Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги 5997-сонли “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида фармонида “Суд экспертизаси сифатини изчил яхшилаш, Суд экспертизаси амалиётига янги инновацион ишланмаларни жорий этиш, эксперт тадқиқотларининг турлари, хусусан, суд-психологик ва суд-электротехник экспертизалари, озиқ-овқат маҳсулотлари суд экспертизаларининг сифати ва ишончлилигини ошириш масаласи” юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
2020 йилнинг ноябрь ойида Республика суд экспертизаси Марказида “Суд электротехникавий экспертизаси” жорий этилган бўлиб, 2021 йилда “суд электротехника экспертизаси ва унинг объектларини “Empyrean” русумли (PANalytical Netherlands) Рентген ускунаси орқали текшириш усуллари бўйича экспертлар хизматда фойдаланиши учун услубий қўлланма яратилди.
Шунингдек, Ёнғин-техникавий экспертизаси лабораториясини моддий техника базасини мустахкамлаш мақсадида, 2020 йил Марказ “Empyrean” русумли (PANalytical Netherlands) Рентген ускунасини ҳарид қилди.
2021-2022 йилларда мазкур “Empyrean” русумли (PANalytical Netherlands) Рентген ускунасини суд экспертиза масалаларини ечишда қўллаш мақсадида, унинг ишлаш техник шароитлари, принцип ва имкониятларини ўрганиш мақсад қилиб олинди. Шу мақсадда, 2021 май ойида “Empyrean” русумли (PANalytical Netherlands) Рентген ускунасини электротехник объектлар тадқиқотида қўллаш” мавзусида илмий иш режаси тасдиқланиб, ушбу режа асосида тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бу жараёнида, “Empyrean” русумли (PANalytical Netherlands) рентген ускунасининг ишлатиш ва электротехник объектларнинг тадқиқотлари натижаларини олиш бўйича давомли тадқиқотлар олиб борилиб, услубий кўлланма яратилди.
Мазкур услубий қўлланмани яратилиши Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказига, республикамизнинг турли бурчакларидан терговга қадар текширув ишлари, тергов ишлари, суд жараёнларида турли хилдаги экспертизалар тайинланади. Улар орасида оғир ва ўта оғир жиноятлар, иқтисодий жиноятлар юзасидан тайинланадиган экспертизаларни ўтказишда эксперт тадқиқотлари учун услубий шароит яратиш асосий мақсад бўлиб хизмат қилади. Ушбу яратилган услубий қўлланма электротехникавий экспертизаларини ўтказишда, унинг объектларини юқори аниқликда текширишда эксперт учун катта имкониятларни яратади.
Қисқа туташувлар электр ускуналарини ўрнатиш(шу қаторда электр тармоғи ва электр симлари)да хар-ҳил турдаги механик зарарланиш, изоляция қобиғининг сифати бузилиши (узоқ вақт давомида эскириб, қуриб ёрилиб қолиши) контактларнинг бўшаб қолиши оқибатида уланган жойда қаршиликнинг ортиши, электр манбага меъёридан уланиш, кучланишни ортиши оқибатида электр тармоқларида юзага келди.
Қисқа туташув содир бўлганда, ўтказгич узунлиги бўйлаб ҳарорат градяни пайдо бўлади. Қайта оқим нуқтасида эриган мис ҳарорати 1083 ° C ва ундан юқори бўлади. Бунда мис оксиди томчи юзасида 2CuО ® Cu2О + Ѕ О2 реакцияси билан интенсив равишда ҳосил бўлади. Эриш жойидан узоқлашганда, қисқа туташув ёйининг ҳарорат таъсири заифлашади ва юзасида мис оксиди миқдори камаяди.
Бирламчи қисқа туташув тоза атмосферада, иккиламчи эса ёниш маҳсулотлари билан ифлосланган атмосферада содир бўлади.
Диффракция нақшига кўра, қисқа туташув моменти (ёнғиндан олдин ёки ёнғин пайтида) Cu2О (д/н = 2,45 А) ва мис оксиди CuО (д/н = 2,45) линияларининг интеграл интенсивликларини солиштириш орқали, яъни биринчи ва иккинчи намуналарнинг диффрактограммаларини солиштириш орқали аниқланади.
Ҳозирги кунда электротехникавий экспертизаси юзасидан тақдим қилинаётган электр ўтказгич(сим)ларини “Эmpyrean” русумли (PANalytical Netherlands) Рентген ускунаси орқали қисқа туташув аломатларни аниқлашда тадқиқотлар ўтказиш ишилари тўлиқ олиб борилмоқда.
Ушбу олиб борилаётган тадқиқотлардан мақсад, Ўзбекистон суд экспертизасининг одил судловни таъминлашда хисса қўшиши “Судга оид электротехника экспертизаси” услубиётини бойитиш, электротехникавий объектларни текширишнинг усулларни такомиллаштириш ва янги услубиётларни яратишдан иборатдир.