Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17 январь 2019 йилдаги ПҚ4125-сонли қароринниг ижросини таъминлаш,ҳамда ушбу ҳужжат асосида ишлаб чиқилган “2019-2020 йилларда суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси”да Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг ихтисослаштирилган янги биноси қуриб фойдаланишга топширилди. Шу билан бирга ушбу қарор суд экспертлар фаолиятини тубдан ислоҳ этиб, кўп йиллар давомида жуда кичик ойлик маошга ишлаб келаётган илмий тадқиқот ходимларини моддий қўллаб-қувватлашга ҳам асос солди.
Мазкур жараён суд-экспертлик фаолиятининг имкониятларини ва шароитларини янада ортишига яна бир қадамдир. Ушбу лойиҳанинг бандларини амалга ошириш доирасида шу йилнинг 25-27 апрель кунлари халқаро юридик “Tashkent Law Spring” форуми ташкилланиб, унда МДҲ, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Италия ва бошқа давлатлар экспертлари суд экспертлик фаолиятининг янги услубларидаги янгиликлар борасида мастер класслар, давра суҳбатлари давомида тақдимотлар олиб борди.
Марказ фаолияти учун муҳим янгиликлардан бири бу албатта янги ихтисослаштирилган бино бўлиб унда суд экспертлар учун барча шароитлар яратилган бўлиб, компьютер техникаси ҳамда ҲКЭ лабораторияси учун ҳужжатлар техник суд экспретизасини ўтказишга мўлжалланган замонавий ускуна билан таъминланмоқда. Шунингдек, бу лаборатория учун кенг ёруғ 8 та иш хоналари билан таъминланди. Бундай қулайликлар ва яратилаётган шароитлар суд экспертларининг фаолиятининг янадатакомиллашуви ва янги босқичга кўтарилашига хизмат қилади.