Транспорт трасологияси – бу йўл-транспорт ҳодисаси ва унинг иштирокчилари тўғрисидаги маълумотларни акс эттирувчи қонуниятларини, транспорт воситалардан қолдирилган ва улардаги изларни аниқлаш усулларини, шунингдек, йўл-транспорт ҳодисасини аниқлаш ва ўрганиш усулларини ўрганадиган умумий трасологиянинг бир қисми хисобланади.
Автотранспорт воситалари тўқнашганда эксперт тадқиқотининг асосий вазифаси тўқнашув механизмини аниқлаш, шунингдек, транспорт воситасининг тўқнашув жойининг қатнов қисми ва йўл элементларига нисбатан жойлашишини аниқлашдир. Тўқнашув механизмини анилашда автомобиллардаги пачоқланишлар ва излар ўрганилади (транспорт-трассологик тадқиқотлар вақтида) ва тўқнашув жойини аниқлашда асосийлари йўл-транспорт ҳодисаси чизмасида қайд этилган излардир. Эксперт таҳлилига тўғри келадиган барча изларни шартли равишда икки гуруҳга бўлиш мумкин – булар транспорт воситаларидаги пачоқланишлар ва излар ва бошқа объектларда (йўлда, йўл элементларида ва бошқаларда) транспорт воситасидан қолдирилган излардир.
Автотранспорт воситасилардаги тўқнашув излари йўл-транспорт ҳодисаси шароити тўғрисида муҳим маълумот манбаи бўлиб, улардан нафақат автомобилнинг бошқа транспорт воситаси ёки бошқа тўсиқ билан бевосита ўзаро таъсири жараёнини, балки йўл-транспорт ҳодисаси механизмини тиклаш учун ҳам фойдаланиш мумкин.
Транспорт-трасологик экспертиза ривожланишининг ҳозирги босқичида транспорт воситаларининг нисбий жойлашув бурчаги бир нечта умумий қабул қилинган усуллар билан аниқланади:
– икки жуфт алоқа нуқтаси орқали;
– из ҳосил қилувчи объект ва унинг изи оғиш бурчакларида;
– макет моделлаштириш усули.
Транспорт воситалардаги пачоқланишлар ва излардан уларни тўқнашув бурчагини блокланувчи зарбаларда етарлича аниқлик билан аниқлаш мумкин бўлади, бунда уларнинг алоқа нуқталарида транспорт воситаларнинг нисбий яқинлашиш тезлиги нолга тушади, яъни деярли барча кинетик энергияси деформацияларга сарфланади.
Транспорт воситасининг шикастланишини тўғридан-тўғри таққослаш билан ўзаро тўқнашув бурчагини аниқлаш
Автомобилга бир-биридан иложи борича узоқроқда жойлашган иккита жуфт алоқа қисмларини ўрнатгандан сўнг, транспорт воситаси ҳар иккала жойда ҳам алоқа қисмлари орасидаги масофалар бир хил бўлиши учун жойлаштирилади. Транспорт воситани тўғридан-тўғри таққослаш билан алоқа нуқталарини аниқлаш осонроқ ва аниқроқ бўлади (1- ва 2-расм).
Бироқ, ҳар иккала транспорт воситасини кўчириш мумкин бўлмаганда бир жойга етказиш имконияти йўқлиги ва уларни бир-бирига нисбатан жойлаштириш қийинлиги баъзи ҳолларда бу усулни қўллашни мақсадга мувофиқ эмас бўлади.
Бурчакни ўлчаш усули транспорт воситаларнинг кузов қисмлари деформацияларининг табиатига боғлиқ. Автомобилнинг ён томонлари ўртасида, агар улар шикастланмаган бўлса ва бўйлама ўқларга параллел бўлса, орқа ғилдираклар ўқлари орасида, автомобил деформацияланмайдиган қисмларига мос келадиган махсус ётқизилган чизиқлар орасида ўлчаниши мумкин.
Из ҳосил қилувчи объектнинг оғиш бурчаклари ва унинг изи билан ўзаро тўқнашув бурчагини аниқлаш
Кўпинча автоуловлардан бирида тўқнашувдан кейин иккинчи транспорт воситанинг қисмлари – фаралари, бамперлар, радиатор қопламасининг қисмлари, капотнинг олд қирралари, давлат рақамлари ва бошқаларнинг аниқ излари қолдирилади (3-расм).
Бир транспорт воситасида из ҳосил қилувчи объект текислигининг оғиш бурчакларини ва иккинчисида унинг излари текислигини (Х1 ва X2 бурчаклари) транспорт воситасининг бўйлама ўқлари йўналишидан ўлчаб, мавжуд бўлган тенглама орқали тўқнашув бурчакни аниқлаш мумкин бўлади:
Икки жуфт контактли участканинг жойлашуви билан тўқнашув бурчакни аниқлаш
Агар транспорт воситасининг деформацияланган қисмларида контакт текислигининг бўйлама ўқдан оғиш бурчакларини ўлчашга имкон берадиган излар бўлмаса, ҳар биридан иложи борича узоқроқда жойлашган камида иккита жуфт алоқа қисмларини топиш керак. Ҳар бир транспорт воситасида (Х1 ва X2 бурчаклари) ушбу бўлимларни бир-бирига боғлайдиган тўғри чизиқларнинг ўқларидан оғиш бурчакларини ўлчаб, олдинги мисолда келтирилган тенглама каби, тўқнашув бурчагини аниқлаш имконияти мавжуд.
Муроджон Захидович Махкамов –
Суд-экспертлик илмий-тадқиқот
институтининг Суд иқтисодий,
товаршунослик, баҳолаш ва
муҳандислик-техник экспертизалари
илмий-тадқиқот бўлими бошлиғи