ПРОФИЛАКТИЧЕСКАЯ ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ В ПРОВЕДЕНИИ ТРАСОЛОГИЧЕСКОЙ ЭКСПЕРТИЗЫ СЛЕДОВ ПРОИЗВОДСТВЕННО-ТЕХНОЛОГИЧЕСКИХ МЕХАНИЗМОВ

АННОТАЦИЯ

Статья посвящена проблематике профилактической экспертной деятельности, отдельные аспекты которой рассматриваются при производстве трасологической экспертизы следов производственно-технологических механизмов. Разработаны направления профилактической деятельности в процессе данного вида исследования, предложены их методики в современных условиях и рекомендации по развитию.

Ключевые слова: судебная экспертиза, экспертная профилактика, изделие массового производства, трасологическая экспертиза, методическое обеспечение, производственный механизм.

 

РОМАДАНОВА ТАИСИЯ АЛЕКСАНДРОВНА

Ведущий судебный эксперт Республиканского центра

судебных экспертиз имени Х.Сулеймановой

МУХАМЕДЖАНОВА МАДИНА МАХКАМЖАНОВНА

Судебный эксперт Республиканского центра

судебных экспертиз имени Х.Сулеймановой

 

PREVENTIVE ACTIVITY IN CONDUCTING TRACOLOGICAL EXAMINATION OF TRACES OF PRODUCTION AND TECHNOLOGICAL MECHANISMS

 

ANNOTATION

The article is devoted to the problems of preventive expert activity, some aspects of which are considered in the production of tracological examination of traces of production and technological mechanisms. The directions of preventive activity in the process of this type of research have been developed, their methods in modern conditions and recommendations for development have been proposed.

Keywords: forensic examination, expert prevention, mass production, trasological examination, methodological support, production mechanism.

 

Суд экспертизасининг умумий назарияси тизимида суд экспертларининг жиноятлар, ҳуқуқбузарликлар ва қоидабузарликларнинг олдини олиш, яъни профилактик фаолиятининг хусусий назариясининг илмий асослари ХХ асрнинг 70-йилларида фаол ривожлана бошланган.

Фикримизча, суд экспертларининг профилактик фаолияти суд экспертизасининг хусусий назарияси сифатида суд экспертизаларининг муайян турлари бўйича профилактик фаолиятнинг асосидир. Масалан, оммавий ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш усулларини такомиллашуви, ишлаб чиқаришга замонавий технологияларни жорий этилиши билан ҳозирги кунда, ишлаб чиқариш-технологик технологик механизмлари изларининг трасологик экспертизаларининг имкониятлари жадал ривожланмоқда.

Бинобарин, суд экспертларига тақдим этилган объектларни тадқиқот қилиш билан бирга, саноат ва савдо соҳаларида турли жиноятларнинг олдини олишга қаратилган, шунингдек, тергов органлари ёки суд томонидан суд экспертлари олдида қўйилган саволлар бўйича эксперт хулосаларисини тайёрлашда эксперт хатоларининг олдини олиш бўйича профилактик таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш вазифаси ҳам юклатилади.

Суд экспертларининг профилактик фаолияти – бу тегишли экспертиза тадқиқотларини ўтказишда, шунингдек тегишли тергов ҳаракатлари ва тезкор-қидирув тадбирларда иштирок этиш жараёнида аниқланган қоидабузарликларнинг (ҳуқуқбузарлик, жиноят ва ҳ.к.) сабаблари ва уларни содир этишга имкон берган шароитлар, шунингдек уларни бартараф этишнинг ташкилий-техникавий тавсияларини ишлаб чиқишдир [1].

Суд экспертларининг қоидабузарликларнинг олдини олиш фаолиятлари қонунда назарда тутилмаган. Аммо шунга қарамай, суд экспертларининг қоидабузарликларнинг олдини олиш, уларнинг содир этилишига имкон берган ёки енгиллик яратган шарт-шароитларни аниқлаш бўйича фаолияти – яъни, суд экспертларининг профилактик фаолияти инкор қилинмайди [1]. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексида: “Хулосада ҳуқуқбузарлик сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар, шунингдек, уларни бартараф этишга доир ташкилий-техникавий тавсиялар кўрсатилган бўлиши мумкин” деб белгиланган.

Суд экспертларининг профилактик фаолиятининг услуб ва воситалари икки гуруҳга бўлинади:

1) экспертиза тадқиқотларини ўтказиш жараёнида ишлаб чиқилади ва экспертнинг хулосасида баён қилинади;

2) суд экспертиза муассасасининг экспертлик амалиётини умумлаштириш асосида суд экспертларининг алоҳида профилактик фаолияти давомида шакллантирилади [2].

Суд экспертлик амалиётининг таҳлиллари кўрсатадики, суд экспертлари профилактик фаолиятининг биринчи гуруҳ услублари ва воситалари, терговчи (терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи ёки суд) томонидан жиноятларни содир этиш енгиллик яратган шароитларни аниқлаш бўйича эксперт олдига қўйилган саволларга жаоб бериш учун ўтказиладиган экспертиза жараёнида ишлаб чиқилади ҳамда айнан улар амалда кўп ишлатилади. Масалан, ишлаб чиқариш ва технологик механизмлари изларининг трасологик экспертизасини ўтказишда суд эксперти терговчи (терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи ёки суд) томонидан қўйилган масалалар бўйича хулосалар бериши мумкин ва бунда, экспертиза тадқиқотлари жараёнида аниқланган, тегишли маҳсулотлардаги маркировка белгиларининг йўқлиги (мавжуд эмаслиги) ёки маҳсулотларни тегишли стадартларга мос келмаслиги каби шароитларни батафсил баён қилиши мумкин.

Келгусида бундай экспертиза хулосасини олган терговчи (терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи ёки суд) суд экспертидан ушбу, жиноятларни содир этилишига енгиллик яратган шарт-шароитларни бартараф қилиш бўйича тавсиялар ва чора-тадбирлар тақдим этилишини сўраши мумкин. Бундай профилактик тавсиялар эса тегишли ташкилотга (корхона, ишлаб чиқарувчи), шунингдек бу каби маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи бошқа ташкилотларга, жинятларни содир этилишига енгиллик яраnган шарт-шароитларни бартараф қилиш бўйича талабнома шаклида юборилади.

Шундай қилиб, суд экспертизаларини ўтказишда аниқланган жиноятларни содир этилишига енгиллик яратган шарт-шароитларнинг бартараф этилиши, ушбу ташкилотлар ва муассасаларнинг кейинги фаолиятида содир этилиши мумкин бўлган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олади ёки уларнинг сонини камайтиради.

Суд экспертиза муассасалари профилактик фаолиятининг алоҳида шакли бу – суд экспертизаларини ўтказишда экспертларнинг хатоларини олдини олишдир. Масалан, ишлаб чиқариш ва технологик механизмлар изларининг трасологик экспертизасини ўтказишда эксперт хатоларининг олдини олиш бўйича профилактика чоралари қуйидагилар бўлиши мумкин:

– ишлаб чиқариш ва технологик механизмлар изларининг трасологик экспертизаларини ўтказиш услубиётларини такомиллаштириш ва стандартлаштириш;

– оммавий ишлаб чиқариш маҳсулотларини ишлаб чиқариш усулларининг ягона маълумотлар базасини яратиш;

– суд экспертиза муассасаларида замонавий ишлаб чиқариш ва технологик механизмларнинг изларига эга бўлган табиий маҳсулотларнинг кўргазмали коллекцияларини шакллантириш.

Умумий маънода услубиёт деганда экспертиза тадқиқот объектларни ўрганиш усуллари ва воситалари тизимини тушунилади, шунингдек, услубиёт тадқиқотлардан кутилаётган натижалар тавсифини ҳам ўз ичига олиши мумкин.

Суд экспертлик амалиёти ва махсус адабиётларни [2; 3; 4; 5] таҳлил қилиш натижасида, ишлаб чиқариш ва технологик механизмлар изларининг трасологик экспертизалари доирасида экспертнинг профилактика фаолияти услубиёти қуйидаги босқичлардан иборат деган хулосага келинди:

  1. Дастлабки босқич, бу босқичда суд эксперти экспертиза тайинлаш ҳақидаги қарор ажрим) билан танишади, тадқиқотга тақдим қилинган объектлар ва таққослаш учун намуналарни ўрганади ҳамда экспертиза тадқиқотлари вазифаларини аниқлаб олади.
  2. Зарур бўлганда суд эксперти ишлаб чиқариш корхонасидан тегишли техник ҳужжатлар ва маълумотномаларни сўраб олади, шунингдек экспертиза учун тақдим этилган объектлар олиб қўйилган жиноят ишининг ҳолатларини ўрганади.
  3. Экспертиза тадқиқотлари воситасида, жиноий қилмиш механизми ва ушбу жиноятни содир этилишининг шарт-шароитлар тўғрисида эксперт тусмолларини илгари суради ва уларни текширади.
  4. Суд экспертиза муассасасида ўтказилган трасологик экспертизаларнинг таҳлиллари амалга оширилади.
  5. Жиноятларни содир этишга имкон берган ҳолат ва шароитларни тадқиқотлари.
  6. Ушбу турдаги жиноятларни содир этишга имкон берган ёки енгиллик яратган шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича эксперт профилактик тавсияларини, шунингдек ушбу тавсияларни амалга ошириш чораларини ишлаб чиқиш.

Юқоридагиларни умумлаштириб ҳамда ушбу турдаги суд-трасологик экспертизасининг амалиёти таҳлилларига таяниб, суд экспертизаларининг замонавий босқичида экспертларнинг профилактик фаолияти йўналишларини қуйидагича шакллантириш мумкин:

– суд-экспертлик фаолиятини мувофиқлаштирувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчаларни киритишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий йўналиш;

– суд экспертларининг нотўғри якуний хулосалари шакллантирилишининг олдини олиш мақсадида, экспертизаларни тайинлаш, ўтказиш ва эксперт хулосаларини баҳолаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ташкилий-услубий йўналиш;

– экспертиза тадқиқотлари натижаларини сохталаштириш, бузиш ёки нотўғри талқин қилиш эҳтимолини истисно қилиш мақсадида, суд экспертизаси услубиётини такомиллаштириш ва стандартлаштиришга қаратилган илмий-услубий йўналиш;

– ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига жиноят содир этилишини кутмасдан ишлашга имкон берадиган, турли жиноятларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ифодаланадиган прогностик (башорат қилиш) йўналиш;

– суд экспертлик фаолиятининг психологик жиҳатларини ўрганиш ва уни такомиллаштириш, суд экспертларининг касбий этика талабларига мувофиқлигини мониторинг қилиб боришга қаратилган касбий-аҳлоқий этик йўналиш.

 

 

Иқтибослар/Сноски/References:

  1. Хасанов Ш.Х. Суд экспертларининг профилактик фаолияти // Юрист ахборотномаси – Вестник юриста – Lawyer herald. № 2 (2020), Б. 102-109.
  2. Ш.Х.Хасанов, И.Р.Астанов, А.К.Закурлаев, Т.Б.Маматқулов Суд экспертизаси бўйича тавсиялар: Ўқув-амалий қўлланма. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015. – 211 б.
  3. Аминев Ф.Г. Судебно-экспертная деятельность в российской федерации: современные проблемы и пути их решения. Дис. докт. юрид. наук: 12.00.12 / Аминев Ф.Г. Ростов н/Д, 2017.
  4. Хмыз А.И. Вопросы об экспертной профилактике при производстве судебной экспертизы. Вестник Московского университета МВД России. 2019.

5. Ярмак К.В., Харламова О.А. Экспертная профилактика: современное состояние, проблемы и пути решения. Материалы Международной научно-практической конференции «Росссийский и международный опыт

Skip to content