 50х, 100х, 500х марта катталаштирилган ҳолда кўрилиб, улардаги ўзгаришлар, аломатлар аниқланди.

Электр симлар, кабеллар, электр шнурлар, электр розеткалар, электр вилкалар, комбинацияланган электр қурилмалар, электр чироқлари, сақлагичлар, автоматик ўчиргичлар, электр двигателлар, электр чойнак, электр иситкичлар, музлатгичлар, кир ювиш машиналари, микротўлқинли печларни тузилиши ва уларни текширилди.

 

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.

 

  1. Электротехнический справочник. Том 2. «Энергоиздат». 1981г.
  2. Электротехнический справочник. Том 3, книга 2. «Энергоиздат». 1982г.
  3. Я.К.Рустемов. Комплексная методика по исследованию медных и алюминевых проводов микроскопическими методами. РЦСЭ. Ташкент., 2011.
  4. Правила устройства электроустановок. “Узгосэнергонадзор”. Тошкент., 2007.
  5. В.Н. Черкасов. «Пожарная профилактика электроустановок». Москва.1978г.
  6. Г.И. Смелков, А.А. Александров, В.А. Пехотников «Методы определения причастности к   пожарам   аварийных  режимов   в   электротехнических
    устойствах». Москва. «Стройиздат». 1980г.
  7. Л.С.Митричев, А.И.Колмаков, Б.В.Степанов, Е.Р.Россинская, Э.В.Вратанесьян, С.И.Зернов. Исследование медных и алюминиевых
    проводников в зонах короткого замыкания и термического воздействия.
    Москва. ВНИИ МВД СССР, 1986.
  8. Под ред.     А.Н.    Баратова    справочник    «Пожарная     безопасность.Взрывобезопасность». МОСКВА. «Химия» 1987г. 1,2 том.
  9. Физико-химическое определение    следов    короткого    замыкания    на
    металлических предметах в связи с фактами пожаров. (Методические
    рекомендации). Горький. 1984г.

 

  1. Егоров А.Н. Пожарная опасность аварийных режимов работы электросетей и электропотребителей. Иркутск, 2006.
  2. Зернов С.И. Задачи пожарно-технической экспертизы и методы их решения: Учеб. Пособие /С.И.Зернов. – М. ГУ ЭКЦ МВД России, 2001.

12 Зернов С.И. Пожарно-техническая экспертиза: учеб. пособия М: ВНКЦ МВД СССР, 1991.

  1. Интернет манбалари.

 

Давлат суд эксперти;  А.Д.Пардабоев

 

Skip to content