Дуал таълим!

ЭЪЛОН

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Олий таълим муассасаларининг бакалавр ва магистратура босқичида таҳсил олаётган талабаларни қуйидаги экспертиза турлари бўйича дуал таълим принципи асосида қайта тайёрлаш ўқув қурсаларига таклиф этади:

Т/р Экспертиза турлари
1. Суд-хатшунослик экспертизаси
2. Ҳужжатларнинг суд-техникавий экспертизаси
3. Суд-трасологик экспертизаси
4. Толали материаллар ва улардан тайёрланган маҳсулотларнинг суд экспертизаси
5. Полимер материаллар ва улардан тайёрланган маҳсулотларнинг суд экспертизаси
6. Лок-бўёқ материаллари ва қопламаларининг суд экспертизаси
7. Нефть маҳсулотлари ва ёқилғи-мойлаш материалларининг суд экспертизаси
8. Табиий минераллар суд экспертизаси
9. Шиша буюмлари ва силикатли қурилиш материалларининг суд экспертизаси
10. Металл буюмлари ва қотишмаларининг суд экспертизаси
11. Дори воситаларининг суд экспертизаси
12. Табиати номаълум моддаларнинг суд экспертизаси
13. Таркибида спирт бўлган суюқликлар ва уларнинг излари суд экспертизаси
14. Махсус маркерлар (кўрсаткичлар) суд экспертизаси
15. Озиқ-овқат маҳсулотларининг суд экспертизаси
16. Суд-биологик экспертизаси
17. Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси
18. Суд-транспорт-трасология экспертизаси
19. Суд-транспорт-баҳолаш экспертизаси
20. Суд-иқтисодий экспертизаси
21. Суд-бухгалтерия экспертизаси
22. Суд-молия-кредит экспертизаси
23. Меҳнат иқтисодиёти суд экспертизаси
24. Суд-режали-иқтисодиёт экспертизаси
25. Суд-иқтисодий-статистик экспертизаси
26. Ташқи савдо фаолиятининг суд-иқтисодий экспертизаси
27. Суд-қурилиш-техникавий экспертизаси
28. Суд-ер экспертизаси
29. Суд-товаршунослик экспертизаси
30. Суд-фонография экспертизаси
31. Видеоматериалларнинг суд экспертизаси
32. Суд-сиёсатшунослик-лингвистик экспертизаси
33. Суд-филологик экспертизаси
34. Суд-компьютер-техникавий экспертизаси
35. Суд-психологик экспертизаси
36. Суд-электротехникавий экспертизаси

 

Суд экспертиза соҳасида дуал таълим бўйича кадрларни қайта тайёрлаш ихтиёрийлик асосида суд экспертизасининг муайян тури бўйича касбий фаолият билан шуғулланиш истагини билдирган талабгорлар учун пуллик шартнома асосида тегишли экспертиза турлари бўйича камида олти ойлик курслар шаклида ташкил этилади.

Талабгорларни ўқув курсига қабул қилиш суҳбат шаклида ўтказилиб, суҳбат талабгорнинг танлаётган касбга қизиқиши, соҳа бўйича таянч билимларини синовдан ўтказиш мақсадида ўтказилади.

Ўқув қурсининг назарий қисми олий таълим муассасаларининг малакали профессор ўқитувчилари томонидан масофавий ёки ананавий шаклда, назарий қисми давлат суд экспертиза муассаларида малакали суд экспертлари томонидан олиб борилади.

Ўқув курсини муваффақиятли тугатган тингловчиларга суд эксперти сифатида касбий лаёқатни тасдиқловчи сертификат берилади ва улар келгусида Давлат ва нодавлат суд экспертиза ташкилотларида суд эксперти сифати ишлаши мумкин.

Ўқув курсларида иштирок этиш истагини билдирган талабгорлар info@sudex.uz электрон почтаси орқали ҳамда бевосита Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказига қуйидаги ҳужжатларни топширишлари мумкин:

– давлат суд-экспертиза муассасасига муассаса раҳбари номига ариза (аризада талабгорнинг муассасада таълим бериладиган тиллардан бирида имтиҳон топшириши ва таълим олиши кўрсатилади);

– талабалар учун таҳсил олаётганлиги ҳақида маълумотнома;

Ҳужжатлар 2021 йилнинг 20 декабрь кунидан 2022 йилнинг
20 январь кунига қадар
қабул қилинади.

Қўшимча маълумотларни (71) 209-11-55 телефон рақами ҳамда info@sudex.uz электрон почтаси орқали олишингиз мумкин.

 

Font Resize