“Йўл транспорт ходисасида суд автотехника ва транспорт изшунослик экспертизасини имкониятлари, ҳамда йўл транспорт ҳодисасини расмийлаштиришдаги айрим керакли хусусиятлар”

Судга оид автотехника экспертизалар хулосалари  ЙТХлар билан боғлиқ бўлган ишларни тергов қилишда еки суруштирув ўтказишда муҳим ўрин эгаллайди. Ушбу экспертиза хулосаси иш бўйича далиллардан бири ҳисобланишига қарамай, кўп холларда у ягона объектив далил бўлиб қолади.

Суд автотехника экспертизасининг йўл транспорт ходисасини математик услублар билан тадқиқот қилиш тури уларни ўтказиш учун асос бўлган дастлабки маълумотлар жихатидан бошқа турдаги экспертизалардан ажралиб туради. Чунки бу турдаги экспертизаларни ўтказишда эксперт томонидан тадқиқотлар ўтказиш натижасида аниқланган маълумотлар билан биргаликда иш юзасидан тўпланган процессуал ҳужжатларда мавжуд бўлган маълумотлардан фойдаланилади. Шу сабабли экспертиза хулосаларини объектив бўлишида экспертизаларни ўтказиш учун тергов, суриштирув органлари ва суд томонидан тақдим этилаетган дастлабки маълумотларни сифатли ва тўлиқ бўлиши катта аҳамиятга эга.

 

ЙТХ билан боглик бўлган ишларда экспертиза ўтказиш учун дастлабки маълумотлар манбаълари бўлиб қуйидаги процессуал ҳужжатлар ҳисобланади:

 

  • Воқеа жойини кўздан кечириш баенномаси
  • ЙТХ чизмаси
  • Содир этилган ЙТХ бўйича маълумотнома
  • Транспорт воситасининг техник хотини текшириш баенномаси
  • Кўрсатмаларни воқеа жойида текшириш баенномаси
  • Эксперимент баенномаси
  • Тушунтириш хатлари еки сўроқ баенномалари

Экспертиза хулосасининг “Дастлатки маълумотлар” деб номланган қисмида экспертиза хулосасини бериш учун асос бўлган барча процессуал ҳужжатлар, ҳамда уладаги маълумотлар кўрсатилади.

Юқорида келтирилган процессуал ҳужжатларда хулоса бериш учун асос бўлган  қўйидаги дастлабки маълумотлар мавжуд бўлиши керак:

  • Воқеа содир бўлган жойдаги йўл шароити ҳақидаги маълумот;
  • Воқеа жойида ЙТХ натижасида қолган излар ва ашёвий далилар мавжудлиги ҳақидаги маълумот;
  • ЙТХ иштирокчиларининг дастлаб ҳаракатланиш йўналишлари ҳақидаги маълумот;
  • Транспорт воситаларининг рул бошқаруви, тормоз тизимлари, юриш қисми ва еритиш қисмларининг холати ҳақидаги маълумот;
  • Транспорт воситаларининг ҳаракат тезликлари ва бевосита ходисадан олдин қандай ҳаракатланганлиги ҳақидаги маълумот;
  • Тўқнашув нуқтаси, пиёда ва транспорт воситаларининг тўқнашув жойигача босиб ўтган масофалари, уларнинг бу масофаларни қанча вақт ичида босиб ўтганлиги ҳақидаги маълумот;
  • Транспорт воситаларини қайси қисмлари билан тўқнашганлиги еки транспорт воситаси пиёдани қайси қисми билан уриб юборганлиги ҳақидаги маълумот.

Энди ушбу маълумотлар конкрет нималардан иборат бўлишини   кўрсатиб ўтаман:

Воқеа содир бўлган жойда йўл шароити ҳақидаги маълумотлар:

  • Йўл қопламасииннг холати (қуруқ, хўл ёки музлаганлиги, текис, горизонтал,нуқсонсиз ёки нуқсонли, нишаблик ёки пастлик);
  • Йўл қопламасининг тури (асфальт, бетон, шагал, тупроқ ва ҳ.к.)
  • Об-ҳаво шароити (очиқ, булутли, емғир ёки қор еғаетганлиги);
  • Ходиса содир этилган куннинг қисми (кундузи, қоронғи пайтда йўлнинг сунъий еритилган холатида ёки қоронғида йўлнинг еритилмаган холатида);
  • Олдинда кўриниш (чекланган ёки чекланмаганлиги) ва унинг узоқлик масофаси.

Воқеа жойида қолган излар еки ашевий далиллар ҳақидаги маълумотлар:

  • Транспорт воситалари тўқнашуви натижасида ходиса жойида тўкилган тупроқ, шиша синиқлари, пластмасса, бўёқ парчалари, эҳтиёт қисмлар, уларнинг бўлаклари мавжудлиги, ҳамда уларнинг хажмини ва йўл элементларига нисбатан жойлашувини кўрсатувчи ўлчамлар;
  • Транспорт воситаларидан қолдирилган тормоз ёки сирпаниш изларининг мавжудлиги, уларнинг йўл ўқига нисбатан жойлашуви ва узунлиги ;
  • Транспорт воситаларининг тўқнашдан кейинги холатлари.

ЙТХ иштирокчиларининг дастлаб ҳаракатланиш йўналишлари ҳақидаги маълумотлар:

  • Транспорт воситасини ходисан олдин қайси кўча бўйлаб, қайси кўча томондан қайси кўча томон ҳаракатланганлиги ;
  • Пиёданинг ходисадан олдин транспорт воситаси йўналиши бўйича йўлнинг қайси қисмидан қайси қисми томон ҳаракатланганлиги.

Транспорт воситаларининг рул бошқаруви, тормоз тизимлари, юриш қисми ва еритиш қисмларинин холати ҳақидаги маълумотлар:

  • Транспорт воситасининг ушбу қисмларининг бевосита ходисадан кейин соз ёки носоз холатда эканлиги, ёки ушбу холатни аниқлаш имконияти мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумот.

Транспорт воситаларининг ҳаракат тезликлари ва бевосита ходисадан олдин қандай ҳаракатланганлиги ҳақидаги маълумотлар:

  • Транспорт воситаларининг ҳайдовчилари ёки гувоҳларнинг сўзидан олинган, шунингдек, эксперимент орқали аниқланган ҳаракат тезликлари ҳақидаги маълумот ;
  • Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг, пиёдаларнинг, гувоҳларнинг сўзидан олинган транспорт воситалари ва пиедаларнинг тўхтаб турган холатидан ҳаракатини бошлаганлиги ёки тўхтамасдан ҳаракатланиб келганлиги ҳақидаги маълумот

Тўқнашув нуқтаси, пиеда ва транспорт воситаларининг тўқнашув жойигача босиб ўтган масофалари, уларнинг бу масофаларни қанча вақт ичида босиб ўтганлиги ҳақидаги маълумотлар:

  • ЙТХ чизмасида мавжуд бўлган аломатлар асосида, ҳайдовчилар ва гувоҳларнинг сўзидан келиб чиқиб белгиланган тўқнашув жойи ёки жойлари ;
  • ЙТХ чизмасида кўрсатилган ўлчамлар орқали аниқланадиган транспорт воситалари ва пиёдаларни маълум бир жойдан тўқнашув жойигача босиб ўтган масофалари ;
  • Эксперимент ўтказиш йўли билан транспорт воситалари ва пиёдаларни ушбу масофаларни босиб ўтиш вақти ;
  • Эксперимент ўтказиш имкони бўлмаганида, махсус жадвал орқали аниқланган пиёдаларнинг ҳаракат тезлиги.

Транспорт воситаларини қайси қисмлари билан тўқнашганлиги еки транспорт воситасини пиедани қайси қисми билан уриб юборганлиги ҳақидаги маълумотлар:

  • ЙТХ чизмасида, воқеа жойини кўздан кечириш баенномасида, транспорт воситаларининг техник холатини текшириш баённомасида баён этилган ёки экспертиза тадқиқотларига таянган холда аниқланадиган маълумотлар

Ушбу конкрет маълумотларни, ЙТХ шароитидан келиб чиққан холда, сифатли ва тўлиқ хажмда мавжуд бўлиши экспертиза тадқиқотларни тўлиқ ва объектив ўтказишга хизмат қилади. Бироқ, экспертиза амалиетида ушбу маълумотларнинг сифат даражасининг пастлиги экспертиза хулосаларини етарли даражада объектив берилишига ўз таъсирини кўрсатмоқда.

Маълумотларнинг сифат даражаси ва тўлиқлиги деганда, процессуал ҳужжатларида асосан учрайдиган куйидаги камчиликларни кўрсатиш мумкин:

  • ЙТХ чизмасида қўйилиши керак бўлган ўлчамларнинг бутунлай еки қисман мавжуд эмаслиги еки қўййилган тақдирда уларда хатолар учраши ;
  • ЙТХ чизмасида излар ва ашевий далиллар мавжуд бўлишига қарамай уларнинг кўрсатилмаслиги ;
  • ЙТХ чизмасида кўрсатилган излар ва ашевий далилларни нимадан оборатлиги ва уларни ҳажмини ва йўлдаги жойлашувини кўрсатувчи ўлчамлари кўрсатилмаганлиги ;
  • Процессуал ҳужжатларда мавжуд бўлмаган маълумотларни экспертиза ўтказиш учун тақдим этилиши ;
  • ЙТХ чизмаларида транспорт воситаларининг дастлабки ҳаракат йўналишларининг кўрсатилмаганлиги, шунингдек, ушбу чизмаларни паст савияда чизилганлиги, яъни чизмаларда ўлчовларнинг тушинансиз  қилиб қўрсатилиши.

Албатта бу камчиликлариннг мавжудлиги ва уларни экспертиза еки тергов еки суриштирув йўли билан бартараф этиш имконияти мавжуд бўлмаслиги экспертиза хулосасига ҳам ўз таъсириш ўтказмай қолмайди.  Шу билан биргаликда суд автотехника экспертизаларни ўтказишда бошқа умумий муаммолар борлигини ҳам кўрсатиб ўтиш лозим деб хисмоблайман.

Суд автотехника экспертизалариннг муаммолари қаторида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

  • Транспорт воситаларининг шикастлари асосида уларнинг ҳаракат тезликларини аниқлашнинг имконияти йўқлиги;
  • Транспорт воситаларини эксперт кўздан кечириши билан боғлиқ бўлган ишларда транспорт воситаларини кўздан кечиришнинг таъминлаш масаласи;
  • Қайта экспертизаларни тайиланишда қарорда еки ажримда биринчи экспертиза хулосасига қўшилмаслик сабаблари кўрсатилмаслиги;
  • Транспорт воситаларини тергов ва суриштирув органлари томонидан тақдим этишни кечиктирилиши;
  • Эксперт экспертиза муассаси раҳбари томонидан экспертиза ўтказишга езма топшириқ олмасдан тергов еки суриштирув органи ходимлари томонидан экспертиза тадқиқотларини ўтказишнинг талаб қилиниши.

 

Юқорида кўрсатилган муаммоларни алоҳида кўриб чиқамиз.

Ҳақиқатдан хам экспертиза ўтказиш амалиетида экспертиза олдига хал этиш учун  транспорт воситаларининг шикастланишларидан келиб чиқиб уларнинг ҳаракат тезликларини аниқлаш бўйича савол қўйилади. Бундай холатда эксперт томонидан ушбу саволнинг экспертиза йўли билан ечишнинг имконияти йўқлиги ҳақидаги жавоб берилади. Чунки, транспорт воситаларинниг шикастланиш характери орқали уларнинг ҳаракат тезликларни аниқлаш учун уларнинг тўқнашув натижасида шикастланиши учун сарфланадиган кинетик энергия миқдорини аниқлаш керак. Бугунги кунгача эса экспертиза амалиетида ушбу энергия миқдорини аниқлаш бўйича етарли даражада илмий асослантирилган услубиет ишлаб чиқилмаган.

Иккинчи муаммо, транспорт воситаларининг техник холатини аниқлаш билан боғлиқ бўлган экспертизаларни ўтказганда учрайди.  Бунда транспорт воситаларининг техник холатини аниқлаш учун эксперт томонидан транспорт воститасини кўздан кечириб тегишли тадқиқотлар ўтказилиши лозим бўлади.  Транспорт воситасини кўздан кечиришнинг таъминланиши ва уни кўздан кечиришда иштирок этилиши тергов, суриштирув  органлари ва судларга ваколатига киради. Бу холат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 январдаги 5-сон “Давлат суд-экспертиза муассасаси еки бошқа корхона, муассаса, ташкилот томонидан суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ 2011 йил “2” март куни қабул қабул қилинган  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд экспертиза муассасасларида суд экспертизаларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 30-чи бандида кўрсатилган. Унга кўра кўрикдан ўтказиш талаб қилинадиган текшириш объектларини (экспертиза муассасасига тақдим этилган объектлардан ташқари) экспертизалардан ўтказишда суд экспертизасини тайинлаган орган (шахс) суд эксперти учун объектга тўсиқсиз киришни ва уни текшириш имконини таъминлайди. Кўрикдан ўтказиш суд экспертизасини тайинлаган орган (шахс) томонидан ташкил этилади, унинг мажбурий иштирокида амалга оширилади ва тегишли баеннома билан расмийлаштирилади. Бу йўриқнома эса барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан  келишилган холда қабул қилинган.  Бироқ, шунга қарамай айрим холларда бу масала бўйича келишмовчиликлар юзага келиш холлари учраб туради.

Кейинги муаммо, бу қайта экспертизаларини тергов, суриштирув ва судлар томонидан тўлиқ асослар келтирилмаган холда тайинланишидир. ЖПКнинг 176 моддасида кўрсатилишича экспертнинг хулосаси асослантирилмаган еки унинг тўғрилигига шубҳа туғилган холларда ехуд унга асос қилиб олинган далиллар ишонарсиз деб топилганда еки экспертиза ўтказишнинг процессуал қоидалари жиддий бузилганда қайта экспертиза тайинланади. Шунингдек, бу моддага асосан қайта экспертиза ўтказиш тўғрисидаги қарорда еки ажримда биринчи экспертиза хулосасига қўшилмаслик сабаблари кўрсатилиши лозим. Қайта экспертизасини тайинлаш учун кимнидир экспертиза якунларидан норозилиги асос қилиб кўрсатилиши, ушбу экспертизани қайта экспертиза деб эътироф этишга имкон бермайди. Демак, қайта экспертиза тайинланганда тергов ва суриштирув органи томонидан еки суд томонидан қайта экспертизани тайинлашга сабаб бўлган  асосларлар келтирилиши лозим. Бироқ, қайта экспертиза ўтказиш ҳақидаги қарор еки ажримда биринчи экспертиза хулосасига  қўшилмаслик сабаблари кўп холларда кўрсатилмайди. Бу холат иш ҳужжаларини экспертиза ўтказмазмасдан қайтариб юборишга асос бўлади.

Долзарб муаммолардан яна биттаси, тергов ва суриштирув органлари томонидан транспорт воситаларини техник холатини аниқлаш билан боғлиқ бўлган экспертиза тайинланга, транспорт воситасини тақдим этишнинг кечиктириши еки экспертиза муассасасининг раҳбарининг езма топшириғи бўлмай туриб ашевий далил бўлган транспорт воситасини кўздан кечиришни талаб қилишлик холатлари. Транспорт воситаларини кўздан кечирилиши билан боғлиқ ишлар бўйича терговчи, суриштирувчи еки суд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд экспертиза муассасасларида суд экспертизаларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 23-чи бандида асосан, транспорт воситаларини 30 кун муддат ичида тақдим этилиши ҳақида езма илтимоснома орқали огоҳлантирилади. Бундан кейин ҳам транспорт воситаси тақдим этилмаса, илтимоснома юборилганидан сўнг 15 кун ўтгач эксперт томонидан ушбу илтимоснома юзасидан  эслатма юборилади. Шундан кейин ҳам транспорт воситаси тақдим этилмаса хат орқали экспертиза ўтказиш имконияти йўқлиги ҳақидаги хат юборилади ва экспертизани ўтказилмай қолишига сабаб бўлади. Мазкур йўриқноманинг 26 бандига асосан суд эксперти  суд экспертизасини ўтказишга экспертизха муаассаси раҳбарининг езма топшириқномаси суд экспертизасини тайинлаш тўғрисидаги қарор (ажрим) ва суд экспертизасига тушган барча материаллар билан бирга олинган вақтдан бошлаб киришади. Демак, бу холатда ушбу талаб бажарилмаганда эксперт экспертиза ўтказишга кириша олмайди.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, юқорида кўрсатиб ўтилган суд автотехника экспертизаларини ўтказишда учрайдиган муаммоларнинг ижобий  хал этилиши ЙТХ билан боғлиқ бўлган ишларни хал қилишдаги далилий кучи янада ортиб боришига хизмат қилади. Бунинг учун экспертлар томонидан экспертиза амалиетида айрим саволларни ечишнинг янги йўлларни излаб топишлари, суд, тергов ва суриштирув органлари ходимлари томонидан  экспертиза тайинлашда ва ўтказишда улар томонидан тақдим этилиетган дастлабки маълумотларнинг сифатли ва тўлиқ бўлишига эътиборни кучайтириши ҳамда амалдаги ҳуқуқий-норматив ҳужжатларга риоя қилиши талаб этилади.

 

Х.Сулаймонова номидаги РСЭМнинг

Самарқанд вилояти бўлими мудири

Джураев Акбар Асламович

Skip to content